Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 188

2021-12-25 18:49:44
Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL заводи очилиш маросимига ташриф буюрди

«Мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар (авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ) тайёрланади.

Натижада йилига 500 млн долларлик импорт ўрни қопланади, 200 млн долларлик экспорт ва 2 трлн сўмлик солиқ тушумлари таъминланади», — деди давлат раҳбари.

@fayzboguz
13.9K views15:49
Ochish/sharhlash
2021-12-25 13:30:54 Яқинда 6 йиллик танаффусдан сўнг Ватанга қайтдим. 3 кун давомида уйда деярли ўтирганим йўқ, доимий равишда йўлда, меҳмонда, шахсий ишларимни ҳал қилиб юрдим. Шу 3 кунлик таассуротларимни қуйида билдирмоқчиман. Агар кейинроқ фикрим ўзгарадиган бўлса, буни ҳам сизларга маълум қиламан.(Ёзганларим фақат Самарқанддаги кузатувларим натижаси, бу бутун Ўзбекистонда шундай дегани эмас.)

Янги Ўзбекистонда 3 кун: ижобий ва салбий тассуротларим

Биринчи позитив кузатувларимдан бошлайман.

1. Самарқанд аэропортига тушишим билан, юртим ҳақида ижобий таассуротлар шакллана бошлади. Аэропорт хизматчилари барча йўловчилар билан мулойим оҳангда, эҳтиром билан муомалада бўлишди. Ходимлар йўлдан чарчаб келган одамларнинг кайфиятини кўтариш учун ҳазил аралаш гаплар гапириб туришди. Аэропортда хизмат кўрсатиш ишлари янги даражага чиққан.

2. Самарқанд шаҳри анча кўркам кўриниш олибди. Family Park ҳамда собиқ Гум кўнгилочар марказларини бориб айландим, таассуротлар аъло даражада. Уларнинг ташқи ва ички кўриниши тараққий этган давлатларда мавжуд кўнгилочар марказларидан қолишмас экан. Family Park'да одам гавжум, савдо қайнаяпти, унинг ичида бутунлай бошқа, мен кўришни истайдиган — одамлар даромади яшаб қолиш учун эмас, роҳатланиб яшашга етадиган Ўзбекистонда юргандек бўлдим. Ташқарида ҳам худди шундай ҳолат ҳукмрон бўлишини истардим. Шаҳар ичида қурилиш ишлари авжига чиққан, ўйлашимча, яқин йилларда ҳали кўп ўзгаришлар бўлади.

3. Одамлар сиёсий қараши анча ривожланган, ва энг муҳими, бемалол кўпчилик атрофида сиёсат мавзусида суҳбатлашяпти. Олдинги қўрқишлар, пичирлаб гапиришлар ёки "сиёсатга аралашма" деган дакки беришлар йўқолган. Одамларда ўзаро гаплашиш учун биринчи долзарб мавзу, бу мошина мавзуси бўлса, иккинчиси сиёсат.

4. Қолган жойларда қандайлигини билмайман, лекин айнан мен яшайдиган маҳаллада ва айнан менинг уйимда 3 кундан бери "свет" бир сонияга ҳам ўчгани йўқ. Олдинлари эрталаб соат 9 дан кечки соат 5-6 гача ўчириларди, шу режимда ҳамма яшашга мажбур эди. Ҳозир эса бундай муаммони кўрганим йўқ, давомий бўлишидан умидворман.

Энди салбий томонларига ўтамиз.

1. Интернет сифати расво, расво ва яна кўп маротаба РАСВО. Позор шуни устида турувчи барча мутасаддиларга. Уйда ишловчи Wi-Fi сифати талабга жавоб бериши мумкин, лекин сим-картадаги интернет мутлақо жавоб бермайди. Мен келишим билан энг қиммат тарифлардан бирини сотиб олдим, аммо у ҳамма жойда, ҳатто катта Family Park'даям суст ишлади. Нафақат мен, балки бутун бошли янги авлод учун интернет энг зарурий эҳтиёжга айланиб бўлган, аммо бизда ҳамон бу борада ишлар ўта қониқарсиз бўлиб қолмоқда.

2. Нарх-наволар нореал даражада қиммат. Атайлаб, энг арзон, барча магазинлар учун оптовик саналган супермаркетга кирдим ва 5000 рус рублига (700 мингдан сал кўпроқ) озиқ-овқат ва бошқа кундалик эҳтиёжлар учун керакли маҳсулотларни (шампунь, совун, тиш пастаси ва ҳк) сотиб олдим. Кейин Москвадаги "Ашан" гипермаркетидаги нархлар билан бирма-бир солиштириб чиқдим — бизда қимматроқ бўлиб чиқди. 5000 рубль Москва учун катта пул, бу ерда эса сариқчақа экан. Одамлар қандай кун кўряпти бундай нархлари бор юртда, ҳайронман.

3. Айримлар амалдорлардан қонунга риоя қилишни талаб қилишади, аммо ўзлари бунга амал қилишмайди. Бу ерда кўриб ҳайратга тушдим, автомобилларнинг қизил чироқда тўхтамасдан ўтиб кетиши оддий ҳол экан. Қизил чироқда турган мошинанинг ортига келиб, сигнал чалишар экан, гўёки қизилда турган одам йўл қоидасини бузаётгандек. Йўлларда ҳамма "мамкин шумахерлар", бизнинг йўллардаги бундай тартибсизликларда аварияга тушмаслик қаҳрамонлик ҳисобланади. Кузатув камераларни кўпайтириш ва жарима миқдорини каррасига ошириш тарафдориман. Ким норози бўлса, қоидани бузмасин бўлди, муаммо ҳал.

4. Албатта, ойлик масаласи ҳам ўта муҳим муаммо ҳисобланади. Бу борада эски ва янги Ўзбекистон орасида деярли фарқ кўрмадим: олдин ҳам одамлар топган даромадини яшаб қолиш учун ишлатишарди, ҳозир ҳам аҳвол шу. Ўзбекистондаги нархлар ва ойликлар ўртасидаги тафовут жуда катта, бундай шароитда яшаб бўлмайди.

Ҳозирча шу. Энди Тошкентга сафар қилмоқчиман, у ерда аҳвол қандайлигини кўрамиз.

@fayzboguz
17.1K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-12-24 12:19:07 Трансмиллий корпорациялар раҳбарлари орасида ҳиндистонлик мансабдорлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Буни таҳлил қилиш учун сўнгги йиллар динамикасига эътибор қаратиш кифоя. Ҳиндистоннинг ўзи ривожланган иқтисодиёти билан мақтана олмаслигига қарамай, мамлакатнинг IT мутахассислари
саноатнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бирига айланди. Бу қандай содир бўлди?

Бугунги видеолавҳамизда Ҳиндистон дунёга тақдим этган IT даҳолари ҳақида сўз боради.

@fayzboguz
26.6K views09:19
Ochish/sharhlash
2021-12-23 16:36:34
Тошкентда кинематография намуналари тақдирланди

Кеча Тошкентда байрам олдидан киноматографларимиз учун катта тантана ташкил этилди. «Олтин Ҳумо» миллий кинотақдимотида энг яхши ижод намуналари тақдирланди.

"Илҳақ" фильми энг яхши филм номинациясига муносиб кўрилди. Ҳақиқатдан, жорий йил кино соҳасида ўта сермаҳсул кечди, дейиш мумкин. Тошкент халқаро кинофестивали бунга ёрқин мисолдир. Тақдирланган фильмлар ижодкорларини қутлаган ҳолда, келгуси йил бунданда йирик ижод намуналари кутиб қоламиз.

Кеча ҳақида батафсил шу ердан маълумот олишингиз мумкин: @uzbekkinopress
12.7K views13:36
Ochish/sharhlash
2021-12-22 17:34:54
Жаҳонгир Ортиқхўжаев танқидий чиқиш қиладиганлар ҳақида гапирди

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Тошкент ёшлар форуми-2021»нинг ёпилиш маросимидаги чиқишида форумда берилган ваъдалар бажарилишини, жараён президентнинг назоратида бўлишини маълум қилди.

Шунингдек, Жаҳонгир ортиқхўжаев интернетда танқидий чиқиш қиладиганларни қоралади.

«Ҳурматли ёшлар, ўз кучига ишонмаган ёшлар ватаннинг ҳам келажагига ишонмайди. Фақатгина ўзига юрагидан ишонган инсон ватаннинг келажагига ишониб яшайди.

Интернет нашрларида, ОАВда давлатда қилинаётган ишлардан нолиб, арзимаган нарсалардан муаммо топиб ёзаверадиган одамлар ўзининг ҳам келажагига ишонмайди.

Биз бугун ўзига ишонмайдиган инсонларни сиз фаол инсонлар, уюшган ёшлар билан қўшиб, ўзига ва келажагига ишонтиришга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, шундай инсонларнинг фикри тубдан ўзгаради.

Бунда бизга катта ёрдам берган ОАВга, барча журналист ва блогерларга таъзим қиламан», деди у. 

@fayzboguz
14.1K views14:34
Ochish/sharhlash
2021-12-22 13:43:38 Расмий Кремлнинг кейинги ҳафталардаги янги геосиёсий ва ҳарбий-сиёсий фаоллиги Ўзбекистон ва Марказий Осиё учун бир қанча сигналларни беради.

1. Бундан кейин РФ томонидан Ўзбекистонни Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо қилиш борасидаги босимлар фақат кучаяди. Ўзбекистон бу иттифоққа аъзо бўлиши биланоқ, ОДКБга – Россия назоратидаги ҳарбий-сиёсий блокка аъзо қилишга ундовчи ҳаракатлар кучаяди. Ўзбекистон ҳозир ЕОИИ ташкилотида кузатувчи мақомида. Ўзбекистон қонунчилиги ЕОИИ стандартларига мувофиқлаштирилмоқда, бир қанча лойиҳаларига қўшилиб бормоқда.

2. Владимир Путин 2024 йилда ҳокимиятдан кетмайди. У: “Тарихни кучли одамлар ва кучли давлатлар ёзади. Кучли одамлар жамоатчилик фикридан қўрқмаслиги керак. Сиёсатчи қанча узоқ ҳокимиятда қолса, келажакда уни шунчалик тан олишади”, деб ишонади. Путин учун ижобий тарихий шахс – бу Сталин. Путин бошлаётган геосиёсий лойиҳа, уни 3 йилдан кейин ҳокимиятда кетишини эмас, яна узоқ муддат ҳокимиятда қолишини тақозо қилади. Путин бу лойиҳани бошқаларга ишона олмайди.

3. Ўз геосиёсатини очиқ агрессив мақомга ўтказаётган Россия, Ўзбекистонда ва МОда демократик ислоҳотларга норасман, лекин жиддий бир кўринишда қаршилик қилади. У билан ишончли муносабатда бўлган МО давлат раҳбарларини конституцион муддати тугаса ҳам, ҳокимиятда қолиши учун, жиддий сиёсий босимлар ва воситалар қўллашга мойил.

Камолиддин Раббимов

@fayzboguz
14.8K views10:43
Ochish/sharhlash
2021-12-22 09:31:01 Ҳали элликка кирмасдан қўлини белига тираб, қани келин-пошша, ундай қилинг, бундай қилинг, деб иш буюриб турадиган, ҳатто чойигача қуйиб узатилишини истайдиган ўзбек қайноналарни эшитганимда инглиз кампирларига таққослайман.

Саксондан ошса ҳам машина ҳайдайди, боғига ҳам ўзи қарайди. Овқатини ўзи қилади, уйини ўзи тозалайди. Кирини ўзи ювиб ёяди, дазмоллайди. Банк ишларини, инвестицияларини ўзи назорат қилади, турли тўловларини ўзи ҳал қилади. Шифохонага ўзи телефон қилиб, ўзи боради. Уйида нимадир бузилса, ўзи уста чақиради. Ўзи бозорлик қилади. Шунча нарсани қилиб ҳам нолимайди, бировдан ёрдам кутмайди.

Бизда ҳали элликка кирмай дарров бировга юк бўлишни ўйлашади. Келин хизматкорлик учун олинади.

Ўйлаб қоламан. Нега ҳамма ўзининг юкини ўзи кўтаравермайди? Тани жони соғ бўлса нега ўзига ўзи хизмат қилавермайди? Нега энди албатта кимдир унга хизмат қилиши керак?

Файзиддин Мўмин

@fayzboguz
17.4K views06:31
Ochish/sharhlash
2021-12-21 22:30:13
"Фақат мажлис ўтказавериш эмас, катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз мен сизни ҳурмат қилишни бошлайман" — президент ер ажратишдаги коррупция борасида бош прокурорга юзланди.

@fayzboguz
13.3K viewsedited  19:30
Ochish/sharhlash
2021-12-21 20:57:50
Кинематография агентлиги ёш киноижодкорларга грант ажратди

Бугун “Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли” киноойлиги доирасида "Ўзбекфильм" киноконцертида Ўзбекистон Кинематография агентлиги "Ёшлик" киностудияси томонидан "Дебют старт — 2021" ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтди. Ғолиблар турли номинациялар бўйича тақдирланишди.

3 даражали cертификат “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 200.000.000 сўм миқдордаги грант, 2 даражали сертификат “Монтаж” фильми учун 300.000.000 сўм миқдордаги грант, 1 даражали бош соврин “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 500.000.000 сўм миқдордаги грант 2022 йилда янги кинолойиҳалар суратга олиш учун тақдим этилди.

Киноойлик доирасида олдинда қатор тадбирлар ҳамда янги фильмларнинг премьералари ўтказилади.

@fayzboguz
14.0K views17:57
Ochish/sharhlash
2021-12-21 16:09:40 Бозордан қўй ё сигир оладиган бўлсак, чорва боқишдан хабардор танишларимиздан сўраб-суриштирамиз: қандай жой тайёрлаш керак, қўй неча маҳал ем ейди, сигирга нима берганимиз маъқул, деб.

Мушук ё кучукча боқиб олишга қарор қилсак, боқиб олаётган мушукчамизнинг феъл-атвори қандайлиги билан қизиқамиз. Қандай озуқаларни ейдию, қайсинисига қайрилиб қарамаслигини суриштирамиз. Кучукниинг қайси вақт сайрга чиқишигача суриштирамиз ва ҳаммасини бажаришга ҳаракат қиламиз.

Буларнинг бирортасига нисбатан менинг хонадоним қонунларига мослашсин, мени ҳурмат қилсин, жаҳлим чиққанида, ерга қараб турсин, бу ерда ҳукмни мен чиқараман, қабилида муносабат кўрсатмаймиз.

Ҳатто оддийгина тувакда ўсадиган гул келтирсак, яйраб-яшнаб туриши учун, унинг барча "истак"ларини бажо келтирамиз. Қуёшни ёқтирмаса, сояга оламиз, салқин жойда сал ўзгарса, энг серқуёш жойга жойлашга шошиб қоламиз, оз сувни хуш кўрса, оз, кўп сув ичса, кўп сув бериб, раъйига қараймиз.

Фақатгина келин олганимизда, унинг феълини суриштирсак ҳам, шунга кўра муомала қилиш учун эмас, гапимизга кирита оламизми-йўқми, шунга ишонч ҳосил қилиш учун сўраймиз.

Хонадонимизнинг айрим қонунларини совчиликка чиққандаёқ, айрим сирлироқларини келин келгач санаб берамиз ва шу қоидаларга бўйсунишини қатъий талаб қиламиз.

Табиатан уйқучироқ бўлса, "вой, шармандааа", деб лаб тишлаймиз-да, уят бўлишини айтиб, ҳоли-жонига қўймаймиз. Ахир, кўпроқ ухлаб қолиш уят-ку. Айниқса, келин учун.

Кўпроқ таом еса, очофат деймиз. Китоб ўқиса, ўқиб олим бўлармиди, деб энсамиз қотади.

Ҳамиша таъзим қилиб, каттадан то кичигимизгача сизлаб, қош-қовоғимизга қараб туриши, барчамизнинг феъл-атворимизни ўрганиб, шунга кўра муомала қилиши, саҳардан то ярим тунга қадар тинмаслиги, "бўл тайёр" деганимизда, "доим тайёр" деб "честь бериши", боз устига ҳамиша табассум қилиб туриши шарт.

Ахир келин ўз номи билан келин-ку, у мушук ё кучукмидики, эркалатиб, унга ёқадиган муомала қилсак, сигир ё қўймидики, унинг учун мўътадил шароит тайёрлаб, саҳарлари озуқа келтириб юрсак, тувакдаги гулмидики, сояни севадими, қуёшними, серсувлик маъқулми, камсувликми, деб куйиб-пишсак.

Ҳеч бўлмаса, одам бўлганида эди, шунга кўра муомала қилардик...

P/S: бу шахсий кузатувларим натижаси. Тан олишим керакки, келинга жуда ҳам яхши муомала қиладиган оилаларимиз ҳам бор.

Гавҳар Насруллоҳ

@fayzboguz
16.0K views13:09
Ochish/sharhlash