Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 85

2022-05-01 17:15:01 Россияга ўзбек нимага керак?

Ассалому алайкум Элтуз. Авваламбор келаётган Рамазон ҳайити муборак бўлсин. Мен бу канални очилганидан буён кузатиб келаман. Авваллари сенсор телефонлар йўқ пайтлари ҳам, клавишли телефонда eltuz.org, ozodlik.org сайтларини қийинчилик билан бўлса ҳам кўриб, ўқиб борар эдим. Каримов даврида ахборот назоратга олинган замонларда хам NOKIA телефонимда олмахон браузерни юклаб олиб, дунёдаги ўзбек сиёсий ҳолатини кузатардим. Уч-тўрт кунда кириш қийинлашиб, блокланиб қолса, ўчириб юбориб, бошқатдан "скачать" қилардим браузерни. Ажойиб замонлар эди.

Ошна-оғайнига ёки оиламиздагиларга ўқиганларимни айтсам: Ўласан, ит тутгандай тутиб кетишади, деб, қўрқишар эди. Мамлакатимиз мустақил бўлса-да, халқ Россиядан келадиган пулга қарам, иқтисодий мустамлака эди.

Дунёда Россиядан яхшироқ, кучлироқ давлат йўқ эди, назаримда. 2014 йилги урушда Қримни қўшиб олинишини, Донецк ва Луганскга оппоқ Камазларда гуманитар ёрдам карвони дея қурол олиб кирганда ҳам юз фоиз Россия хақ, бутун дунё Россияга қарши, деган фикрда эдим. Бу йил ҳам бошланган Украина Россия можароларини ҳам аввал-бошидан диққат билан кузатиб келяпман.

Ҳамма ўзбеклар каби уч кунда Украина тамом, деган ўйдан хурсанд эдим. Аралашган давлатларга ядровий таҳдид қилади, уруш албатта бўлади, деб, тахмин қилгандим.

Украина ҳудудига бостириб кирган илк кунларданоқ Россия армиясини кети очилиб қолди. Россия кўрсатган вайронагарчиликни, одамлар уйларини ташлаб кетишаётганларини кўриб юрагим эзилса-да, Россия ҳақ, тўғри йўл тутяпти, деган ўй бор эди миямда.

Баъзида Зеленскийга ҳам шу уруш керакмиди, жилла қурса, Путин ўлгунча муросага келиб турса ҳам бўларди-ку, деган хаёлга бораман.

Аслида уруш Путинга керак экан. Украинани уч кунда, борингки ўн кунда эгаллаганида, қолган постсовет давлатлар сўзсиз таслим бўлади. СССРни тиклайман деб ўйлаган бўлса керак Путин.

Янги Ўзбекистон дегандай янги СССР қурмоқчи бўлган бўлса керак.

Аслида эса Россия фақатгина энергоресурслар, дон ва хом ашё экспорт қилиб кун кўрувчи, дангаса, фақатгина Ўрта Осиё мигрантларига кучи етадиган қолоқ давлатлигини бугун ҳаммамиз кўриб турибмиз. Ҳатто ҳарбий саноатни ҳам Путин даври коррупцияси еб битирган экан.

Украинага, Зеленскийга, украин халқига ўзи нима керак, деб ўйлаб қолдим.

Ватани учун жонини берган украин аскарига, унинг ёшгина тул қолган аёлига, етим қолган норасидасига биз ўттиз йилдан бери орзу қилаётган коррупциясисиз жамият, ишлайдиган инсон ҳуқуқлари, эркин сўз, эркин фикр керак эканлигини тушуниб етдим.

Украинани қўллаётган Америкага ядерной бомба ташласа, хурсанд бўладиган ҳолатда эдим уч-тўрт кун аввал ҳам.

Энди эса шуни тушуниб етдимки, Россия бор экан Ўрта осиё давлатлари ҳам коррупция ботқоғида абадий қолади.

СССР бизга нима берди? Ҳамма ҳаммасини Россияга ташиди. Орол денгизини қуритди. Экологик фалокатни берди. Ўрис учун биз ҳечкиммасмиз. Ҳаммол, эшшакмиз, холос. Қорнинг тўқми, осмонинг мусаффоми - ишла, фақат ишла. Ҳозир ҳам шу форматда давом этяпти.

Украина халқининг мислсиз жасорати ҳар қандай қора кучга бас кела олишини амалда исботлади. Мени ёзганларимни каналда беринг. Ёзганларимни ўқиб турган ўзбеклар кўзингизни очинг. Ҳозир ХХI - аср. Дунёни ривожланган давлатларида инсонлар эркин яшамоқда. Автомобиллар тугул тракторлар ҳам 360 градусни камерада кўради. Ўзи мустақил донни ўради. Ўқитувчиси меҳнатига яраша ҳақ олади. Ҳокимлари халқни алдамайди. Фермерлари беш гектар ери бўлса хам, ўзини техникаси, ўзини молхонаси, ўзини товуқхонаси бор. Ҳамма ишни техника- технология бажаради. Тиббиёт сифатли. Операцияни роботлар қила бошлади.

Бизда эса соқол, ЛГТБ, ҳижоб муаммоси. Оч қоринга Андижон полкасига ўйнаш трендда. Украина халқичалик жасур бўлолмасак ҳам, урушга хайрихоҳ бўлмайлик. Босқинчини ёқламайлик, ўрисга чўқинмайлик.

Россияга бориб мардикор бўлгунча илм ўрганиб, тил ўрганиб дунёга чиқишни, дунё бизни юртга келишини мақсад қилайлик.

Яқинда бир укам кетди Жанубий Кореяга ишлагани. Уч йил корейс тилини ўрганиб ўқиди.
10.1K views14:15
Ochish/sharhlash
2022-05-01 14:31:43 9 май тонги. Москва. Бу шаҳарда истиқомат қилувчи юзлаб ўзбеклар Қизил майдонга юра бошлашди.
Улар бугун Туркистон озодлиги учун жон фидо қилган шахсларни хотирлаб, “ўлмас фидоийлар” маршини ўтказишади.
Барчанинг қўлида Шермуҳаммадхон, Иброҳимбек каби қаҳрамонлар портретлари. Улар кўкракларига мустақил Туркистоннинг илк герби акс этган ленталарни тақиб олганлар.
Бу тадбирнинг ўтказилишига Москва мэрияси расман рухсат берган. Тадбирдан норози бўлган баъзи рус миллатчилари уйларига ФСБ ходимлари бориб, маршга қарши гапирмаслик ҳақида огоҳлантирганлар.
Кремль майдонида “Туркистон қаҳрамонлари” хотира ҳайкали очилди.
«Росархив» агентлиги Туркистон қаҳрамонлари хотирасига бағишланган Xotira.archive.rus сайтини ишга туширди.
@eltuz Шундай хабар чиқса, ишонган бўлармидингиз?
10.5K viewsedited  11:31
Ochish/sharhlash
2022-05-01 13:51:17
Толибон самолётларни қайтаришни талаб қилмоқда

Толибон иддаоларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон расмийлари ўтган ёзда собиқ Афғонистон ҳукумати қулагани ортидан ўз ҳудудига учиб келган ўнлаб самолётлар Қўшма Штатлар мулки эканлигини ва Кобулдаги муваққат ҳукуматга қайтарилмаслигини таъкидламоқда.

АҚШ мудофаа расмийлари “Америка Овози” билан суҳбатда Ўзбекистон ҳам, Тожикистон ҳам самолётни Толибонга бериш ниятида эмаслигини тасдиқлади.

“Самолётлар Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари билан минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик предмети бўлиб қолмоқда”, деди АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Роб Лодевик самолётлар ва вертолётлар тақдири ҳақидаги саволга жавоб бераркан.

2021-йил 21-август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 46 та, Тожикистонда эса 18 та самолёт бор, деди расмий. Улар орасида Ми-17 UH-60 вертолётлари, шунингдек, PC-12, C-208, AC-208 ва A-29 самолётлари бор эди.
10.5K viewsedited  10:51
Ochish/sharhlash
2022-05-01 13:30:17
Ўрис "журналисти" Пегов украина байроқдори нишонга олинаётган нуқтадан репортаж тайёрламоқда. @eltuz Бу йигит ўзбекистонлик отахон журналист Муҳаммаджон Обидовдан йўқдан бор қилиш бўйича "мастер класс" олган экан.
10.2K views10:30
Ochish/sharhlash
2022-05-01 13:25:28
Толиблар байрамни бир кун олдин бошлаб юборишди. Қўшни давлатда ой бир кун олдин чиқибди.
10.4K views10:25
Ochish/sharhlash
2022-04-30 22:04:56 Ўзбекистондаги 3 миллион ўқувчида малакали устоздан дарс олиш имкони йўқлиги айтилди

Ўзбекистон мактабларида фаолият юритаётган 504 минг нафар ўқитувчидан 56 фоизининг салоҳияти талаб даражасида эмас, дея маълум қилди халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов. 3-4 йил ичида мактаблардаги барча ўқитувчилар янги методика асосида қайта тайёрлашдан ўтказилади. “Энди ўқитувчилардан доимий ўз устларида ишлаш, билим ва малакаларини ошириш талаб этилади”, деди вазир.
6.6K views19:04
Ochish/sharhlash
2022-04-30 20:56:37
Singapur Universitetida ishga joylashish yarmarkasida barchasi o‘ris tilida.

Assalom alaykum “Eltuz” jamoasi, man o‘zim mustaqillik farzandi emasman, yani mustaqillikdan biroz oldin tug‘ilganman va SSSRning ham nonini eganman.

Biroq, hamisha erkin va ozod turpoqda yashash hamma narsadan ustun, deb bilaman. Yozishmalarda atayin, har doim lotin alifbosida yozaman, chunki O‘zbekistonni dunyo hamjamiyati bilan birga bo‘lishi tarafdoriman, faqat o‘rusni punjiga kirib olishini umuman istamayman. Lekin hozirgi kunda mustaqil O‘zbekistonda O‘zbek tilining ahvoli mani ko‘p uylantiradi. Hattoki I Karimov davrida ham O‘zbek tili O‘rus tilining oldida bu darajada xor bo‘lmagan edi. O‘zim O‘rus tilini yaxshi bilaman. Hozirgi kunda dazmolni tokka tiqsayiz ham O‘ruscha gapiradigan ahvolga kelib qoldi. Davlat televideniyasida o‘ruscha ko‘rsatuvlar achib ketdi. O‘rus tili gurkirab yashashi va rivojlanishi uchun o‘zing maydoni yetarli. O’zbekcha o’zining tug’ilib voyaga yetgan yerida nima uchun xor bo’lishi k-k
8.2K views17:56
Ochish/sharhlash
2022-04-30 20:05:54 Ассалому алейкум Туз оға.

Мен сиз ва сизга ўхшайдиган жадидлардек илғор дунёқарашга эга бўлган инсонларни қаттиқ ҳурмат қиламан. Ҳеч тушунмайман ўз давлатимизда яшаб туриб нимага русларни "поддержка" қилишимиз керак. Бизни нима ҳаққимиз борки, ўзи бу нацистларга ёрдам беришим керек. Ботқоқликдан чиққан миллатни алқашимиз шартми? Нега биз пропаганда қилмаймиз? Бизни ҳаққимиз йўқми? Улар бизнинг юртимизда "Ўлмас полк" ўтказадию, биз нега ўзимизнинг юртимизда Мадаминбек, Шермуҳаммадбек ва бошқаларни хотирасини улуғлаб, расмларини кўтариб кўчага чиқолмаймиз? Неожадид. @eltuz
8.6K views17:05
Ochish/sharhlash
2022-04-30 18:45:37 Сен ўзингсан энг сўнгги нонин
Ўзинг емай толибга тутган
Сен ўзингсан аждодлар шонин
Топтаб тепиб ўрисга тутган
Сотқин тўла масканим маним
Ўзбекистон ватаним маним. @eltuz
9.6K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-04-30 17:50:44 Ушбу фактларни текширув давомида аниқлаган муфаттишларда қатор саволлар туғилди - Давлат Мудофаа саноати қўмитаси раиси Ойбек Исмоилов ким учун ва кимнинг манфаатлари учун ишлайди? Нега давлат пуллари атай нархи оширилган ва аксар ҳолда кераксиз ускуналар сотиб олишга сарфланди? Ўзбекистон Республикасининг жанговар қобилиятига путур етказадиган, аскарлар саломатлиги ва ҳаëти учун хавф туғдирадиган паст сифатли маҳсулотлар учун ким жавоб беради? Нега ўзбек ҳарбийларининг ҳаёти хатарга суқилди?

Давлат ҳисобидан ҳашамат. Уч аравали мулозим.

Ҳарбий ва иқтисодий қудрати Ўзбекистонникидан анчайин кучли бўлган Германия ва Шветсия каби давлатларининг мулозимлари ишга жамоат транспорти ëки ўз шахсий автомобилларида қатнашади. Давлат бюджетида бу мулозимлар учун автомобил харид қилиш назарда тутилмаган. Ўзбекистон Давлат Мудофаа саноати қўмитаси раиси Ойбек Исмоиловга эса давлат ҳисобидан учта автомобил хизмат кўрсатади.

Нега учта, масалан, бешта эмас, деган савол ҳам туғилади.

Бу саволга жавоб берган Элтуз манбасига кўра, аввалига Исмоиловга иккита люкс автомобил хизмат кўрсатган.

«Бу Mercedes-Benz ва Captiva автомобиллари эди. Аммо, Исмоилов учрашув ва делегацияларни ташиш учун микроавтобус сотиб олиш учун ажратилган маблағга учинчи Malibu автомобилини сотиб олди. Бу автомобилни Исмоилов шахсий эҳтиëжлари учун ишлатилиб келгани текширув давомида аниқланди.»

Бу текширувлар натижалари ўқ ўтмайдиган сейфларга қамалиб, натижалари давлат раҳбарига етиб бормаслиги учун Исмоловнинг акахонлари қаттиқ ҳаракат қилмоқда, дейди мақола ëзилиши асносида Элтуз билан мулоқотда бўлган муфаттиш.

Унинг ҳазил аралаш айтишича, Исмоиловнинг ҳукуматдаги тирик қалқонлари у ишлаб чиқарган темир қалқонлардан юзларча марта мустаҳкам.

«Oйбек Исмоиловнинг юксак даражада ҳимоя қилинига битта далил айтсам. 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти кўрсатмасига кўра, Исмоилов фаолиятини ҳар томонлама текшириш мақсадида хизмат текшируви ўтказилди. Аммо бу текширув бошида турган Бош вазир Абдулла Арипов текширув натижаларини президентга тақдим этмади. 2022 йил апрелдаги аудит тақдири ҳам шундай бўлади» дейди манба.

Сўнг сўз ўрнида

«Энг муҳими уруш бўлмасин» деган истак тез-тез қулоққа чалинади. Мудоафа саноатидаги коррупционерлар эса «бутун ўғирликларни уруш пайтида списать қивориш мумкин», деган мантиқни севишади. Аммо 2014 йилда Қрим ишғоли пайтида Украина армияснинг коррупцияга ботгани солдатларнинг егани нони отишга ўқи йўқ бўлмагани фонида ўртага чиқди. 2021 йилда АҚШ тарафидан «эмизилган» Афғонистон армияси ҳам йиллар давомида ўлик жонлардан иборатлиги маълум бўлди. Мақталган рус армиясининг Украинадаги талафотлари ҳам коррупция «шарофати» экани ҳақида аксарият гапирмоқда. Шу боис бутун ўғирликларни уруш пайтида списать қивориш мумкин деган ақида ўз долзарблигини йўқотди.
Тарозига қўйилган нарса эса мамлакат мустақиллиги ва ўзбек аскарларининг ҳаëт мамотидир.

@eltuz Ўзбекистон ҳарбий прокуратураси ва Мудофаа вазирлигидан бу мақолада келтирилган иддаолар борасида малакали изоҳ кутади.
9.9K viewsedited  14:50
Ochish/sharhlash