2023-06-09 16:03:01
15: ИБОДАТДАН РОҲАТЛАНМАСЛИК
Қачонки инсон қилаётган ибодатидан завқланмаса бу унинг руҳий касалликдан азоб чекаётганини кўрсатади. Бундай руҳий ҳолат қалб хасталиги ва инсон нафсининг ҳийласи туфайли юзага келади.
Муолажа услуби
Бу иллатдан халос бўлиш учун инсон фақат ҳалол таомларни истеъмол қилиши, доимо Аллоҳни зикр этиши, солиҳлар билан бирга бўлиши ва уларга хизмат қилиши керак.
Бундан ташқари, қорайган қалбига даво сўраб Аллоҳ таолога ёлвориб дуо қилиш керак. Чунки фақат ёлғиз Аллоҳ бандаларига ёрдам беришга қодир ва У Зотгина қалбларни поклай олади. Ахир нафсни Аллоҳ таоло яратган. Унинг ҳолатини, қиладиган ишларини биздан кўра яхшироқ билади.
Шу боис, уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган қуйидаги дуони мунтазам ўқиб юришни тавсия қиладилар:
اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا وَزَكِّهَا أنتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا أنتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلاَهَا
Ўқилиши: “Аллоҳумма ати нафсий тақвоҳа ва заккиҳа, анта хойру ман заккаҳа, анта валиййуҳа ва мавлаҳа”.
Маъноси: “Аллоҳим, нафсимга тақвони бер. Уни покла. Сен покловчиларнинг энг яхшисисан. Унинг Эгаси ва Холиқи ҳам Ўзингсан” (Имом Муслим ривояти).
Ибн Атоуллоҳ раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Қалбингизга сакинат бағишламаётган амалингизни Аллоҳ қабул қилмаяпти деб ноумид бўлманг! Сиз маънавий меваларини ҳозир англай олмайдиган амалингизни Аллоҳ таоло қабул қилган бўлиши ҳам мумкин”.
«
Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2.3K views13:03