Get Mystery Box with random crypto!

Жиззахда Қишлоқ хўжалиги ходимлари байрами учун 2 млрд сўм ажр | Файзбоғ (ТемурМалик)

Жиззахда Қишлоқ хўжалиги ходимлари байрами учун 2 млрд сўм ажратилди

Жиззах вилояти ҳокими вилоят маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрамини юқори савияда нишонлаш учун 1 894 814.0 (бир миллиард саккиз юз тўқсон тўрт миллион саккиз юз ўн тўрт) минг сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Жиззах вилояти ҳокимлиги маълум қилишича, “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан мамлакатимизда ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанба куни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонлаш белгиланган.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлаш бўйича жорий йилнинг 27 ноябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида Вазирлар Маҳкамасида “Ҳосил байрами”га тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар бўйича йиғилиш ўтказилганидан сўнг, тегишли қарорга асосан маблағ ажратилган.

@fayzboguz