Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 86

2022-04-30 17:50:44 1. Ойбек Исмоилов ҳуқуқ-тартибот идоралари ва иқтисодий ҳисоб-китоблар билан мувофиқлаштирилмаган ҳолда Чирчиқ самолётларни таъмирлаш заводи базасида дронлар ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширди. «Ишлаб чиқарилган» маҳсулот параметр ва хусусиятлари Ўзбекистон ҳарбий бошқармалари эҳтиёжларига жавоб бермайди. Аснода лойиҳа ва унга сарфланган давлат маблағлари талабга жавоб бермайдиган ва беҳуда ускунани ишлаб чиқаришга сарфлангани ўртага чиқди.
2. Oйбек Исмоилов ташаббуси билан яратилган ва бош вазир Абдулла Арипов шамсияси остида ишлайдиган тузилма "Крантас" МЧЖ базасида ишлаб чиқарилган "Тарлон" ва "Калкон" зирҳли машиналарининг прототиплари - Ўзвекистондаги ҳарбий меъёрларига мос келмаслигни мутахассислар аниқлаган. Аммо, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан, “Тарлон” ва “Қалқон” броновиклари мамлакат мудоффа тизимлари тарафидан харид қилинишига мажбурланди. Шу билан бирга, “Тарлон” зирҳли машинаси Туркиянинг «Nurol Makina» ширкати ишлаб чиқарган бронеавтомобилнинг паст сифатли нусхаси бўлиб, «Nurol Makina» аллақачон ўз муаллифлик ҳуқуқининг бузилишига расман норозилик билдирган.

Oйбек Исмоилов ва унинг муовини Жамол Турсунов лоббичилиги остида Хитой фирмаларидан биридан - АРЗ ҳарбий автомобилларни таъмирлаш заводи учун 500,000 АҚШ долларга станоклар сотиб олинган.

Ўтказилган текширувда бу станоклар бозорда аналоглари бўлган шунга ўхшаш ускуналардан икки баробар қимматлиги аниқланган.

Нега бозорда икки баробар арзон ва нисбатан сифатли ускуна турганда айнан бу Хитой ширкатининг сифати шубҳали ва қиммат станоклари сотиб олинди?

Жавоб оддий. Нархи ошириб кўрсатилган хариддан “чўтал” (“откат”) олишдир.

Бу ҳолатда фойда кўрган тараф - Исмоилов ва Хитой ширкати.

Зарар кўрган эса - Ўзбекистон давлат бюджети ҳамда қудратига путур етказилган мамлакат армияси.

Бу шубҳали ва қиммат станокларни илгари Ўзбекистон саноатига турли фойдасиз ва эскирган ишлаб чиқариш ускуналарни сотиб, мамлакат иқтисодига зарар келтиргани фош қилинган шахс - «откат тужжори» Н. Атажановдир.

Атажанов Хитой ширкатининг ишончномаси асосида қиммат станокларни мудофаа саноатига тиқиштирган.

Ойбек Исмоилов ва Жамол Турсуновларнинг «Давлат харидлари» ҳақидаги қонун талабларини айланиб ўтиб, нархи атайлаб қиммат қилинган ускуналарни сотиб олишга қарор бериши, Элтуз манбаларига кўра, айнан ўша “откат” олиш иштаҳаси билан боғлиқ

“Откат” олиш иштиëқи боис Исмоилов тарафидан Ўзбекистон манфаатларига жавоб берадиган бошқа таклифлар ҳам кўриб чиқилмади.

Шу тариқа Ўзбекистон мудофаа саноати давлат пули йўқ бўладиган “Бермуд учбурчаги”га айланди.

Фақат бир фарқ бор. “Бермуд учбурчаги”да кемалар изсиз йўқолса¸ мудофаа саноатига учун йўқотилган пуллар мулозимлар чўнтагида пайдо бўлмоқда.

Физика қонуни. Бир ерда камайса, бир ерда кўпаяди. Аммо бу ҳолатда мамлакат қонунлари нега ишламай қолмоқда?

Овчилар учун бир миллионлик ўқ

Жорий ойда ўтказилган текширувда Ойбек Исмоилов ва Жамол Турсуновлар Ўзбекистоннинг "Давлат харидлари тўғрисида" ги қонунчилигини бузган ҳолда, техник-иқтисодий таҳлил ўтказмасдан, овчилар учун бир миллион евродан ортиқ қийматга эга ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун ускуналар сотиб олди.

Бу Ўзбекистон овчиларининг эҳтиёжидан 100 баробар кўпдир.

Шу билан бирга, ушбу патронларни экспорт қилиш имконсиз, чунки уларнинг нархи мавжуд бозор нархларидан ўта қиммат, яъни бир патронга 50 центга нархланган.

Ҳолбуки, импорт харажатлари қўшилган ҳолатда ҳам, бу ўқларнинг Европа ва Россиядаги аналоглари, сифатига қараб, 15 сент билан 20 сент оралиғидаги нархда сотилмоқда.

Нопрофессионал ҳисоб-китобларга кўра, сотиб олинган патрон ишлаб чиқарувчи бу ускуналар йилда атиги 4 кун ишлайди холос.

Нега ўзбек овчилари ўз ов милтиқлари учун ўқ-дориларига 2,5-3 баробар кўпроқ пул тўлаши керак? Исмоиловни бойитиш учунми?

Шунингдек, ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналарида Ойбек Исмоилов ташаббуси билан қилинган барча харидлар "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунга зид равишда амалга оширилаётгани ва кўп ҳолларда уларнинг хулосалари сохталаштирилгани ҳам текширув давомида юзага чиққан.
8.7K viewsedited  14:50
Ochish/sharhlash
2022-04-30 17:50:44 Зобит ўзини ишдан ноҳақ бўшатилган, деб билади.

Эски кадрлардан тозаланган майдонга, янги раис ўзига содиқ одамларнигина ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари раҳбарлари лавозимларига жойлаштира бошлагани кузатилди.

Элтуз манбалари иддаосига кўра¸ непотизм ва таниш билишликка асосланган нотавон кадрлар сиёсати билан бир қаторда Ойбек Исмоилов ва унинг жамоаси мудофаа саноати тизимида коррупцион схемалар устига қурилган ва давлатга катта ва узоқ муддатли зарар берадиган нопрофессионал ишлаб чиқаришни йўлга қўйишган.

«Исмоилов ва унинг жамоаси давлат хавфсизлиги ва мудофаа қудрати учун ажратилган катта миқдордаги маблағни ўзлаштиргани текширувда аниқланди», дейди манба. Унинг иддаосига кўра, бу зарар миқдори ўн миллион АҚШ долларидан анча кўп.

Манбанинг ишонишича, бу зарарлардан бири - «салоҳияти бўлмаган ҳолда дрон ишлаб чиқариш оқибатида бўлган»

Ўзбек матбуоти Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси ташаббуси билан қилинаëтган «оламшумул ишлар», хусусан, «Дрон» ишлаб чақирилгани ҳақида позитив хабарлар ëзиб келади.

Мудофаа саноатидаги реал вазиятни билган мулозим Элтуз билан суҳбатда «Матбуотда эълон қилинган мақолаларда юқори баҳоланган ишлаб чиқариш аслида иқтисодий жиҳатдан фойдасиз, экспорт салоҳиятидан мосуво ва маҳсулот ўлароқ мутлақ сифатсиз эканига» эътибор қаратаркан «шу билан бирга, улар давлат хавфсизлиги учун ажратилган давлат маблағларини ўзлаштиришга фокусланган схемалардир», дея таъкидлайди.

Факт, рақам ва исботлар

Қуйидаги фактлар Ўзбекистон мудофаа саноатини бюджет пуллари изсиз йўқоладиган «Бермуд учбурчагига» айлантирган Исмоилов «ижодининг ёрқин намуналаридир:

Раис Ойбек Исмоилов ва унинг муовини Жамол Турсунов (Самарқанд Олий автомобил қўмондонлик-муҳандислик коллежини тамомлаган) Мудофаа саноати қўмитаси қошидаги инновацион технологиялар маркази базасида бир қатор ишлаб чиқариш объектларини очди.

Марказда фаолият юритаётган хусусий ширкат Еко-Casper МЧЖ ҳарбийлар учун Robocop ҳимоя костюмлари, қалқон ва дубулға, ўқ ўтказмайдиган елаклар, газ ниқоблари (противогаз) ишлаб чиқаради.

Бу ширкат фаолиятини яхши билган мулозимнинг Элтузга айтишича¸ “аслида барча ишлаб чиқариш бир қатор Хитой фирмаларининг ўта арзон ва сифатсиз таркибий қисмларини Ўзбекистонга олиб келиб йиғишга асосланган. Қизиғи шундаки, эҳтиëт қисм етказиб берадиган Хитой ширкатлари, биз билмайдиган сабабларга кўра, Еко-Casper МЧЖ муассислари ва эгалари орасида ўтирибди.”

Айни пайтда Мудофаа саноати қўмитаси томонидан ишлаб чиқарилган юқоридаги ҳар қандай маҳсулотнинг нархи юқори сифатли хорижий намуналар нархидан камида икки баравар юқори.

Шахсий ҳимоя элементларини синовдан ўтказган ҳарбий мутахасислар бу ускуналарнинг стандартларга жавоб бермаслиги ва ташқи ҳужум ëки таҳдид бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётини тўғри ҳимоя қила олмаслигидан шикоят қилгани акс этган ҳужжатларни Элтуз мухбири кўрди.

Бу ҳужжатларга кўра, ҳарбий тузилмаларга сотиладиган газ ниқобларининг аксарияти нуқсонли бўлиб чиққан.

Элтуз суҳбатлашган манбанинг таъкидича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган (аслида йиғилган) бу ускунларнинг барчасидан фойдаланиш мумкин эмас, чунки улар белгиланган сифат стандартларига жавоб бермайди ва соғликка зарар етказади.

Бу ерда асосий нарса шундаки, ушбу маҳсулотлар ҳақиқий жанговар фойдаланишда ўзбек ҳарбий хизматчиларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солади ва шу билан Ўзбекистон қуролли кучларининг жанговар қобилиятига путур етказади.

Манбанинг Элтузга билдиришича , ушбу қусурли маҳсулотларнинг харидорлари – Ўзбекистоннинг ҳарбий тузилмаларидир;

«Давлат Мудофаа саноати қўмитаси раиси Ойбек Исмоилов Бош вазир Абдулла Ариповнинг кўмаги билан, уларнинг сифати пастлиги ва нархи сезиларли даражада ошганлиги ҳақидаги маълумотларга қарамай, ўз маҳсулотларини уларга мажбуран ўтказмоқда.»

Манбанинг таъидича, бу ҳолатда¸ қўмита раиси Ойбек Исмоиловнинг соҳани билмаслиги ва маъсулиятизлиги бошқа лойиҳаларни амалга оширишда ҳам намоён бўлмоқда:
8.3K viewsedited  14:50
Ochish/sharhlash
2022-04-30 17:50:44 Жорий ойда Ўзбекистон ҳисоб палатаси, коррупцияга қарши кураш қўмитаси, монополияга қарши қўмита, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ҳарбий прокуратура иштирокида мудофаа саноати тизимларида кенг қамровли аудит текширув ўтказди.

@eltuz манбалари танишган текширув натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси Ойбек Исмоилов томонидан уюштирилган ишлаб чиқариш Ўзбекистон Республикасига ўн миллиондан кўп АҚШ доллари миқдорида зарар етказгани маълум бўлди.

Бу текширув натижаларининг матбуотга чиқмаëтгани ва президентга тақдим қилинмаганлигини Элтузнинг Мудофаа вазирлигидаги манбаси Ойбек Исмоиловнинг «акахонлар» кўмагида ўз қилмишларини бости бости қилмоқчи бўлгани билан боғлади.

Вазирликдаги манбанинг Элтузга ëзишича «текширувда зарар ошкор бўлгани суиистеъмолликлар ўз тасдиғини топганига қарамай, Ойбек Исмоилов бу сафар ҳам ўз акахонлари кўмагида сувдан қуруқ чиқмоқчи»

Коррупция учун қулай замин

Журналистика дарсларида АҚШ армияси учун аслида 5 доллар турадиган болға 200 долларга сотиб олинганини фош қилган журналист олқишланади. Мудофа саноати ўз харид ва ҳаражатларини сир тутгани учун кўп ҳолда танқиддан холи ва коррупция учун қулай заминга айланади.

Украинага бостириб киришдан олдин Россия армияси дунёдаги энг кучли бешта армиядан бири ҳисобланган. Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (International Institute for Strategic Studies, IISS) маълумотларига кўра, 900 минг ҳарбий хизматчи бирлаштирган Россия армияси дунëдаги бешта кучли армиядан биридир (АҚШ¸ Хитой, Ҳиндистон ва Шимолий Корея)

Аммо нега бу армия ўзидан заиф ҳисобланган Украина армиясини икки ойдан бери енга олмаяпти?

Таҳлилчилар Россия армиясини заиф ва нотавон қилган жиҳатнинг коррупция эканлигига диққат қаратишди.

Кейинги олти йил ичида Россия ҳар бир соҳада Ўзбекистон учун «ўрнак оладиган» ва «тақлид қилинаëтган» мамлакатга айланди.

Элтуз танишган материалларда Ўзбекистон мудофаа саноати коррупция бобида Россиядан «ўрнак олгани» акс этган.

Янги Ўзбекистон фонида ҳарбий-саноат мажмуаси таназзул манзараси

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ҳокимият тепасига келганидан (келтирилганидан) буён мамлакат саноат салоҳиятини кучайтириш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шунингдек, коррупцяга қарши курашиш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш риторикасига урғу бериб келади.

Бу риторика фонида Ўзбекистоннинг "ривожланаётган" ёш ҳарбий-саноат мажмуасининг қулаш тенденцияси кузатилмоқда.

«Балки қулаш сўзидан кўра ички емирилиш десак¸ тўғри бўлади» дея таъкидлади ҳозир чет элда истиқомат қилаëтган собиқ ўзбек мулозими Элтуз билан суҳбатда.

Мудофаа вазирлиги сир асрорларини яхши билган собиқ мулозим иддаосига кўра¸ «йиқилишнинг бошланиши, бу соҳада муҳтамалан ўз манфаатлари бўлган Бош вазир Абдулла Ариповнинг тўлиқ акахонлиги ва ҳимоя шамсияси остида тайинланган ва амалдаги Давлат Мудофаа саноати қўмитаси раиси Ойбек Исмоиловнинг соҳага келиши билан боғлиқ.»

Ўзбекистон Ҳисоб палатасига яқин манбанинг Элтузга билдиришича, айнан Ойбек Исмоилов келиши билан шундоқ ҳам коррупциялашган ҳарбий-саноат мажмуасида давлат бюджетини ўмариш ва турли схемалар ëрдамида ўзлаштириш кўлами кенг қамров касб қилган.

«Чирчиқ Олий Танк қўмондонлик-муҳандислик мактаби ва Ўзбекистон Қуролли кучлари Академиясининг битирувчиси Ойбек Исмоилов 2020 йил январ ойида қўмита раислигига тайинлангани билан ишни ҳарбий-саноат мажмуасидан ишлаб чиқариш, лойиҳалаш, молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар бўйича тажрибага эга бўлган барча малакали кадрларни ишдан бўшатиш, уларнинг ўрнини ўз шахсига содиқ , аммо малакасиз ходимлар билан алмаштиришдан бошлади», деб таъкидлади манба.

Элтузнинг бошқа мустақил манбалардан аниқлашича¸ 2020 йилнинг иккинчи кварталидан бошлаб Ўзбекистон Мудофаа вазирлигидан ҳарбий мактабларни битирган ва улкан ҳарбий хизмат тажрибасига эга шахслар ишдан бўшатилган. Элтуз подполковник рутбасидаги ишдан бўшатилган битта зобит билан бу ҳақда гаплашди.
9.0K viewsedited  14:50
Ochish/sharhlash
2022-04-30 17:50:23
Ўзбекистон мудофаа саноати давлат пули йўқ бўладиган «Бермуд учбурчаги»ми? - ЭЛТУЗ СУРИШТИРУВИ
9.2K views14:50
Ochish/sharhlash
2022-04-30 16:15:16 Лавровнинг айтишича, Украина Ғарбнинг мустамлака зулми остидадир.
Зеленский маъмуриятининг жавоби ўзини куттириб қўймади.

Россиянинг Украинага бостириб кириши “дунёни Ғарбнинг неоколониал зулмидан озод қилиш жараёнига ҳисса қўшади”, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитойнинг “Синхуа” ахборот агентлигига берган интервюсида.

Украина президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Лавровнинг бу сўзларга муносабат билдирди.

Русчада озодлик – оммавий қирғин, деганидир. Россия "махсус операцияси" нинг навбатдаги мақсади Марсни марсликлардан озод қилиш бўлиши мумкин, деди киноя билан Подоляк.
10.1K views13:15
Ochish/sharhlash
2022-04-30 14:28:08
Лукашенкога мард ўзбек ўғлонидан жавоб қайтарилди.
11.1K views11:28
Ochish/sharhlash
2022-04-30 14:10:58
Бу икки расм орасида 30 йиллик вақт тафовути бор. Муштарак тарафи - ҳар иккала президент умра зиёратини адо қиляпти. Каримов Умрага борганидан кейин самарали президент бўлиб қолгани йўқ.
10.8K views11:10
Ochish/sharhlash
2022-04-30 13:50:23 Ўзбекистон қўшни Афғонистонга Рамазон Ҳайити муносабати билан навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, инсонпарварлик ёрдами қуйидаги маҳсулотлардан таркиб топган:

16 вагонда 1000 тонна ун;
5 вагон гуруч;
1 вагонда 12 000 дона икра;
1 вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
1 вагонда 16 156 банка мураббо;
1 вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
1 вагонда 100 000 дона вакцина, 100 000 дона ковид-тест, 20 000 дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
2 вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
1 вагонда 103 716 дона дори-дармон;
29 вагонда 2000 тонна буғдой.
11.2K views10:50
Ochish/sharhlash
2022-04-30 13:46:07
10.5K views10:46
Ochish/sharhlash