Get Mystery Box with random crypto!

Йўлни тўсиб норозилик билдирган фуқаролар жазога тортилди 9 д | Файзбоғ (ТемурМалик)

Йўлни тўсиб норозилик билдирган фуқаролар жазога тортилди

9 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Қўйлиқ бозори кўчишидан норози тадбиркорлар катта йўлни тўсиб қўйгани акс этган видеолавҳалар тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан беш нафар фуқаро МЖТКнинг 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ҳамда 201-моддасида (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Қонунда 195-моддага биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 20 баробаригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

201-модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жаримага тортилишлари ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олинишлари мумкин.

@fayzboguz