Get Mystery Box with random crypto!

#МУТОЛАА_ВАҚТИ Анас бин Моликнинг хотираси сал бўлакча эди. | Fitrat.uz

#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Анас бин Моликнинг хотираси сал бўлакча эди. Балки у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб берган бу ҳолатларни баъзи нозикликлари билан эсида сақлаб қолгандир. Ўзи доим Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида бўлгани ва унда ҳали тиғдай ўткир ўсмир бўлгани учун эхтимол яна бошқа фарқларни ҳам хотирасига янада яхшироқ жойлаштириб олганми... Ҳарҳолда, унинг ривояти бундай:

«Инсон қабрига қўйилиб, дўстлари уни ташлаб кетишгач, у оёқ шарпаларини эшитади: қабрга иккита фаришта кириб келади. Улар ўликни ўтирғизишади ва бундай дейишади: «Қани айтчи, сен мана бу одам ҳақида ҳаётлик пайтингда нималар дер эдинг?»

Мўмин бўлиб ўлган киши бундай жавоб қилади: «Мен унинг Аллоҳнинг қули ва пайғамбари эканига гувоҳлик бераман.» Фаришталар: «Жаҳаннамдаги жойингга боқ! Агар кофир бўлиб ўлсайдинг, шу ерга кирардинг ва жазоингни олардинг. Энди эса Аллоҳ бу жойни жаннатдаги бир жойга алмаштирди», дейишади.

Шундай қилиб, у жаннатни ҳам, жаҳаннамни ҳам қабридалигидаёқ кўради. Кейин унинг қабри энига-буйига етмиш аршиндан кенгайтирилади. Ям-яшил бир боғча ҳолига келтирилади. Ва у то қайта тирилтирилгунича шу аҳволда — хузур ичида, неъматлар ичида қолади...»

Бу орада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимизнинг сўзларини қабр бошида эшитганлардан баъзилари кўнгилларидан ушбу маънодаги оятни ўтказадилар: «Аллоҳ имон келтирган кишиларни дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам устувор сўз (имон калимаси) билан собитқадам қилур»*. (Иброҳим, 27)

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA