2023-06-11 10:12:01
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
АЛЛОҲГА ХУШ КЕЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ АМАЛ ҚАЙСИ?
CАВОЛ: Дунёдаги охират учун энг яхши, энг кўп савоб берадиган ибодат ёки дуо ёки амал қайси? Аллоҳга хуш келадиган барча амаллар савоблидир, шуларнинг энг афзали қайси амал?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин бандага энг кўп савоб олиб келадиган амаллар — фарз амаллардир. Масалан, фарз намозларини адо қилиш, Рамазон рўзасини тутиш, фарз закот (ушр)ни бериш ва ҳаж қилиш. Ундан сўнгра нафл ибодатлар келади. Масалан, нафл намозлар, рўзалар, садақалар, умра ва бошқа ибодатлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Аллоҳ таоло: "Кимки Менинг дўстларимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, уни бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, паноҳимга оламан", деди". Имом Бухорий ривоятлари.
Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан энг афзал амал қайси деб сўралганда турлича жавоб берганлари маълум (масалан, Қуръон тиловати, доимий зикрда бўлиш, одамларга таом едириш, чиройли хулқ ва ҳаказолар). Ҳадис уламолари буни, жавоб савол сўровчининг ҳолига қараб бўлган, деб тушунтирадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2.7K views07:12