Get Mystery Box with random crypto!

Fitrat.uz

Telegram kanalining logotibi fitratuz — Fitrat.uz F
Telegram kanalining logotibi fitratuz — Fitrat.uz
Kanal manzili: @fitratuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.55K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
http://myurls.co/fitrat_uz
Диний саволлар учун:
Тел: (78) 150-33-44
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-05-02 15:14:30 #Солиҳлар_гулшани

«Ҳали фалузаж ейсан»

Имом Абу Юсуф фақирлик ва қийинчиликка қарамай, илм ўрганиш учун Абу Ҳанифанинг доим ёнида бўлди. Абу Юсуфнинг онаси ҳар куни унга бироз бўлса ҳам таом бериш чорасини қидирар эди.

Бир куни Абу Юсуф онасидан егулик сўраган эди, онаси қопқоғи ёпилган бир сопол идиш олиб келди. Абу Юсуф идишни очса, ичида дафтарлар солинган экан. Онасига: «Бу нима?» деган эди, «Бу – сен кун бўйи машғул бўлаётган нарса, уларни олиб, еявер», деди. Абу Юсуф йиғлаб юборди, тунни очлик билан ўтказди.

Эртаси куни овқат қидириб юриб, Абу Ҳанифанинг дарсига кечикиб борди. Абу Ҳанифа кечикканининг сабабини сўраган эди, тўғрисини айтди. Абу Ҳанифа унга: «Шуни менга айтмайсанми, сенга ёрдам қилардим. Лекин сен ғам чекма. Аллоҳ умр берса, ҳали фалузаж ейсан», деди.

Абу Юсуф айтади: «Ҳорун ар-Рашиднинг даврида унинг ёнида ишлаб, унинг хос, яқинларидан бўлиб кетдим. Бир куни Ҳорун ар-Рашиднинг ҳузурига фалузаж олиб келинди. У дастурхонга мени ҳам таклиф қилди.

Уни егач, Абу Ҳанифанинг гапини эслаб, кўзларимда ёш билан Аллоҳга ҳамд айтдим. Ҳорун ар-Рашид бунинг сабабини сўраган эди, унга бўлган воқеаларни айтиб бердим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.1K views12:14
Ochish/sharhlash
2023-05-02 12:29:51 Ота ва она билан муомала борасида риоя этиладиган 35 одоб

1. Уларнинг ҳузурида қўл телефонини ўчириб қўйиш.
2. Улар сўзлаётганда жим қулоқ тутиш.
3. Фикрларини қабул қилиш.
4. Сўзларини тасдиқлаб, қўшилиб туриш.
5. Уларга ўзни ҳокисор тутиб назар солиш.
6. Уларни доим мақтаб ва олқишлаб туриш.
7. Қувончли хабарларда бирга хурсанд бўлиш.
8. Ёқимсиз хабарларни уларга айтмаслик.
9. Дўстлари ва яхши кўрган кишиларни мақтаб туриш.
10. Улар амалга ошираётган ишларни эсга олиб туриш.
11. Такрор ва такрор сўзлашса ҳам гапларини тасдиқлаб туриш.
12. Ўтмишдаги кўнгилхира ишларни эсга олмаслик.
13. Кесатиқ, пичинг гаплардан четланиш.
14. Уларга эҳтиром кўрсатган ҳолда ўтириш.
15. Фикрлари саёзликда айбламаслик.
16. Гапираётганларида гапларини бўлмаслик.
17. Ёшларини ҳурмат қилиб, набиралар билан уларни безовта қилмаслик.
18. Уларнинг олдида набираларни жазоламаслик.
19. Барча насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Ҳузурларида оиланинг раҳбари эканликлари билдириб, бўйсиниб туриш.
21. Уларга овозни баландлатмаслик.
22. Улардан олдин ёки олдларида юрмаслик.
23. Улардан аввал овқатланмаслик.
24. Уларга бақрайиб қарамаслик.
25. Баъзан лойиқ бўлишмасада, эҳтироман улар билан фахрланиш.
26. Уларга оёқ узатмаслик ёки орқа ўгириб ётмаслик.
27. Улар танбеҳ бериб уришаётганларида, гап қайтариб сўкишиб кетмаслик.
28. Ҳамиша уларнинг ҳаққига дуода бўлиш.
29. Олдларида ҳорғинлик ва чарчоқни сездирмаслик.
30. Улардан хато содир бўлса кулмаслик.
31. Талаб қилмасларидан аввал хизматларига шай туриш.
32. Уларга жаҳл қилмаслик, ғазабланмаслик ва зиёратларида мунтазам бўлиш.
33. Улар билан суҳбатда энг яхши сўзларни танлаб гапириш.
34. Уларни ўзларига ёққан, энг маҳбуб исмлар билан чақириш.
35. Бошқа инсонлардан ва бошқа нарсалардан ота-онани муқаддам қўйиш.

Муҳим жиҳат: Ота-она сиз учун (худди) ер устидаги бир хазинадирлар. (Вафот этиб) ер остига дафн этилмасларидан аввал уларни ғанимат билинг. Хизматларини қилинг, эҳтиром кўрсатиб улкан ажру-савобларга эришинг.

Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
8.2K views09:29
Ochish/sharhlash
2023-05-02 10:18:03
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ФОЛБИНЛАР ЖИНЛАР БИЛАН ГАПЛАШАДИМИ?

CАВОЛ: Фолбинлар ростдан ҳам жинлар билан гаплашадими? Фол очиш гуноҳми ишонса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фолбин жинлар билан алоқа қилади. Фақат кофир жинлар билан алоқа қилади. Улар фолбинга бир эшитган рост хабарига минг ёлғонни қўшиб етказади. Фолбин шуни одамларга гапиради. Фолбинга бориш, унинг сўзига ишониш динимизда қаттиқ қораланади. Қолаверса, ғайбдаги яширин нарсаларни фақат Аллоҳ таоло билади:

قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ

“Айтинг: “Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас” (Намл сураси, 65-оят).

“Ким фолбинга бориб, унинг гапига ишонса, Мухаммад саллаллоху алайхи васалламга нозил бўлган нарсадан ажрабди. Ким унинг хузурига келса-ю, гапига ишонмаса, қирқ кеча намози қабул бўлмайди” (Имом Тобароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.1K views07:18
Ochish/sharhlash
2023-04-27 02:23:02
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@fitratuz
4.0K views23:23
Ochish/sharhlash
2023-04-26 20:08:02
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 27 АПРЕЛ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:59
ҚУЁШ - 05:26
ПЕШИН - 12:26
АСР - 17:14
ШОМ - 19:17
ХУФТОН -20:43
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.0K views17:08
Ochish/sharhlash
2023-04-26 18:35:03 #МУТОЛАА_ВАҚТИ

ШАЙМО

Набиййи акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мабодо Нажодни топсаларинг, қочирмасликка ҳаракат қилинглар», деган эдилар.
Ниҳоят Нажод ушланди. Бани Саъд қабиласидан бўлган бошқа асирлар билан бирга Жиърона сари олиб кетила бошланди.

Асирларга қилинаётган қаттиқ муомалага бир аёл эътироз билдирди.
- Билиб қўйингларки, валлоҳи, мен сизларнинг пайғамбарларингнинг эмикдош опасиман, - деди.
- Қани, йўлингдан қолма, сен кимсан ўзи? - дейишди унга.

Бирок аёл Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келганида иддаосини такрорлади:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, мен сенинг эмикдош опанг бўламан.
Орадан эллик олти йил ўтган, бу муддат ичида «опа-ука» ҳеч кўришишмаган.
- Эмикдош эканингни тасдиқловчи бирор далилинг борми?..
Бу гапдан сўнг олтмиш ёшли аёл елкасининг орқа қисмини очди:
- Мана бу из, - деди. Кейин қўшиб қўйди: - Елкамда кўтариб юрганимда сен тишлаб олган эдинг.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки-уч ёшларида юз берган воқеани опалари Шаймода қолган изни кўргач эсладилар, бошқа савол бермадилар.

Эгниларидан хирқаларини ечиб, ерга тўшадилар. Шаймони унга ўтирғиздилар. Энг ҳурматли инсонларга шундай муомала кўрсатиларди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2.8K views15:35
Ochish/sharhlash
2023-04-26 15:39:23 #Солиҳлар_гулшани

Тўғрисўзлик нажотдир

Абу Язид Бистомий илм олиш учун Бағдодга боришга аҳд қилди. Онаси унга отасидан мерос қолган қирқ динорни бериб, «Бу пулларни олгин-да, менга доимо тўғрисўз бўлишга, ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда бер», деди. Бистомий онасига ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда берди.

У Бағдодга кетаётган бир карвонга қўшилиб олди. Йўлда карвонга қароқчилар ҳужум қилиб, бор нарсани талашди. Улардан бири Бистомийга «Ниманг бор?» деди. Бистомий: «Қирқ динорим бор», деди. Қароқчи унинг эгнидаги эски, жулдур кийимларни кўриб, кулиб юборди. Уни аҳмоқ деб ўйлаб, тек қўйишди.

Қароқчилар бошлиғи ҳаммани олдига тўплаб, улуш тақсимлашдан олдин: «Карвондаги ҳамма нарса олиб келиндими?» деб сўради. Улар: «Ҳа, ҳаммасини олиб келдик. Фақат бир боладан ҳеч нарса олмадик, «Ниманг бор?» деб сўрасак, «Қирқ динорим бор», деяпти. Эсини еган шекилли деб, тек қўйдик», дейишди. Бошлиқ: «Уни олдимга олиб келинглар-чи», деди.

Бистомийни олиб келишди. Бошлиқ: «Ниманг бор?» деган эди, Бистомий: «Қирқ динорим бор», деди. Бошлиқ: «Қани?» деди. Бистомий «Мана» деб, пулларини қўйнидан чиқариб, қароқчига узатди. Бошлиқ: «Ҳой бола, жиннимисан? Нега шунча пулни ўзинг айтиб, ўзинг менга узатиб турибсан? Йўқ десанг, ишонардим-ку?» деди.

Бистомий: «Мен йўлга чиқаётганимда онамга доимо тўғри гапиришга ваъда берганман. Онамга берган ваъдамни бузмайман», деди.

Қароқчилар бошлиғи: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ! Сен онангга берган ваъдангга хиёнат қилишдан қўрқяпсан, биз Аллоҳнинг аҳдига хиёнат қилишдан қўрқмаймизми?» деди.

Кейин карвондан олган ҳамма нарсаларни қайтариб беришни буюриб, «Мен сенинг олдингда Аллоҳга тавба қиламан», деди. Шунда қароқчилар бошлиққа қараб, «Сен қароқчиликда бошлиғимиз эдинг. Энди тавба қилишда ҳам бошлиқсан. Ҳаммамиз Аллоҳга тавба қилдик», дейишди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.2K views12:39
Ochish/sharhlash
2023-04-26 13:45:12
#Видео #Маъруза

ВАТАНГА БЎЛГАН МУҲАББАТ
(ҚАСОС СУРАСИ 85 ОЯТ)

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.7K views10:45
Ochish/sharhlash
2023-04-26 12:31:05
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

CАВОЛ: Шаввол ойи рўзасини тутяпман. Ҳижома қилдирсам рўзам очиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қон олдириш рўзани бузмайди, лекин одамни ҳолсизлантириб қўйса, макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.3K views09:31
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:10:44
Қирғизистонлик уламоларнинг самимий эътирофлари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
3.3K viewsedited  07:10
Ochish/sharhlash