Get Mystery Box with random crypto!

1. Ойбек Исмоилов ҳуқуқ-тартибот идоралари ва иқтисодий ҳисоб | ELTUZ

1. Ойбек Исмоилов ҳуқуқ-тартибот идоралари ва иқтисодий ҳисоб-китоблар билан мувофиқлаштирилмаган ҳолда Чирчиқ самолётларни таъмирлаш заводи базасида дронлар ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширди. «Ишлаб чиқарилган» маҳсулот параметр ва хусусиятлари Ўзбекистон ҳарбий бошқармалари эҳтиёжларига жавоб бермайди. Аснода лойиҳа ва унга сарфланган давлат маблағлари талабга жавоб бермайдиган ва беҳуда ускунани ишлаб чиқаришга сарфлангани ўртага чиқди.
2. Oйбек Исмоилов ташаббуси билан яратилган ва бош вазир Абдулла Арипов шамсияси остида ишлайдиган тузилма "Крантас" МЧЖ базасида ишлаб чиқарилган "Тарлон" ва "Калкон" зирҳли машиналарининг прототиплари - Ўзвекистондаги ҳарбий меъёрларига мос келмаслигни мутахассислар аниқлаган. Аммо, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан, “Тарлон” ва “Қалқон” броновиклари мамлакат мудоффа тизимлари тарафидан харид қилинишига мажбурланди. Шу билан бирга, “Тарлон” зирҳли машинаси Туркиянинг «Nurol Makina» ширкати ишлаб чиқарган бронеавтомобилнинг паст сифатли нусхаси бўлиб, «Nurol Makina» аллақачон ўз муаллифлик ҳуқуқининг бузилишига расман норозилик билдирган.

Oйбек Исмоилов ва унинг муовини Жамол Турсунов лоббичилиги остида Хитой фирмаларидан биридан - АРЗ ҳарбий автомобилларни таъмирлаш заводи учун 500,000 АҚШ долларга станоклар сотиб олинган.

Ўтказилган текширувда бу станоклар бозорда аналоглари бўлган шунга ўхшаш ускуналардан икки баробар қимматлиги аниқланган.

Нега бозорда икки баробар арзон ва нисбатан сифатли ускуна турганда айнан бу Хитой ширкатининг сифати шубҳали ва қиммат станоклари сотиб олинди?

Жавоб оддий. Нархи ошириб кўрсатилган хариддан “чўтал” (“откат”) олишдир.

Бу ҳолатда фойда кўрган тараф - Исмоилов ва Хитой ширкати.

Зарар кўрган эса - Ўзбекистон давлат бюджети ҳамда қудратига путур етказилган мамлакат армияси.

Бу шубҳали ва қиммат станокларни илгари Ўзбекистон саноатига турли фойдасиз ва эскирган ишлаб чиқариш ускуналарни сотиб, мамлакат иқтисодига зарар келтиргани фош қилинган шахс - «откат тужжори» Н. Атажановдир.

Атажанов Хитой ширкатининг ишончномаси асосида қиммат станокларни мудофаа саноатига тиқиштирган.

Ойбек Исмоилов ва Жамол Турсуновларнинг «Давлат харидлари» ҳақидаги қонун талабларини айланиб ўтиб, нархи атайлаб қиммат қилинган ускуналарни сотиб олишга қарор бериши, Элтуз манбаларига кўра, айнан ўша “откат” олиш иштаҳаси билан боғлиқ

“Откат” олиш иштиëқи боис Исмоилов тарафидан Ўзбекистон манфаатларига жавоб берадиган бошқа таклифлар ҳам кўриб чиқилмади.

Шу тариқа Ўзбекистон мудофаа саноати давлат пули йўқ бўладиган “Бермуд учбурчаги”га айланди.

Фақат бир фарқ бор. “Бермуд учбурчаги”да кемалар изсиз йўқолса¸ мудофаа саноатига учун йўқотилган пуллар мулозимлар чўнтагида пайдо бўлмоқда.

Физика қонуни. Бир ерда камайса, бир ерда кўпаяди. Аммо бу ҳолатда мамлакат қонунлари нега ишламай қолмоқда?

Овчилар учун бир миллионлик ўқ

Жорий ойда ўтказилган текширувда Ойбек Исмоилов ва Жамол Турсуновлар Ўзбекистоннинг "Давлат харидлари тўғрисида" ги қонунчилигини бузган ҳолда, техник-иқтисодий таҳлил ўтказмасдан, овчилар учун бир миллион евродан ортиқ қийматга эга ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун ускуналар сотиб олди.

Бу Ўзбекистон овчиларининг эҳтиёжидан 100 баробар кўпдир.

Шу билан бирга, ушбу патронларни экспорт қилиш имконсиз, чунки уларнинг нархи мавжуд бозор нархларидан ўта қиммат, яъни бир патронга 50 центга нархланган.

Ҳолбуки, импорт харажатлари қўшилган ҳолатда ҳам, бу ўқларнинг Европа ва Россиядаги аналоглари, сифатига қараб, 15 сент билан 20 сент оралиғидаги нархда сотилмоқда.

Нопрофессионал ҳисоб-китобларга кўра, сотиб олинган патрон ишлаб чиқарувчи бу ускуналар йилда атиги 4 кун ишлайди холос.

Нега ўзбек овчилари ўз ов милтиқлари учун ўқ-дориларига 2,5-3 баробар кўпроқ пул тўлаши керак? Исмоиловни бойитиш учунми?

Шунингдек, ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналарида Ойбек Исмоилов ташаббуси билан қилинган барча харидлар "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунга зид равишда амалга оширилаётгани ва кўп ҳолларда уларнинг хулосалари сохталаштирилгани ҳам текширув давомида юзага чиққан.