Get Mystery Box with random crypto!

Толибон аёллар учун дресс-код жорий қилмоқда Уйдан чиқаётганд | ELTUZ

Толибон аёллар учун дресс-код жорий қилмоқда

Уйдан чиқаётганда афғон аёли қандай кийиниши керак?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳали расман нашр этилмаган лойиҳага кўра қуйидагилар талаб қилинади:

Аёллар кийими ички кўринадиган ва тор бўлмаслиги керак;

Бундай ҳижобнинг энг яхши намунаси бурқа, аммо бошқа турдаги ниқоблаар ҳам бўлаверади;

Номаҳрам эркак аёлнинг кўзидан бошқа жойини кўрмаслиги керак;

Сизга фақат тегишли кийимда мактабга бориш ва ишлашга рухсат берилади.

Тартибга риоя қилмаган аёл учун унинг эри, ота ва бошқалар жазоланади: биринчи марта огоҳлантирилади, иккинчи марта судга чақирилади, учинчи марта жазоланади. Жазо турлари ичида қамоқ жазоси ҳам бор.