Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 88

2022-04-29 18:14:27
1 - Шайx Алижон қори (Қуръон ўргатиш марказлари бошлиғи), 2 - Ойбек Турсунов (Президентнинг куёви, Саида Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи), 3 - Отабек Умаров (Президентнинг куёви, Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи). Ўзбекистонлик жамоат умрада юрт тинчлиги учун ибодат қилмоқда. @eltuz
21.9K viewsedited  15:14
Ochish/sharhlash
2022-04-29 15:31:44 Алламжонов правани кимга беряпти? Салом Туз оға. Алламжонов монополияси автоимтиҳонларда янги 300та савол тузган ва фақат ўзида ўқиганларга беряпти. Бошқа марказларда ўқиётганлар имтиҳондан ўн марталаб йиқилиб қайтяпти. Бир имтиҳон топширувчи 6, 5 млнга яқин пул сарфлабди имтиҳонлардан ўтиш учун, ҳали ўтолмабди. Қайта топшириш тўловлари қиммат - 250 минг. Монополистлар имтиҳондан йиқилган ҳар бир талабгор билан қайта боғланиб, ўз хизматларини таклиф қиляпти, яъни имтиҳон топширувчиларнинг шахсий маълумотлари улар учун очиқ, фақат улар учун. Хуллас, нима деётганлигимни тушундиз, шу ҳақида ёзинг, илтимос.

Мен ҳам журналистикада ўқийман, лекин қўрқаман ўйнашишдан, шахсий ҳаётим хавф остида қолишидан, шантажга учрашдан, лекин бу мавзуда жиддий журналистик суриштирув қилиш мумкин эди.

Бугун жуда қаттиқ афсус қилдим шу давлатда яшаётганлигимдан. @eltuz обуначиси, сиз ҳам ўхшаш муаммога дуч келдингизми? Бу борада маълумотга эга бўлсангиз, @eltuzbot га ёзинг.
11.4K views12:31
Ochish/sharhlash
2022-04-29 15:09:32
Қозоғистонлик иқтисодчи олим Раҳимбек Абдураҳмонов ЕОИИда қолиш қозоқ иқтисодиёти учун қанчалик зарар ва хатар эканлиги ҳақида гапирмоқда. Икки йил муқаддам президент Шавкат Мирзиёев ЕОИИга кириш учун унга мослашиш зарурлигини айтганди. "Ўзбекистон яқинда Евросиë иттифоқида кузатувчи мақоми олди. Ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъëрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириши зарур”, деган эди Шавкат Мирзиёев. Унга талпинаётган Мирзиёев, огоҳ бўлинг!
11.0K views12:09
Ochish/sharhlash
2022-04-29 14:57:57
Вилоят ИИБ бошлиғи ўз қўли остидаги зобитлардан ҳафтасига 2 минг $ олишига ишонасизми?
Anonymous Poll
74%
- Ҳа, ишонаман. ИИБ - коррупция ўчоғи
26%
- Йўқ, ишонмайман. ИИБда бундай коррупция йўқ.
3.3K voters11.2K views11:57
Ochish/sharhlash
2022-04-29 14:53:48 Қуйидаги мактуб ўзини Бухоро вилоят туманларидан бирида ИИБ бошлиғи деб таништирган шахсдан келди. У берган маълумотларни мустақил манбалар воситасида текширишнинг имкони йўқ. Лекин, мактуб шубҳасиз @eltuz ўқувчиларининг катта қизиқишини уйғотади. Қолаверса, эҳтимолий коррупцияни олдини олишга хизмат қилиши мумкин. Шунинг учун уни тўлалигича чоп қилмоқдамиз. Ўз навбатида, Ички ишлардаги коррупция ҳақида, ҳаттоки ўз камчиликларини ҳам, қўрқмай ёзгани учун бу шахсга миннатдорчилик билдирамиз. Мактубдаги иддаоларни текшириш эса тегишли органлар зиммасидадир.

Салом Туз Оға. Мен Бухоро вилоятидаги туманлардан бирида начальник милиция бўлиб ишлаганман.

Тан оламан, раҳбарлик давримда жуда кўплаб ноқонуний ишлар бўлган.

ИИО тизимида кўтарилиш учун катталарни хизматини қилиш, кўзга ташланиш, илиқ таассурот қолдириш учун буқаламунга ўхшаб минг тусга кириш, юз ниқобини вазиятга қараб ўзгартириб туришга тўғри келади.

Энг асосийси - беришни ва едиришни билишинг керак.

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳрат Алиевга ҳар ҳафта 2000$ берганман.

Нима учун дейсизми?

Туманда начальник милиция бўлиб ишлаётганимнинг "шукрона"си учун.

Бугун 2000$ берасан, эртаси куни йиғилишда итдан баттар гап эшитасан. Аямайди - на онанг қолади ва на қизинг.

Бухоро вилоятидаги барча туман ИИБ бошлиқлари ҳар ҳафта ўзига белгиланган соққани шахсан Алиевга киритиб беради.

Агар ДХХ бу ишни пайига тушиб, туман ИИБ бошлиқларини газини бериб сўроқ қилса, ҳаммаси бу маълумотимни тасдиқлайди.

Менда, ҳатто, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Алиевнинг мендан чўтал олгани видеоси ҳам бор.

Агар уни ошкор қилсам, бошимга оғир кунлар тушишидан бағоят хавотир оламан.

Чунки яқинда ИИО тизими раҳбарлари ҳақида ҳақиқатни гапириб чиққан участкавойларнинг нима аҳволга туширишганини кўрдик.

Мен ўзимни оқламоқчи эмасман. Ҳақиқатан ҳам, кўплаб ноқонуний ишлар қилганман. Кетганман. Алиевга ўхшаганлар ҳам кетиши керак.

Янги кадрлар, тоза кадрлар, ёшлар келмоқда. Уларни қўллаш керак.

Мен ҳам, Алиевга ўхшаганлар ҳам, бу тизимда тоза эмасмиз, қилган жиноятларимизни ҳам тузата олмаймиз.

Ҳеч бўлмаса, ҳақиқий кадрларга йўл очишимиз лозим.

Бу мақола интернетда ўзгаришсиз чиқарилса деган ниятдаман.

Раҳмат!
11.4K viewsedited  11:53
Ochish/sharhlash
2022-04-29 14:52:24
Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи қўли остидагилардан ҳафтасига қанча "доля" олади?
10.3K views11:52
Ochish/sharhlash
2022-04-29 14:01:51 Зеленский: Россия БМТни таҳқирлади - BBCUZBEK
БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга ҳамроҳлик қилаётган БМТ ходимлари жойлашган Киевдаги меҳмонхона ёнига Россия ракетаси келиб тушган.

Жами 28 апрель тунида Россия армияси Киев шаҳрига беш ракета отган.

Украина расмийларига кўра, ракета ҳужумлари оқибатида уч инсон жароҳатланган.

Ўзининг тунги видео мурожаатида Украина Президенти Володимир Зеленский БМТ бош котиби бўлиб турган жойни ракета ҳужумига тутилганини қоралади, бу "Россиянинг глобал институтларга нисбатан асл муносабати"ни кўрсатади, деди.

Зеленский Россия раҳбариятини БМТни масхара қилишга уринишда айблади.

Бу "БМТ ва бу ташкилот тамсил этадиган ҳамма нарса нисбатан таҳқир" ва бундай муносабатга нисбатан кескин жавоб бериш керак", деди Украина президенти.

Зеленский БМТ Бош котибининг Бородянка ва Киев вилоятидаги оммавий қабрларни ўз кўзи билан кўргани муҳимлигини урғулади.

Киевга ракета ҳужуми Президент Зеленский ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг қўшма матбуот анжуманидан бир соат ўтиб уюштирилди.

Портлаш рўй берган вақти жаноб Гутерриш ва унинг делегацияси Украина бош вазири идорасида Бош вазир Денис Шмигал билан музокара олиб бораётган бўлган.

"Мен бўлиб турган шаҳарда икки ракета портлаганини билиб ларзага келдим. Бу урушни мутлақо тўхтатиш керак, бу урушни ҳал этиш йўлини биз албатта топишимиз керак", - деб айтди Би-би-си билан интервьюсида Антониу Гутерриш.

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба БМТ Бош котиби ва Болгария бош вазири бўлиб турган вақти Киев қанотли ракета билан ҳужумга тутилишини "жирканч ва ёввойи" ҳаракат деб таърифлади.

"Бунга БМТ бош котиби ва БМТнинг ўзи қандай муносабат билдириши керак? Яъни, улар унинг орқасидан тупуришди, завқ билан, қон билан. Ва бу унинг(Антониу Гутерришнинг - Таҳр) Москвадаги баҳолари учун қасос. У, бу уруш, махсус операция эмас, Россия армияси ҳарбий жиноятлар содир этаяпти, деб айтди. Шунинг учун Россия Федерацияси унинг орқасидан отишди", деди Украина президенти идораси маслаҳатчиси Алексей Арестович.
9.7K viewsedited  11:01
Ochish/sharhlash
2022-04-29 13:57:07
Бу Озодликнинг Украинадаги ходими Вера Гирич. У Киевга қилинган ракета ҳужумидан ўлди. Уни ўлимида Путинни қўллаб қувватлаган ўзбек раҳбарларининг ҳам ҳиссаси бор
9.4K views10:57
Ochish/sharhlash
2022-04-29 13:55:33 Сурхонлик солиқчилар мажбурий меҳнатдан нолимоқда Сурхондарё вилоят солиқ бошқармасида шанба ва якшанба кунлари ходимларни мажбурлаб ишга жалб қилиш топшириғини бошқарма бошлиғи берган экан.

Қўмита раиси Қутбиев сизга ушбу зўравон раҳбарларни тийиб қўйинг, деб мурожаат қилаяпмиз.

Туман солиқ инспекция бошлиғига айтсак, бошқарма бошлиғи топшириғи, дейди. Солиқчиларга шанба ва якшанба кунлари дам берилишини талаб қилиб, ушбу зўравон раҳбарларни тийиб қўйишингизни сўраб қоламиз.

Бу раҳбар келганига кўп бўлмай жуда кўплаб коррупсиявий ишларга кўз юмиб, оддий инспектор ходимларни жазолаш ва ротатция билан шуғулланиб қолди.

Ёнгинасидаги "катта лаққа балиқлар"нинг қилмишларини жазолашга кучи етмай, бизларни жазолаш билан вақт ўтзаяпти.

Ҳурматли раис ёрдам беринг, илтимос. @eltuz Қутбиев жаноблари Халқаро Меҳнат Ташкилоти яна чиқмасин "Мажбурий меҳнат яна бошланди" деб. Биздан эслаштиш если что...
9.5K views10:55
Ochish/sharhlash
2022-04-29 13:36:01
Украина ва Россия армиясининг асосий фарқи мана шунда.
9.7K views10:36
Ochish/sharhlash