Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 83

2022-05-02 18:53:18 Ассалому-алейкум Туз оға. Биз Қашқадарё вилоят Муборак тумани Муборак нефт-газ қазиб чиқариш бошқармаси Автотранспорт ҳайдовчилари ва ишчи ходимлари мурожаат билан чиқяпмиз.

Биз корхонамизда 650та ҳайдовчилар кечаю кундуз хизмат қилиб келяпмиз. Ҳозирги кунга келиб корхонада мажбурий ишдан бўшатиш, сунъий иш ўринларини қисқартириш ҳолатлари кузатиляпти.

Бу эса ишчи ходимларнинг норозилигини келтириб чиқаряпти. Ҳолатни видеода кузатишигиз мумкин.

Мана сизга "Ўзбекнефгаз" А.Ж Муборак нефт-газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлаётган ишчи ходимларнинг норозилиги ва мажбурий ишдан бўшатиш ҳолати.

Бу ҳолатни "Ўзбекнефгаз" А.Ж раисига етказишга ёрдам беринг.

Оддий ҳайдовчилар қийналиб, норозилик келиб чиқмоқда.

Кимдир эшитадими бу халқнинг дардини?

Ўрток бошқарма ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари У. Тўраев кабинетдан чиқмай, ҳамма ишчи ходимларни бир-бири билан муносабатларини қарши қилишдан бошқа иши бўлмай қолган.

Бу ҳолатдан кейин қандай кайфиятда ишчи ходиларимиз ишлаши ҳаммага маьлум.

Аслида ишлаб чиқариш бўйича раҳбар конларга чиқиб, кечаю кундуз юриб, камчиликларни бартараф қилиб, ишчи ходимларни шарт- шоритини яхшлаш билан шуғулланиши керак эмасми?

Шу видио мурожатимизда "Ўзбекнефтгаз" А.Ж томонидан қўйилган комплайнс катта инспектори Мирмуҳсим Мирзаев ҳам ишчи ходимларни ҳамма мурожаатларини эшитиб, ўзлари иштирок қилиб турибди. Лекин қани халқни дардини ёзма таклиф билан чиққани?

Йўқ, у кишига мурожаат билан чиқилса, "Сенлар ўғрисан, нима учун запчасть ўзларинг сотиб оласанлар?" дейди.

Нимага сотиб олишга мажбур бўлса ўғри бўлиш керакми?

Нима комплайнс вакили Худоми шуналик ишчи ходимни менсимамайди? Видеода ҳам кўриниб турибди эшитгиси келмай турганидан.

Ташкилотнинг ишончли вакилларидан бири шу киши бўлса, бошқасидан нима ҳам кутишимиз мумкин?

Узоқ таъмирда турганимиздан сўнг, вақтида запчастни бермагандан сўнг, иш ойлигимиз кам чиқса мажбур ёнимиздан оламиз-ку ахир.

Сиздан илтимос киламиз, ишчи ходимни, халқни тинглаб, дарди билан ишлайдиган раҳбарлар билан таъминлаб беришингизни сўраймиз.

Ишлаб турган ходимларни иш ўрни қисқарди, деб, ишдан мажбур бўшатиб юбориб, четдан бошқа ходим олиб келтириб қўйиш - бу коррупциянинг ва пул қилишнинг янгича усулими? Тушинтириб берсанглар жаноблар!
8.9K views15:53
Ochish/sharhlash
2022-05-02 18:53:14
"Ўзбекнефга"да ишчилар дардини эшитадиган борми?
8.4K views15:53
Ochish/sharhlash
2022-05-02 18:23:54
Шу йигитни кўрганлар бўлса хабар берсин.
9.0K views15:23
Ochish/sharhlash
2022-05-02 18:19:59 Диққат! Тошкент марказида замонавий қуллар ишлашмоқда

Менинг мурожаатим шуки, мен Марказий майдонларни ободонлаштириш бошқармасида ишчи бўлиб ишлайман. Майдонимиз - Ҳастимом. Бизда "ҳашар" деган тадбир бор ҳали ҳам. Мажбурий меҳнатга йўл қўйилади. деярли ҳар куни ҳашар. Расман 8 соат иш вақти, лекин 12-14 соатлаб қолиб кетамиз. Бу ҳам етмагандек, байрам кунлари ҳам ишга жалб қилишади раҳбарият томонидан. Бўлмаса, бўшатиб юбориш билан қўрқитишади. Ахир биз ҳам инсонмиз-ку, роботмасмиз-ку. Шу масалада ёрдам беришингизни сўраймиз. Ободонлашториш бошқармаси Марказий майдонларни ободонлаштириш бошқармаси Тошкент шаҳар ҳудуди. @eltuz Бу мактубни ўқирканман кўз олдимга 18-19-асрларда Америка пахта плантацияларда ишлатилган қора танли қуллар келди. Аммо, мажбурий меҳнат Ўзбекистон пойтахтининг қоқ марказида юз бермоқда. Нормал жамиятда Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарларини жиноий жавобгарликка тортишади ва бошқарма тарқатиб юборилади. Аммо, бизда ҳеч нарса ўзгармайди. Бу хабардаги даъволар эртага бошқармада муҳокама бўлиш ўрнига, хатни ким ёзди, деган савол кўндаланг қўйилади. Бу 21-аср Ўзбекистони. Эскисини янгилаётган Ўзбекистон...
9.5K views15:19
Ochish/sharhlash
2022-05-02 14:41:33 @eltuz билан реклама алмашиш ниятида бўлган блогерлар диққатига! Пуллик рекламаларни қабул қилмаймиз. Каналда реклама алмашиш таклифи бўлса, канал линкини ва ўзингизни таништириб, алоқага чиқинг. ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон. Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир. Йўқ ҳақида бадиҳа ёзадиган, ҳукумат ҳайрони бўлган, хурофот ва ифротий, олди-қочди ва ватник каналлар мурожаат қилмасин. Аудиторияси шаклланган каналлар билан ҳамкорлик эшигимиз очиқ. Мурожаатлар учун манзилимиз: @eltuzbot
10.7K views11:41
Ochish/sharhlash
2022-05-02 13:57:27
Шаҳноза Мирзиёева: Азизларим, барчангизни муборак байрам билан қутлайман. Парвардигор дуоларимизни, ниятларимизни эшитсин. Иймонимизни мустаҳкамлаб, ҳар биримизга куч-қувват, оқиллик ва фаровонлик ато этсин! Шаҳноза Мирзиёева ва Отабек Умаров, Макка.
12.1K viewsedited  10:57
Ochish/sharhlash
2022-05-02 13:48:15 Қирғизистон махсус хизматлари: тожикларда байроқдорлар йўқ

Тожикистон томони Туркиянинг Байроқдор дрон аппаратларини сотиб олгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган.

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.

Қирғизистон махсус хизматларининг мавжуд маълумотларига кўра, тожик томони Байроқдор дронларини ишлаб чиқарувчи “Baikar Makina” компанияси, шунингдек, бошқа турк ишлаб чиқарувчилари билан шартнома тузмаган.

“Қирғизистон тинчлик ва яхши қўшничилик сиёсатини олиб бормоқда, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда. Қирғизистон томони томонидан сотиб олинган турк дронлари... фақат мудофаа мақсадларини кўзлайди. Қирғизистон ҳеч қачон қўшни давлатларга нисбатан агрессив сиёсатга амал қилмаган ва қилмайди ҳам”, — дейилади вазирлик хабарида.
10.2K views10:48
Ochish/sharhlash
2022-05-02 13:41:50 Озарбайжонлик сиёсатшунос: Гитлернинг иттифоқчилари бор эди, аммо Путинда йўқ

Озарбайжонлик сиёсатшунос, “Атлас” тадқиқот маркази раҳбари Элхан Шоҳинўғли "Янги Мусовот” газетасига берган интервюсида, Кремл Украинага қарши урушда Россия атрофида коалиция тузмоқчи бўлган эса-да, бунинг уддасидан чиқа олмаганини айтди: "Ҳеч бир давлат босқинчилик урушида Россияга ён босишни истамади. КХШТ аъзолари ҳам урушдан узоқлашди. Ҳатто Беларус президенти Александр Лукашенко Кремлни қўллаб-қувватлаган бўлса-да, ўз армиясига Украинага ҳужум қилиш учун тўғридан-тўғри буйруқ беришдан тийилди."

Шоҳинўғлининг сўзларига кўра, Россияга қарши коалицияга қўшилган давлатлар сони 40дан ошди: “Бу рўйхатга Россиянинг мағлубиятини истайдиган давлатларни ҳам қўшиш керак. Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистлар Германиясига қарши тузилган халқаро коалицияга расман 53 давлат қўшилди. Аммо Гитлернинг, ҳеч бўлмаганда, Япония ва Италия сингари иттифоқчилари бор эди ва италянлар ва руминлар Сталинград жангида немислар томонида жанг қилишди. Россия урушга фақат ўз аскарларини юборди. Энди у коалиция туза олмагани учун Қозоғистонга кўз тикмоқда”, - деди у.
9.8K viewsedited  10:41
Ochish/sharhlash
2022-05-02 13:31:48
Ирпень шаҳри қабристони. 2 май, 2022 йил. Янги қабрлар кўплигига эътибор беринг...
9.3K views10:31
Ochish/sharhlash
2022-05-01 21:05:15 Бу дунёни Умар Хайём "майхона" деб атаганди. Мана бу ерда блогер дўстларимиз эса янги очган каналини Жорж Оруэллга ҳавас қилиб «Молхона» деб номлашибди.

—«Молхона»нинг очилиш маросимида иштирок этолмасак ҳам, «сут сайли»га таклиф қилишибди. Асалнинг тозасини асалариси бор жойдан олгандек, "сут"нинг ҳам "сув" қўшилмаганини «Молхона»дан олсак, тозалигига ишонч ҳосил қиламиз!

Қани марҳамат "сут" сайлига кетдик!

@molxonauzb | Барча икки оёқлилар - душман… #реклама
6.9K views18:05
Ochish/sharhlash