Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайкал учун ажратилган маблағ бюджетга қайтарилди Тошкент вил | Файзбоғ (ТемурМалик)

Ҳайкал учун ажратилган маблағ бюджетга қайтарилди

Тошкент вилояти собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова ҳайкал мажмуасини қуриш учун 28,4 миллиард ҳамда замонавий кутубхона биносини қуриш учун 6 миллиард сўм маблағ ажратиш бўйича фармойиш чиқарган эди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ажратилган 34 миллиард сўмни бюджетга қайтариш тўғрисида ҳужжат имзолади. Маълумотларга кўра, маблағлар вилоят маҳаллий бюджетига тикланган.

Ушбу маблағ вилоятдаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жойини таъмирлаш учун вилоят «Саховат ва кўмак» жамғармасига ўтказиб бериш мақсадида вилоят ҳокимлигига 1 650 000 000 (бир миллиард олти юз эллик миллион) сўм маблағ ажратилгани қайд этилмоқда.

@fayzboguz