Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 187

2021-12-27 14:32:42 #top_izoh

Светофорни яшил чироғи ёнганда ҳам юришдан аввал ўнг ва чап тарафларимдаги машиналар қизил чироқда тўхтаганига ишонч ҳосил қилгач машинамни юргизишимни биламан, қаттиқ сигнал овозидан қўрқиб кетдим — тўхтаб турган машиналар орасидан тез келаётган Ласетти олдимдан учиб чиқди.

Орқада ўтирган аёлим ва фарзандим, бутун ҳаётим кўз ўнгимдан ўтиб кетди. Мен адашдим шекилли, деб светофорга яна қарадим. Йўқ, унинг йўли ҳали ҳам қизил эди.

@fayzboguz
16.0K views11:32
Ochish/sharhlash
2021-12-27 11:03:13 Хушнудбек Норвегиядаги йўл хавфсизлигига бўлган муносабат ҳақида ёзибди. У ерда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 3000 евродан зиёд маблағ сарфлаш керак экан, бунинг устига имтиҳонларидан ўтиш ҳам ўта машаққатли вазифа.

Бундан ташқари, жарималари ҳам жуда қиммат. Масалан, белгиланган тезликни соатига 20 км.га оширсангиз, 1000 евро жарима тўлашингизга тўғри келади. Пулингиз йўқ бўлса, 1 сутка қамоқда ётишга мажбурсиз. Маҳаллий аҳоли шунча пул тўламаслик учун кўпинча иккинчи йўлни танлашаркан.

Мен бизда ҳам худди шундай тизим яратилиши керак демоқчи эмасман, лекин йўллардаги тартибсизликларни кўриб, ўзимизнинг "мамкин шумахерлар"га қарши жиддий чоралар кўриш керак, деган қатъий фикрдаман. Олдин бундай қатъий чораларни ёқламасдим, аммо ўзим шахсан ҳайдовчиларнинг йўлларга, одамларга, бошқа мошиналарга бўлган хунук муносабатига гувоҳ бўлгач, бизда фақат шундай қаттиққўллик йўли орқали тартиб ўрнатилиши мумкин, деган қарорга келдим.

Бир куни битта дўстимга 5 йил Москвада ҳайдаб келганман десам, у "стажинг" бу ерга ўтмайди, бир кўчага чиқ, кейин тушунволасан, деганди. Мана энди дўстим қанчалик ҳақ бўлганини ўз кўзим билан кўриб келяпман. Кеча олдимда юрган иккита ҳайдовчи битта йўлни талашиб қолиб, йўлни ўртасида бир-бири билан уришиб кетса бўладими... Қизил чироқда бемалол тўхтамай ўтиб кетишлари ҳақида аввалроқ ҳам ёзганман. Мен Москвада 5 йил мошина ҳайдаб, ҳайдовчилик тажрибамни ошириб келдим. У ерда ҳайдовчилар жаримага тушмаслик учун бор вужуди билан ҳаракат қилади, қолаверса одамларда маданият бор, бир-бирига бўлган ҳурмати юқори, маза қилиб мошина ҳайдайсиз. Бу ерда эса ўта тартибсиз.

Жарималар миқдорини оширишмаса ҳам майли, лекин йўлларда камералар сонини кўпайтиришсин, ҳар бир жойда кузатув камераларини ўрнатишсин, у хоҳ шаҳар бўлсин, хоҳ чекка жой. Ва албатта, энг муҳими, ҳайдовчилик гувоҳномаси билан боғлиқ коррупцион ҳолатларга қарши жиддий курашишсин.

Биламан, айрим ҳайдовчиларга гапларим ёқмаслиги мумкин, менга ҳам йўллардаги "наглый" ҳайдовчилар ёқмайди. Мен кўчага чиқишга қўрқиб қолдим, қачонгача давом этади бу?! Бизга хавфсиз шаҳар керак.

@fayzboguz
17.4K viewsedited  08:03
Ochish/sharhlash
2021-12-27 07:34:57
Мис саноатидан олинадиган даромад 2,5 миллиард долларни ташкил этади

Қайд этилишича, сўнгги 5 йилда ОКМК мис ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширди. 2017 йилда 109 885 тонна мис ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда комбинат 148,5 минг тонна мис ишлаб чиқармоқда. 

“Ёшлик 1 конини ўзлаштириш” инвестиция лойиҳаси тўлиқ ишга туширилгач, 2029 йилга бориб комбинат 400 минг тонна катодли мис, 50 тонна олтин, 270 тонна кумуш ишлаб чиқаришга эришади.

Маълум қилинишича, бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган миснинг 60-70 фоизи хомашё сифатида хориж давлатларига экспорт қилинади. Ўзбекистоннинг мис саноатидан оладиган даромади айни пайтда 2,5 миллиард долларни ташкил этади. 

“Агар 2029 йилга келиб мис ишлаб чиқаришни 400 минг тоннагача оширишга эришсак, бу кўрсатгични ҳисобига 7-8 миллиард АҚШ долларига етказиш мумкин бўлади”, дейилади хабарда. 

@fayzboguz
17.0K views04:34
Ochish/sharhlash
2021-12-26 20:04:50
Истанбулда совуқ ҳавода кўча итларига метро ичкарисида ва дўконларда ухлаб, исинишига рухсат берилар экан.

Улар одамлардан кўча ҳайвонларини ҳурмат қилишни талаб қиладилар. Ҳайвонлар мунтазам озиқланади, эмланади ва давлат томонидан ҳимоя қилинади. Жамоат жойларида эса ҳайвонлар одамларга дўст эканлиги ҳақида ёзувлар мавжуд.

@fayzboguz
14.4K viewsedited  17:04
Ochish/sharhlash
2021-12-26 17:22:00
Андижон вилояти ҳокими "Ҳоким ёрдамчилари"нинг униформаси учун 855 млн сўм ажратди

Маълумотларга кўра, вилоят бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига — 970 500 (тўққиз юз етмиш миллион беш юз) минг сўм миқдорида маблағлар ажратилган.

Шунингдек, вилоят маҳаллий бюджети даромадлар режасининг 2021 йил 3-чорак якуни бўйича орттириб бажарилган қисми ҳисобидан — вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига “Ҳоким ёрдамчи”ларининг униформаси учун 855 (саккиз юз эллик беш) миллион сўм, вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармасига вилоят ҳокимлиги моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун 130 (бир юз ўттиз) миллион сўм, жами 985 (тўққиз юз саксон беш) миллион сўм миқдорида маблағлар ажратилди.

@fayzboguz
15.7K views14:22
Ochish/sharhlash
2021-12-26 16:46:15
27-dekabrdan "Yosh kitobxon" tanloviga start beriladi!

"Yosh kitobxon" tanlovining saralash bosqichlari o‘tkaziladigan manzillar ro‘yxati bilan quyidagi havola orqali o'z hududingizni tanlagan holda tanishib chiqishingiz mumkin:

• Qoraqalpog‘iston Respublikasi
• Andijon viloyati
• Buxoro viloyati
• Jizzax viloyati
• Qashqadaryo viloyati
• Navoiy viloyati
• Namangan viloyati
• Samarqand viloyati
• Sirdaryo viloyati
• Surxondaryo viloyati
• Toshkent viloyati
• Farg‘ona viloyati
• Xorazm viloyati
• Toshkent shahar

Eslatib o‘tamiz, "Yosh kitobxon" tanlovining saralash bosqichi:

27-dekabr - 10-14 yosh toifasi (2007-2011 yillar oralig‘ida tug‘ilganlar) uchun;
28-dekabr - 15-19 yosh toifasi (2002-2006 yillar oralig‘ida tug‘ilganlar) uchun;
29-dekabr - 20-30 yosh toifasi (1991-2001 yillar oralig‘ida tug‘ilganlar) uchun bo‘lib o‘tadi.

Tanlov soat 10:00dan 17:00ga qadar o‘tkaziladi.

Yosh kitobxon tanlovining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari
Telegram • Instagram • Facebook • Youtube
4.0K views13:46
Ochish/sharhlash
2021-12-26 09:10:19 Kun.uz сайти журналисти Илёс Сафаров телеграмда канал очибди.

И.Сафаров иқтидорли, фикрлари теран, интервьюлари орқали анча танилишга улгурган журналист. Унинг саҳифасида ижтимоий-сиёсий мавзуларда долзарб масалалар кўтарилади. Масалан, мана бу постида, у Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси Нуриддин Холиқназаровдан интервью олганини, аммо суҳбат Диний қўмита томонидан кўриб чиқилаётганини ёзади. Қоида бўйича айнан қўмитанинг рухсатидан кейин интервью оммага чоп этилиши керак экан. Шунақа гаплар.

Каналга аъзо бўлиб олинглар, кўп қизиқарли маълумотлар топасиз:
@haqiqatdaIlyos
16.3K views06:10
Ochish/sharhlash
2021-12-26 07:51:07
Тошкентда бир гуруҳ олимлар "Келажак учун мерос" мукофоти билан тақдирланишди

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан бир ўта фойдали лойиҳага қўл урилди. Бир гуруҳ олимлар ўзбек санъатининг жаҳон ва маҳаллий тўпламларда сақланаётган дурдоналарига бағишлаб «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркуми остида 50 томдан иборат китоб-альбоми яратишган. Тошкентда мана шу китоб-альбомга ҳиссаси қўшилган олимлар ҳамда лойиҳани қўллаб-қувватлаган инсонлар "Келажак учун мерос" мукофоти билан тақдирланишди.

Қайд этиш керакки, мазкур "Келажак учун мерос" лойиҳаси Eriell компанияси ҳомийлигида яратилган.

Қуйидаги ҳавола орқали тақдирлаш маросими билан батафсил танишиб чиқишингиз мумкин:

https://telegra.ph/Butunzha%D2%B3on-zhamiyati-va-Eriell-kompaniyasi-tomonidan-100-dan-orti%D2%9B-olimlar-madaniyat-va-sanat-arboblariga-mukofot-topshirildi-12-25

@fayzboguz
16.3K views04:51
Ochish/sharhlash
2021-12-26 06:38:32 ВИРУСЛАР (Эркин Воҳидов шеъри)

Профессор Шабот ХЎЖАЕВга

Доктор хонасида ҳамма нарса оқ,
Тонг нур талашади оқ туслар билан.
Оқ халатдек соч ҳам оқармиш бундоқ
Олиша-олиша вируслар билан.

Сизга ҳавас қилдим, доктор, менга ҳам
Мўъжизий бу ҳикмат берилса эди.
Сиз дору сургандек, мен қалам сурсам,
Энг мудҳиш вируслар қирилса эди.

Кўлмаклар қуриди, тўқайлар ёнди,
Тарих архивида безгаклар букун.
Лекин қонимизга кирган — сохталик
Аъзои танимиз қақшатар бутун.

Сафсата қасрига меъмор устодлар
Моҳи Хоссадаги товуслар мисол,
Нопок сармоядан семирган зотлар
Бағоят урчиди вируслар мисол.

Мансаб савдоси ҳам классик вирус,
Киритса арзийди тиббий дарсликка.
Шарсимон вирусни мумкин ўлдириш,
Чора йўқ юмалоқ худпарастликка...

Инсоф, диёнатни, ору номусни
Сариқ чақага ҳам олмаса инсон,
Олтин дарди каби сариқ вирусни
Йўқотмоқ мушкулдир — гепатит осон...

Йўталсиз ҳеч ерда ишинг битмаса,
Кўк қоғоз тутмасанг — кўролмасанг кун,
Бундоқ кўкйўталга чора этмаса,
Кўкариб, ўпкалар қуриши мумкин.

Юлғичлик ҳар лаҳза лол қилар бизни,
Гриппдек унда ҳам минг бир хил тус бор.
Доктор, очиб кўринг дафтарингизни,
Бундоқ жони қаттиқ қандай вирус бор?

Бу не дард — минбарга чиққан беибо
Чиройли ёлғонга қарсак уришлар.
Сохталикнинг илиқ муҳити аро
Яйраб кўпаяди манфур вируслар.

Доктор, қулоқ тутинг! Момогулдирак!
Ҳаво тозармоқда — вирусга қирон.
Салом сенга, оппоқ, тиниқ келажак,
Олқиш бўлсин сенга, уйғонган бўрон.
1984


@fayzboguz
16.9K viewsedited  03:38
Ochish/sharhlash
2021-12-26 04:11:47
Тошкентда бир гуруҳ олимлар "Келажак учун мерос" мукофоти билан тақдирланишди

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан бир ўта фойдали лойиҳага қўл урилди. Бир гуруҳ олимлар ўзбек санъатининг жаҳон ва маҳаллий тўпламларда сақланаётган дурдоналарига бағишлаб «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркуми остида 50 томдан иборат китоб-альбоми яратишган. Тошкентда мана шу китоб-альбомга ҳиссаси қўшилган олимлар ҳамда лойиҳани қўллаб-қувватлаган инсонлар "Келажак учун мерос" мукофоти билан тақдирланишди.

Қайд этиш керакки, мазкур "Келажак учун мерос" лойиҳаси Eriell компанияси ҳомийлигида яратилган.

Қуйидаги ҳавола орқали тақдирлаш маросими билан батафсил танишиб чиқишингиз мумкин:

https://telegra.ph/Butunzha%D2%B3on-zhamiyati-va-Eriell-kompaniyasi-tomonidan-100-dan-orti%D2%9B-olimlar-madaniyat-va-sanat-arboblariga-mukofot-topshirildi-12-25

@fayzboguz
944 views01:11
Ochish/sharhlash