Get Mystery Box with random crypto!

Клептократия ва одил суд Файзбоғ (дўстим Темурмалик Тожиддинз | Файзбоғ (ТемурМалик)

Клептократия ва одил суд

Файзбоғ (дўстим Темурмалик Тожиддинзода) коррупция ҳақидаги постга муносабат билдириб, аввало бунинг учун мустақил суд шаклланиши лозим эканини ёзибди.

Албатта, одил суд бўлиши керак. Бўлмаса ручной суд шунчаки "юқоридаги" айрим кланлар қўлидаги қирғин қуроли бўлиб қолади. Ўзи аслида мустақил суд давлатчиликнинг пойдевори ҳисобланади. Мустақил суд йўқми? Демак у ерда клептократия, яъни давлат деган псевдодавлат тузишиб, ундан юқори раҳбарият шунчаки бойиш учун фойдаланиш ҳукмрон бўлади.

Клептократиянинг қуроллари монополия, лоббизм, коррупция. Унинг душманлари эса мустақил суд, эркин парламент, шаффоф тизим, инвестиция ва ҳо.

Аъзо бўлинг
@bahodirahmedoff