Get Mystery Box with random crypto!

Санксиялар россияликларнинг Озарбайжон, Арманистон, Қозоғист | ELTUZ

Санксиялар россияликларнинг Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга учишига тўсқинлик қилмоқда

“Урал ҳаво йўллари” 29-октабрга қадар Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга парвозларни бекор қилди, деб хабар берди авиаширкат ўз сайтида.

Бекор қилиш сабаблари тушунтирилмаган, аммо бундай қарорнинг олинишини Россия авиаташувчиларига қарши санксиялар қўллангани билан изоҳлаш мумкин.

"Урал ҳаво йўллари" самолётлари фақат Европанинг АirBus А320 самолётларидан иборат.

Ушбу самолётлар учун эҳтиёт қисмларни етказиб бериш тақиқланган ва Федерал ҳаво транспорти агентлиги авиакомпанияларга самолётларни ҳибсга олишнинг олдини олиш учун чет элга парвозларни тўхтатишни тавсия қилан.

Ҳозирда хорижга парвозлар асосан Россиянинг Superjet 100 самолётларида амалга оширилмоқда.