Get Mystery Box with random crypto!

Лавровнинг айтишича, Украина Ғарбнинг мустамлака зулми остидад | ELTUZ

Лавровнинг айтишича, Украина Ғарбнинг мустамлака зулми остидадир.
Зеленский маъмуриятининг жавоби ўзини куттириб қўймади.

Россиянинг Украинага бостириб кириши “дунёни Ғарбнинг неоколониал зулмидан озод қилиш жараёнига ҳисса қўшади”, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитойнинг “Синхуа” ахборот агентлигига берган интервюсида.

Украина президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Лавровнинг бу сўзларга муносабат билдирди.

Русчада озодлик – оммавий қирғин, деганидир. Россия "махсус операцияси" нинг навбатдаги мақсади Марсни марсликлардан озод қилиш бўлиши мумкин, деди киноя билан Подоляк.