Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 194

2021-12-14 20:29:21
«Қўйлиқ» маъмурияти бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Бу ҳақда «Қўйлиқ» деҳқон бозори директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Қодиржон Нормирзаев ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

«Бозорнинг янги бозорга кўчирилиши бўйича ҳали бизга шаҳар ҳокимияти томонидан ҳеч қанақа хабар берилмаган. Ва бизга бу бўйича огоҳлантириш хатлари ҳам юборилмаган. Мендаги маълумотга кўра, бозор бузилмайди», — деди у.

Сотувчи ва ишчилар 31 декабргача Food City`га кўчиш ҳақида огоҳлантириш хатларини олганини айтишмоқда. Хатда улар бозорни тарк этмаса, безорилик, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ўзбошимчалик моддалари билан маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши қайд этилган.

Қодиржон Нормирзаевнинг ишонтиришича, огоҳлантириш хатлари маъмурият томонидан берилмаган. «Уни паттачи бергандир», — деди у.

@fayzboguz
14.1K views17:29
Ochish/sharhlash
2021-12-14 18:51:59
Хитойда 29 соат ичида 10 қаватли уй қуриб битиришибди. Бу уй Ўзбекистонда 29 ойда битадиган бинолардан ҳам мустаҳкамроқ чиқишига ишонаман.

@fayzboguz
15.9K views15:51
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:22:50
9 ойда 3 млндан ортиқ ўзбекистонликлар Россияга ишлаш учун борган

Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3 млндан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияга ишлаш учун борган. 

Кейинги ўринларни Тожикистон (қарийб 1,6 млн), Қирғизистон (600 минг), Арманистон (қарийб 300 минг) ва Озарбайжон (200 мингга яқин) эгаллади.

Россия Мигрантлар Федерацияси ходимлари ва Москва давлат университети олимлари ҳамкорликда ўтказган тадқиқотида маълум қилинишича, Россияда меҳнат қилаётган Марказий Осиё республикаларидан келган мигрантларнинг ўртача ойлик даромади 47,1 минг рублни ташкил этади.

Қурилиш ва таъмирлаш, шунингдек, логистика ва омборларда ишлаш соҳасида мигрантларни энг фойдали бўш иш ўринлари кутмоқда. Энг кам даромад уй-жой коммунал хўжалиги ва қишлоқ хўжалигида, деб ёзади "Российская газета".

@fayzboguz
15.8K views14:22
Ochish/sharhlash
2021-12-14 09:23:08
Буниси шунчаки шедевр. Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ.

@fayzboguz
17.0K views06:23
Ochish/sharhlash
2021-12-14 09:16:45 ​​Ижтимоий тармоқларда маҳаллий телевидениеда соқол кўриниши тўсиб қўйлиб, цензура қилингани кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мен нима учун бунга айнан бугун эътибор берилаётганини тушунмадим, бу муаммо биринчи кун пайдо бўлгани йўқ ахир. Ўзбекистон ТВсида авжига чиқаётган соқол дискриминацияси ҳақида аввалроқ ҳам кўп маротаба тўхталганман. Айниқса, "ЗўрТВ" бундай ишларда пешқадам. Телеканал вакиллари бир нечта блогер танишларимни ТВга чақириб, соқолини хиралаштириб, блюр тортишганини биламан.

Бундан ташқари, хонанда Санжай соқоли сабабли расмий тадбирлар, телевидениеда чиқиш ва яккахон концерт беришда тақиққа учраётганлигини айтган эди. Худди шундай шикоят билан кўплаб блогерлар ҳам мурожаатлар йўллаган. Бир сўз билан айтганда, бу муаммо кеча пайдо бўлгани йўқ, ва айтиш мумкинки, Ўзбекистон телевидениесида одатий ҳолат бўлишга улгурган.

Ушбу мавзу доирасида 2017 йилдан буён ўнлаб постлар ёзганман, лекин муаммо ҳамон долзарблигини йўқотмади. Бу ҳолат эски тафаккурли кадрлар билан Янги Ўзбекистонни қуриб бўлмаслигини яна бир марта кўрсатиб берди. Ҳолва деган билан оғиз чучимайди, биргина "янги" қўшимчасини қўшиб қўйганимиз билан янгиланиб қолмаймиз. Юртни янгиламоқчимисизлар — биринчи навбатда ишни ўзларингиздан бошланглар!

@fayzboguz
16.8K viewsedited  06:16
Ochish/sharhlash
2021-12-13 19:00:02
Тошкентда Зулфия номидаги ҳайкал ва кутубхона барибир қуриладиган бўлди

Кеча ҳайкал ва кутубхона қуриш учун ажратилган 34 млрд сўм маҳаллий бюджетга тиклангани ҳақида хабар берилганди. Бироз вақт ўтгач Тошкент вилояти ҳокимлиги Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда Nurafshon Business City ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилиши бекор қилинганини маълум қилди.

Бугун эса Тошкент вилояти ҳокимлиги «Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуаси ва замонавий кутубхона биносини қуриш ишлари бекор қилинмади», деб ўзига ўзи раддия беряпти.

"Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуаси ва замонавий кутубхона биносини қуриш бўйича фармойиш бекор қилинмаган, аксинча, жорий йил молия йили давомида ажратилган маблағларнинг ишлатилмаган қисмидан самарали фойдаланиш ва бошқа қарздорликларни бартараф этиш учун чегириб олинган.

Ушбу объектга келгусида аниқ ҳисоб-китобларга асосан маблағ ажратилиши кўзда тутилади", дейилади баёнотда.

@fayzboguz
13.7K views16:00
Ochish/sharhlash
2021-12-13 15:20:09
Тошкент ёшларни севишда давом этади. Пойтахтда ёшлар ойлиги доирасида “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги” бошланмоқда

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назиров «Тошкент ёшларни севади» шиори остида пойтахтда ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида ёшлар учун навбатдаги фойдали ва манфаатли ҳафталик бошланганини — “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги”ни эълон қилди.

Абдулазиз Назировнинг ёзишича, “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги” 14-17 декабрь кунлари Тошкентдаги ёшлар марказида бўлиб ўтади. Иштирок этиш мутлақо бепул. Учрашувларнинг тақвим режаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://t.me/AANazirov/152

Ёшлар йили якунига пойтахт бошқаларга нисбатан астойдил тайёргарлик кўргани яққол сезилмоқда. Аввалроқ пойтахтда интеллектуал ўйинлар ҳафталиги, спорт ҳафталиги, мега шоулар бўлиб ўтганди. Ҳатто маҳалла даражасидаги ёшлар байрамини ҳам айнан пойтахт унутилмас тарзда ўтказди.

@fayzboguz
15.3K viewsedited  12:20
Ochish/sharhlash
2021-12-13 13:17:23
Россияда UzAuto Motors автомобилларини олиб кетаётган автотрейлерда ёнғин чиқди

Ижтимоий тармоқларда Chevrolet автомобилларини олиб кетаётган автотрейлернинг ёнаётгани акс этган видео тарқалди. UzAuto Motors компанияси ҳолатга муносабат билдириб, ёнғин Москва вилояти ҳудудида содир бўлганини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин Россия автомобиль ташувчисига тегишли автотрейлернинг салонида содир бўлган, шундан сўнг аланга автомобиллар бўлган трейлерга ўтган. Ёнғин оқибатида 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодиса натижасида автотрейлер ҳайдовчиси жабрланмаган.

«Воқеа Москва вилояти ҳудудида автомобилларни мижозга олиб ўтиш вақтида содир бўлган. Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда», — дейилади муносабатда.

Манба

@fayzboguz
15.4K views10:17
Ochish/sharhlash
2021-12-13 12:23:49
6 йилдан буён Ўзбекистонда мулкни адолатли мусодара қилиш масаласи бўйича дунё давлатлари орасида энг ёмон кўрсаткич қайд этилмоқда

Куни кеча Ўзбекистон "Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслик" рейтингида 139 та давлат ичида 138 ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.

«Газета.uz» нашри ўрганишларига кўра, ушбу кўрсаткич рейтингга киритилган 2015 йилдан бери Ўзбекистон мулкнинг адолатли мусодараси субиндикаторида энг паст ўринларни эгаллаб келмоқда.

Таҳририят ушбу рейтингни тузган World Justice Project (WJP) маълумотлари асосида бошқа индикаторларни ҳам ўрганиб чиққан.

@fayzboguz
15.4K views09:23
Ochish/sharhlash
2021-12-13 10:48:18 ​​​​Чўпон қиздан таълим вазиригача

Орзу ва интилишлар баъзан шахснинг яшаётган муҳити ва атрофидаги шарт-шароитлар ипига чувалашиб армонга айланиб қолиши мумкин. Лекин аниқ мақсад қўйиб қунт билан унинг амалга ошишига ҳаракат қилган инсон атрофдаги сон-саноқсиз халақит ва тушовларни ёриб ўтиб, аслида бу дунёда имкониятларнинг нақадар кўплигига яна бир марта ишонч ҳосил қилиши тайин.

Болалиги камбағаллик ва етишмовчиликда оқ-қора тасвирли кино каби ўтган болаларга сифатли таълим олиш имконияти яратилиб, кейинги қадамлари учун тўғри йўналиш кўрсатилса, улар шахсий ҳаёт ва касбий фаолиятда албатта порлоқ келажакка эга бўлишини Нажот Белкаҳемнинг ҳаёт йўли исботлаб беради.

Бутун дунёда кўплаб хотин-қизларга ибрат бўла олган Нажот 1977 йилда олис Африканинг Марокаш деган давлатида одамлар сийрак яшайдиган чекка қишлоқда туғилган. Улғайгач ўзининг олти нафар ука-сингилларига ғамхўрлик қилган Нажотнинг болалик йиллари бошқа кўплаб қизларники каби кечмаган – 4 яшарлигида анча олисдаги қудуқдан сув тортиб уйига таший бошлаган, пода-пода қўй боққан қизалоқ ҳаёт учун кураш ва оғир меҳнат нималигини бир қаричлигидан кўриб ўсди.

1982 йилда Нажот отаси қурувчи бўлиб ишлаётган Франциянинг Аменс деган чекка ҳудудига кўчиб келади. Айнан мазкур иммиграция қизчанинг сиёсий онги эртароқ уйғонишига ва сиёсат оламига нисбатан унда қизиқиш пайдо бўлишига сабаб бўлган. Нажотнинг французлар орасида яшаб кетиши ҳам енгил кечмаган — марокашлик қиз на француз тилини биларди ва на француз маданиятини тушунар эди. Бироқ синовларда тобланган қиз ўқишга қаттиқ берилиб кетади ва меҳнатлари самараси ўлароқ, коллежнинг 1 курсида ўқиётганида аллақачон худди ҳақиқий француздек гапириб кетган.

У 2002 йилда Парижнинг сиёсий фанлар институтини аъло баҳоларга тугатиб, фаолиятини айнан сиёсий соҳада давом эттиради. Социалистик партия аъзоси сифатида маҳаллий демократия тамойилларига амал қилиниши, камситишларга қарши кураш, фуқароларни ўз ҳуқуқларидан бохабар бўлишга чақириш ва шу каби кўплаб лойиҳаларда иштирок этган ва ўз сўзини айта бошлаган.

Аммо, Нажот қанчалик етук сиёсатчи бўлмасин, ўзи фаолият юритган доирларда туғилган юрти, миллати, дини ва кийиниш услуби туфайли эскича қараш тарафдорларининг доимий нишони бўлган. Унга “харобадан чиққан ялангоёқ мусулмон қиз” сифатида беписанд муносабатда бўлишган. Бу ва бошқа кўпгина камситиш ва таҳдидлар Нажотнинг руҳини ва иродасини бука олмаган, қайтанга шижоат билан олдинга интилишига туртки берган.

Меҳнатсеварлиги ва фуқаролар, айниқса, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги жонбозлиги эвазига у 2012 йилда Франция президенти Франсуа Олланднинг Аёллар ҳуқуқлари бўйича вазири этиб тайинланади. Ўта иқтидорли, таълим тизимидаги муаммоларни очиқ айта олган, уларни ечиш бўйича жўяли таклиф ва мулоҳазалар бера олган Нажот икки йил ўтиб, 37 ёшида Франциянинг Халқ таълими, олий таълим ва тадқиқот бўйича илк аёл вазири мақомига кўтарилади. Унинг вазирлиги даврида Францияда таълим тизими янги босқичга кўтарилди, сифатли таълим олишга қурби етмайдиган болалар учун ҳам шароитлар яратилди, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини бартараф этиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилди.

Нажот Белкаҳемнинг қуйидаги сўзлари хар бир ўғил-қиз учун муҳим ҳисобланади: “Ёшларга доимо сиёсатни ўрганиш кераклигини уқтириб келаман, чунки сиёсий онгнинг шаклланиши келажакдаги бахтли ҳаёт кафолатидир. Жамиятдаги воқеаларга оломон каби шунчаки томошабин бўлиб тураверсанг, ўз фаровонлигингнинг оёқости қилинишига йўл қўйган бўласан.”

@fayzboguz
16.3K viewsedited  07:48
Ochish/sharhlash