Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18.64K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 189

2022-01-02 19:48:03
10та фарқни топинг)

Манба

@fayzboguz
15.1K views16:48
Ochish/sharhlash
2022-01-02 17:03:59
Аркадаға Шуҳрат!

Буюк Шуҳратбек Андижоний буюрдилар: "Буларни биринчилардан Дубайга жўнатамиз!".

@fayzboguz
16.9K viewsedited  14:03
Ochish/sharhlash
2022-01-02 12:58:49 2022 йилда ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақи оширилади

Ўзбекистонда 2022 йилда айрим тоифадаги ўқитувчи ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақлари оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида маълумот берилган.

Маълум қилинишича, иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча оширилади:

— олий тоифали ўқитувчилар учун — камида 15 фоизга;

— биринчи тоифали ўқитувчилар ҳамда олий ва биринчи тоифадаги шифокорлар учун — камида 10 фоизга;

— иккинчи тоифали ўқитувчи ва шифокорлар учун — камида 5 фоизга.

@fayzboguz
16.8K views09:58
Ochish/sharhlash
2022-01-02 10:02:19 Ҳукм чиқариш фикрлашдан ва сабоқ чиқаришдан муҳимроқ бўлган жамиятда бирор томонни айблаш айбсизлик презумпциясидан, "айбдор"ни топиб жазолаш ҳақиқатни топишдан муҳимроқ бўлиб қолаверади. (с)

@fayzboguz
16.7K views07:02
Ochish/sharhlash
2022-01-01 16:23:28
Биз байрам қилишни билмайдиган халқмиз. Ҳар бир байрам — баҳсли: янги йил кутиш жоизми-йўқми, Наврўзни нишонлаш мумкинми-йўқми, 9 май ғалаба куними-хотирлашми... Мустақиллик байрамида ҳам, давлат мадҳияси куни ҳам бир талай баҳсларимиз, тарафкашликларимиз мавжуд.

Юқоридаги видеода Дубай (БАА)да янги 2022 йил қандай кутиб олинганлигини кўришингиз мумкин. Шунчаки, ҳаётдан завқланинг!

@fayzboguz
16.7K views13:23
Ochish/sharhlash
2022-01-01 14:21:11 Тасдиқланмаган хабарни «репост» қилгани учун ҳибсга олинган жамоатчилик фаоли Руслан Хаирнуров озодликка чиқарилди. Апелляция суди — биринчи инстанция суди гумондорга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чорасини қўллаб хатоликка йўл қўйганини тан олиб, уни «уй қамоғи»га алмаштирди. Жамоатчилик фаолига алоқа воситалари ҳамда интернетдан фойдаланмаслик бўйича мажбуриятлар ҳам юклатилди.

Манба

@fayzboguz
15.4K views11:21
Ochish/sharhlash
2022-01-01 13:51:33 Қимматчилик ҳақида яна бир таниқли блогер ёзяпти:

"Тошкентда яшаш ўта қиммат. Нарх-наво, рўзғор даҳшат. 10 кун юрдим, 1000$ қаерга кетганини тушунмай қолдим. Малайзияда бу пулга 1 ой рўзғор + ижара қилиш мумкин. Кўчага битта чиқиб келиш 1млн сўмга тушяпти. Даҳшат".

Малайзиядан қайтган Анвар Назруллоҳ исмли блогер бугун Фейсбукда шундай пост қолдирган.

Чет элдан қайтган ҳар қандай одам учун бу нархлар жуда ваҳимали кўриняпти, сизларга қоил, ўрганиб кетгансизлара

@fayzboguz
16.0K views10:51
Ochish/sharhlash
2022-01-01 09:28:48 Кеча кўчаларда авжига чиққан салют отишлару пақилдоқ пақиллатишлардан кўпчилик безгани бор гап, аммо ўзим бунга нормал қарадим, чунки ўзим ҳам болалик пайтимда 31 декабр тунни худди шундай тарзда ўтказганман. Кўчаларда одам гавжум бўларди, болалар пақилдоқларни пачкалаб эмас, блоклаб таширди, ҳар бир қадамда фейерверклар, пақилдоқлар, "взрыв пакет"лару салютлар отиларди. Билмайман, нимагадир янги йил байрами айнан шундай шовқин ва беғубор шўх болалик билан ассоциация бўлиб қолган миямда.

Ҳозир буни бекорга эслаганим йўқ, бугун айримлар ижтимоий тармоқларда "додам даврида бунга йўл қўйилмасди", деган сийқаси чиққан гапни яна трендга чиқаряпти. Бўлмаган гап. Бундан 10 йил олдин ҳам бор эди, ўзим бундай ишларда иштирок этганман, ва аниқ айта оламанки, олдин ҳолат ҳозиргисидан бешбаттар эди. Пақилдоқлар "қора бизнеси" ҳар доим гуркираб яшаган ва ҳозир ҳам бу ҳолат давом этмоқда. Илтимос, ёлғон носталгияга берилиб, одамларни чалғитманглар.

Лекин, чегарачиларга "5 баҳо". Афтидан, бу бизнесни ортида жудаям катта куч, ҳар қандай тузумга мослашадиган "ўлмас кашей" турса керак. Чегарачилар буларни шунчаки кўрмай қолиб ўтказворганига ишонмайман.

@fayzboguz
16.9K views06:28
Ochish/sharhlash
2021-12-31 22:25:55 Олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида, юртимизга 2022-йил Москвадан 2 соатга, Лондондан 5 соатга, Вашингтондан 10 соатга вақтлироқ кириб келди.

@fayzboguz
15.6K views19:25
Ochish/sharhlash
2021-12-31 21:57:55 Ўзбекистонда 2022 йил Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили деб эълон қилиниши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

@fayzboguz
13.9K views18:57
Ochish/sharhlash