Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 87

2022-04-30 13:46:05 Фаоғона вилояти Учкўприк тумани Мактабгача таълим бўлими раҳбари Гулчеҳра Ҳамидованинг ўғли Акбар тумандаги 11-МТМнинг собиқ мудираси Моҳигул Астанақуловани ва унинг синглиси ҳамда онасини урди. Моҳигулнинг синглисининг бурни синган, кўзи кўкариб кетган. Афсуски, Моҳигулнинг синглиси касалхонада, ҳеч ким қамоқда эмас. Зўравонлар ишни бости бости қилмоқчи. Эркак сўкинган ва жабрланувчиларни сўйиб ташлайман деган. @eltuz Акбарбекка қонун йўқ шекилли. Воқеаларни кузатишда давом этамиз.
10.5K views10:46
Ochish/sharhlash
2022-04-30 13:34:21 @eltuz дан муҳим эълон. Бундан буëн @eltuz да асосий мавзу Ўзбекистон давлатнинг босқинчи Россиядан масофада бўлишидир. Жаллод Рамзанга совға юбориш¸ Украина ҳудудий яхлитлиги ҳақида гапирган Комиловни ишдан қувиш, Беларус делегациясининг келиши, Беларус президентининг Ўзбекистон ҳақида айтганлари. Бу воқеаларни мантиқ ипига териб чиқсангиз, даҳшатли прогноз чиқади. Файзулла Хўжаев каби улуғ жадид отамиз ижоди бўлган бу давлатнинг ер юзида бор бўлиб туриши хатар остида. Кимки, у ким бўлишидан қатъи назар, давлатчилигимизга хиёнат қилса, @eltuz ни қаршисида кўради.
10.5K views10:34
Ochish/sharhlash
2022-04-30 12:19:32 Мендан ўрисқуллар "нега ғарб, Америка ва Канаданинг ёнини олаверасиз?" деб сўрашади. Жавобим оддий - чунки, бу давлатлар демократия асосида бошқарилади. Ҳеч қайси давлат бошлиғи саккиз йилдан ортиқ мамлакатни бошқаролмайди. Ўрусия ва унинг сателлитларида аҳвол бошқача: Путлер 22 йил, Лукаш диктатор эса 28 йилдан бери байроқни қўлдан бермаяпти.
Ғарбда президент ёки бош вазир қилт этиб қўйса, бутун халқ кўтарилиб чиқиб, "жойига" ўтқазиб қўяди. Ўрусия кабиларда эса коррупциялашган давлатнинг куч ишлатар тизимлари давлат бошлиғига қарши ҳаракат қатнашчиларини аёвсиз таъқиб қилади, заҳарлайди, ўлдиради. Диктаторлар коррупциянинг бошида туриб, ўзига яқин кишилар миллий бойликларни талаб, миллиардер бўлишини таъминлайди ва уларнинг жиловини қўлидан чиқармайди.
Инсон ва сўз эркинлиги биринчи ўринга қўйилган ғарбда бошқа диктатурага асосланган давлатлардан қочиб келган кишиларга бошпана берилади. Улар ичида юз минглаб мусулмон диндорлар ҳам бор ва тинч-осуда ҳаёт кечиришмоқда. Уларнинг мушугини биров "пишт" демайди, "соқолли мусулмон, бу ердан йўқол" деганларга жавобгарлик белгиланган.
Лекин, гап жинсий озчиликлар - гей, лезбиян ва хунасаларга келганида Ўзбекистондаги ақидапарастлар бошқача сайраб қолиши иккиюзламачиликдан бошқа нарса эмас. Ғарбда трансгендер - хунасаларга эркак ва аёллар билан тенг эркинлик ва ҳуқуқлар бериляпти. Биздаги мутаассибларда ўзларидан бўлмаганларнинг динига нисбатан тоқатсизликлик авжига чиққан. Мен бугун масаланинг битта томонини ёритмоқчиман.
Хунасалар дунёнинг барча ўлкаларида бор. Марказий Осиёда ота-оналар уларнинг ҳақиқий анатомиясини болалигидан яхшилаб яшириб, балоғат ёшига етганида ҳеч нарсани билмаган куёвларга эрга бериб юбораверишган. "Бизга теккани шу экан" деб, кўпгина эр улар билан яшаб кетиб, бола-чақали бўлишган.
Канадада ўтказилган сўнгги аҳоли рўйхатида 15 ёшдан ошган кишиларнинг 0,33 фоизи ўзини трансгендер деб белгилаган. Бу 100815 (юзминг саккиз юз ўн беш) кишини ташкил қилади. Демак, Ўзбекистондаям тахминан шунча хунаса бўлиши мумкин.
Ўзбекистондаги мутаассиблар бундай тоифадаги жинсий озчиликларни тошбўрон қилиш, ўлдиришга чақиришяпти. Ҳолбуки, одам ўлдиришни ташвиқ қилиш, тан жароҳати етказиш ёки ўлдирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Юзминг одамни ўлдирган жамиятнинг ёввойилардан фарқи қоладими?!
Яқинда Канада телевидениеси хабар дастурида хунасалар ҳақида лавҳа кўрсатилди. Хунасаларда бир вақтнинг ўзида эркаклик ва аёллик жинсий органи бўлади. Бола туғилганида улардан қай бири яққолроқ кўринса, шунга қараб туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада "ўғил" ёки "қиз" деб ёзилади. Лавҳадаги хунаса аёл "биз туғилганимизда қайси жинсни танлашимиз сўралмаган, бунга чек қўйиш зарур" деди.
Эркак ва аёллар қаторида хунасалар бир хил ҳуқуқлардан фойдаланишини таъминлаш ва тенгсизликка чек қўйиш учун тегишли тартиблар амалга киритиляпти. Хусусан, айрим ҳужжатларда "жинси" деган қисмга эркак ва аёлдан кейин учунчи жавоб - Х белгиси киритилди. Трансгендерлар келажакдаги аҳоли рўйхатида ўзлари учун алоҳида Х киритилишини талаб қилишяпти.
Тоқатсиз, иккиюзламачиларнинг дунёқараши озззгина кенгайсин, деб ёздим.
(Журналист ва ҳуқуқшунос, Бахтиёр Шоҳназар. Торонто, Канада.)
11.0K views09:19
Ochish/sharhlash
2022-04-30 12:16:53 Собиқ дипломат Алишер Таксанов: Агар Мирзиёев ва Олий Maжлис ўзбекларни бошқа давлатларда Путлер тарафида уришишини истаса, Россия ТВни узатишда давом этаверинглар...
10.2K views09:16
Ochish/sharhlash
2022-04-29 20:55:43 Мен сизга ҳозир тавсия қиладиган саҳифам: Воҳалик блогернинг Телеграмдаги @Pomuqliklar канали.
(Биз ҳам Бекзоднинг бир нечта танқидий постларини Элтузда улашганмиз!)

Энг долзарб муаммоларга эътиборини қаратган, сиёсатга оид қарашларини ҳам қўрқмай баён этолган, Қашқадарёдаги элитадан узоқ бўлган, энг тоза ва холис танқидчилардан бири. Каналида оммабоп янгиликларни ҳам улашиб боради!

Элтуз тавсияси
https://t.me/Pomuqliklar #реклама
8.1K viewsedited  17:55
Ochish/sharhlash
2022-04-29 20:41:18 Луқмондан сўрдилар: доно ким?
Деди: бу дунёни охиратдан устун қўймаганлар.
Дедилар: қайси уй ҳаргиз вайрон бўлмайди?
Деди: адолат.
Дедилар: қайси душман барча дўстлардан азизроқ?
Деди: нафс.
Дедилар: қайси дардга инсонлар дармон топа олишмайди?
Деди: аблаҳликка
Дедилар: уйқу нима?
Деди: енгил ўлим.
Дедилар: ўлим нима?
Деди: чуқур уйқу.
Дедилар: нима хуррамлик келтиради?
Деди: улуғлар ўгити. @eltuz Барчангизни яқинлашиб келаётган байрам билан муборакбод этамиз. Икки дунё саодатини кўринг азиз обуначилар.
8.3K views17:41
Ochish/sharhlash
2022-04-29 20:24:21 Қуйидаги мактуб ўзини Бухоро вилоят туманларидан бирида ИИБ бошлиғи деб таништирган шахсдан келди. У берган маълумотларни мустақил манбалар воситасида текширишнинг имкони йўқ. Лекин, мактуб шубҳасиз @eltuz ўқувчиларининг катта қизиқишини уйғотади. Қолаверса…
8.3K views17:24
Ochish/sharhlash
2022-04-29 20:21:24
Лукашенка диктатуранинг афзалликлари ҳақида нутқ эрод қилди. Даволаш керак...
8.1K viewsedited  17:21
Ochish/sharhlash
2022-04-29 20:17:25
Айни пайтда жиннихонада катта ўзгариш кузатилгани йўқ

Бу гал ядровий ракета Европа давлатлари пойхатларига нечи секундда етиб боришини ҳисоблашмоқда.
8.4K views17:17
Ochish/sharhlash
2022-04-29 19:46:11
ИЛҲОМ АЛИЕВ: “БИЗ ДАРАХТЛАР ОРҚАСИГА ЯШИРИНАДИГАНЛАРДАН ЭМАСМИЗ"
Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев:
“Биз дарахтлар орқасига яширинадиганлардан эмасмиз. Биз, бошқа давлатлар сингари, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз ва буни очиқдан очиқ эълон қиламиз.
Баъзиларга ўхшаб дарахт орқасига яшириниб ўтирмаймиз. Ҳа, биз Россия билан яхши муносабатларимиз борлигини инкор этмаймиз. Аммо халқаро ҳуқуқ тамойиллари ҳеч қандай ҳолатда сиёсий устунлик (босқинчилик), мустақил бир давлатни ишғол қилиш учун бузилмаслиги керак”.
Савол туғилади, дарахтлар ортига яшинганлар ким ажабо?
Илҳом оға дарахтлар орқасига яширинганлардан кимни пайқади дейсиз?
Дарахтлар ортидан мўралаётган, куни кеча Путлер талаби билан вазир ўзгартирган муҳтарам бўлмасин ? (Баҳодир Файзий)
9.4K viewsedited  16:46
Ochish/sharhlash