Get Mystery Box with random crypto!

Россия ўзбек меҳнат муҳожирларини “ўзига жалб қилмоқчи” Росс | ELTUZ

Россия ўзбек меҳнат муҳожирларини “ўзига жалб қилмоқчи”

Россия Федерация Кенгаши ўзбекистонликларнинг Россияда мажбурий рўйхатдан ўтиш муддатини ушбу мамлакатга кирган кундан бошлаб 15 кунгача узайтириш ҳақидаги келишувни ратификация қилди.

Ўзбекистонда Россия фуқаролари учун ҳам худди шундай тартиб ўрнатилади.

Битим Ўзбекистон Россия томони барча зарур давлат ички тартиб-қоидаларини бажарганлиги тўғрисида билдиришнома олган кундан бошлаб кучга киради.

Айни пайтда Россияга келган Ўзбекистон фуқаролари 7 кун ичида, Ўзбекистонга келган россияликлар эса 3 кун ичида яшаш жойида рўйхатдан ўтишлари шарт.

Тушунтириш хатида келишув “бир томон давлати фуқароларининг иккинчи томон давлати ҳудудида бўлиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилганлиги” қайд этилган.

Афтидан, бунга мигрантларнинг Россияга келишга қизиқиши пасайиб бораётгани сабаб бўлмоқда.