Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 90

2022-04-28 17:05:16
Ўзбекистонда букмекерлик фаолияти йўлга қўйилмайдиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги 98-сон фармони билан 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон фармонда келтирилган, 2021 йил 1 январдан бошлаб халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса, футболни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш ҳақидаги қисми бекор қилинди.
10.1K views14:05
Ochish/sharhlash
2022-04-28 16:58:06 @eltuz Абдулазиз Комиловдан Шавкат Мирзиёевнинг битта устунлик томони бор. Мирзиёев том маънода нишонга аниқ уради. Ўқ отиш мусобақаларида доим 10 га 10 урарди. Мирзиёев “энг яҳши мерган” деган кўкрак нишони билан тақдирланган. Бир марта Жиззахда турнанинг кўзидан урганди. Абдулазиз Комилов отган ўқлар ҳеч нишонга тегмаган. Зобитлар отиш топширганда нишончи билан келишиб бир амалларди.
9.7K views13:58
Ochish/sharhlash
2022-04-28 15:46:56 Толибон аёллар учун дресс-код жорий қилмоқда

Уйдан чиқаётганда афғон аёли қандай кийиниши керак?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳали расман нашр этилмаган лойиҳага кўра қуйидагилар талаб қилинади:

Аёллар кийими ички кўринадиган ва тор бўлмаслиги керак;

Бундай ҳижобнинг энг яхши намунаси бурқа, аммо бошқа турдаги ниқоблаар ҳам бўлаверади;

Номаҳрам эркак аёлнинг кўзидан бошқа жойини кўрмаслиги керак;

Сизга фақат тегишли кийимда мактабга бориш ва ишлашга рухсат берилади.

Тартибга риоя қилмаган аёл учун унинг эри, ота ва бошқалар жазоланади: биринчи марта огоҳлантирилади, иккинчи марта судга чақирилади, учинчи марта жазоланади. Жазо турлари ичида қамоқ жазоси ҳам бор.
10.2K views12:46
Ochish/sharhlash
2022-04-28 15:45:00 ELTUZ pinned «Россия ва Беларус қураётган суверен давлатлар иттифоқига Ўзбекистоннинг қўшилишини истайсизми?»
12:45
Ochish/sharhlash
2022-04-28 15:35:19
Россия ва Беларус қураётган суверен давлатлар иттифоқига Ўзбекистоннинг қўшилишини истайсизми?
Anonymous Poll
17%
- Ҳа
83%
- Йўқ
3.1K voters9.8K views12:35
Ochish/sharhlash
2022-04-28 15:33:57 Лукашенко: Белоруссия ва Россия суверен давлатлар иттифоқини қурмоқда, келажакда собиқ СССРнинг бошқа республикаларида ҳам уларга қўшилиш нияти пайдо бўлиши мумкин.
9.6K views12:33
Ochish/sharhlash
2022-04-28 15:25:06 Санксиялар россияликларнинг Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга учишига тўсқинлик қилмоқда

“Урал ҳаво йўллари” 29-октабрга қадар Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга парвозларни бекор қилди, деб хабар берди авиаширкат ўз сайтида.

Бекор қилиш сабаблари тушунтирилмаган, аммо бундай қарорнинг олинишини Россия авиаташувчиларига қарши санксиялар қўллангани билан изоҳлаш мумкин.

"Урал ҳаво йўллари" самолётлари фақат Европанинг АirBus А320 самолётларидан иборат.

Ушбу самолётлар учун эҳтиёт қисмларни етказиб бериш тақиқланган ва Федерал ҳаво транспорти агентлиги авиакомпанияларга самолётларни ҳибсга олишнинг олдини олиш учун чет элга парвозларни тўхтатишни тавсия қилан.

Ҳозирда хорижга парвозлар асосан Россиянинг Superjet 100 самолётларида амалга оширилмоқда.
9.6K views12:25
Ochish/sharhlash
2022-04-28 15:15:55

Ўзбекларнинг суюкли актрисаси Дилором опа Каримова "Ўлмас полк"ни кескин қоралади: Ўзбекистон буни буткул унутиши керак, деди таниқли ўзбек актрисаси. Ўзини зиёли деб юрган путиноидлар ўрнак олинг! Халқ артисти Дилором Каримова ўзбек актёр ва актрисалари ичида биринчи бўлиб Россия агрессиясини қоралаб чиқди, мустақиллигимиз хатар остидалигини очиқча айтди. Путинпараст, кремлпараст ва россияпарас режим шароитида шу фикрларни қўрқмасан айтгани учун Дилором опага катта раҳмат! Бор бўлинг опа!
9.2K views12:15
Ochish/sharhlash
2022-04-28 15:10:42 Россия ўзбек меҳнат муҳожирларини “ўзига жалб қилмоқчи”

Россия Федерация Кенгаши ўзбекистонликларнинг Россияда мажбурий рўйхатдан ўтиш муддатини ушбу мамлакатга кирган кундан бошлаб 15 кунгача узайтириш ҳақидаги келишувни ратификация қилди.

Ўзбекистонда Россия фуқаролари учун ҳам худди шундай тартиб ўрнатилади.

Битим Ўзбекистон Россия томони барча зарур давлат ички тартиб-қоидаларини бажарганлиги тўғрисида билдиришнома олган кундан бошлаб кучга киради.

Айни пайтда Россияга келган Ўзбекистон фуқаролари 7 кун ичида, Ўзбекистонга келган россияликлар эса 3 кун ичида яшаш жойида рўйхатдан ўтишлари шарт.

Тушунтириш хатида келишув “бир томон давлати фуқароларининг иккинчи томон давлати ҳудудида бўлиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилганлиги” қайд этилган.

Афтидан, бунга мигрантларнинг Россияга келишга қизиқиши пасайиб бораётгани сабаб бўлмоқда.
8.9K views12:10
Ochish/sharhlash
2022-04-28 15:03:33
Ереванда Арманистон бош вазири Никол Пашинян кортежи ҳомиладор аёлни уриб юборди.

Ҳозир минглаб одамлар бош вазир истеъфосини талаб қилиб намойиш ўтказмоқда.

Кеча 29 ёшли Сона Мнатсаканян Пашинян ўтиши учун тўсилган йўлни кесиб ўтган.

Машинани кўриб, у қочишга ҳаракат қилди, лекин жуда кеч эди - эскорт жип уни уриб юборди, кортежнинг қолган машиналари йўлдан тез суръатда ўтиб кетишди.

Уларнинг ҳеч бири, жумладан, Бош вазирнинг шахсий машинаси ҳам тўхтамади.

Аёл касалхонада вафот этди

Мамлакат Тергов қўмитаси ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида хабар берди.
9.4K views12:03
Ochish/sharhlash