Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 84

2022-05-01 19:58:02
ЖЎЛОМОН.
Кимлигингни билмадинг.
Бобонг руҳи норизо.
Юрагингда ор борми.
Кўнглингда борми Худо.
Ўз ғаниминг дўст бўлиб.
Талпинасан куясан.
Бобонгни қатл этган.
Жаллодини суясан.
Қани сенинг Беклигинг.
Қани танда қадим қон.
Ғуруринг оринг қани.
Ўзбек ўғли Жўломон.
Иймонинг суст эканда.
Билмам қандай яшайсан.
Битта қорин ғами деб.
Қуллуқ қилиб яшайсан.
Қонга ботган Туркистон.
Билсанг қанча ғам кўрган.
Сени асли ўшалар.
Итидан ҳам кам кўрган.
Кимлигини билмаган.
Тузалмас бир нодонсан.
Ёвларга сажда қилсанг.
Сен қандай мусулмонсан?
Ўз бобонгни унутиб.
Бизга қовоқ уясан.
Аждодларингни қирган.
Ёвни қандай суясан?
Ғурури йўқ Отанинг.
Боласи ҳам хор бўлар.
Сотқинларга доимо.
Боши узра дор бўлар.
Гар иймонинг бор бўлса.
Ёвдан мадад кутмагин.
Бек бўлсанг бировларнинг.
Ковушини ўпмагин.
Қўрбошилар дастингдан.
Нола қилар оломон.
Сен қачон Бек бўласан.
Ўзбек ўғли Жўломон???
Темурмалик Тошмухаммедов
8.7K views16:58
Ochish/sharhlash
2022-05-01 19:49:57
Ойликдан даромад солиғи олишади. Кредит фойизини тўлаш учун яна пул беришучун хам солиқ
Ёрдамиз керак. Даромад солиғи 12% алумент тўлашга 6% Paynet терминалига 2 %.
7.9K views16:49
Ochish/sharhlash
2022-05-01 19:46:43
Ассалому алейкум Туз оға, Кушербаев тўппа-тўғри гапирибди
Мени масалам ҳам шу. Фарғона вилояти Учкўприк туманиданман. Учкўприк тумани ҳокими мени 3 гектар хусусий боғимни бино-иншоотлари ва мевали боғи билан Қўқон эркин иқтисодий зонасига тортиб олиб, ўрнига ўринма- ўринга тўғри келадиган ер бермай келяпти.
7.9K views16:46
Ochish/sharhlash
2022-05-01 19:40:45
Украина минг нафар аёл ва ёш болани муҳосирадаги Азовстал ҳудудидан соғ-омон олиб чиқишга муваффақ бўлди. Украина амалда ўз фуқароларини ташлаб қўймаслигини исботлади. Ўз озодлиги учун курашаётган Украинага шон-шарафлар бўлсин!
7.6K views16:40
Ochish/sharhlash
2022-05-01 19:37:08
"Россиянг, битди. Биз қозоқлар ғалаба байрамини нишонлаймиз. Фақат Украина ғалабасини..." қозоқ Ботирнинг империалист ўрисларга жавоби.
8.0K views16:37
Ochish/sharhlash
2022-05-01 19:18:53
Расул Кушербаевни нима бездирди?
8.6K views16:18
Ochish/sharhlash
2022-05-01 18:45:43 Қизиқ, аёллар ва гўдакларни ўлдираётган Путинни олқишлаятганларнинг Рўзаси қабул бӯлармикан?
8.7K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-05-01 18:27:00 Мирзиёев шу йўл билан ҳам Ғарбнинг, ҳам Россиянинг кўнглини олди. У ниятига етиш учун Абдуллазиз Комиловни қурбон қилди. Бу фирибгарлик натижасида Комиловнинг соғлиғига жиддий путур етди.
Ҳозирги вазир Владимир Норовга келадиган бўлсак, унинг кимлигини, қандай дипломатлигини, Россия ёки Ғарб томондалигини у ўз фаолиятини Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармасида бошлаганидан ҳам билса бўлади. Энди бизнинг Ташқи сиёсатни собиқ терговчи, совет милициясидан чиққан офицер олиб боради.
Норовни Ташқи ишлар вазирлигига ёзувчи Нарзулла Жўраев олиб келган. Бир пайтлар Ташқи ишлар вазирига муносиб номзод керак бўлганди. Ўшанда Нарзулла Жўраев арзандаси Владимир Норовни Ислом Каримовга роса мақтаган ва шахсий суҳбатдан ўтказишни тавсия қилган. Биринчи президентга Норовнинг милициядан чиққанлиги, инглиз ва рус тилларида равон гапириши маъқул тушган. Владимир Норовнинг Александр деган акаси бор. Ўша акаси Тошкентдаги Sarbast пиво заводига эгалик қилади.
Туз оға! Ўтган олти йил давомида популист президент Ўзбекистонни Россияга таг-туби билан сотиб бўлди. Мамлакатимиздаги энг катта ва энг даромадли нефтгазкимё корхоналарининнг ҳаммасини давно русларга деярли текинга бериб юборди. Энди шу иқтисодий қарамлигимизни сиёсий жиҳатдан расмийлаштириш ишлари қолди холос. Шавкат Мирзиёев ўзига ўхшаган Владимир Норовни Ташқи ишлар вазири лавозимига ана шу қарамликни сиёсий жиҳатдан расмийлаштириш учун олиб келди.
@Eltuz Ушбу мактубда баён этилган зиддиятли маълумот ва иддаолар бўйича расмий изоҳ ёки раддия учун очиқ. Бу борада Ўзбекистон президенти маъмурияти ва Ташқи ишлар вазирлигидан келган ҳар қандай муносабатни чоп этишга тайёр.
9.2K views15:27
Ochish/sharhlash
2022-05-01 18:27:00 Луканинг фатвоси Мирзиёевнинг ваъдасига асосланган!
Салом Туз оға!
Сизга ватанпарвар ўзбек дипломатлари номидан ёзяпмиз. Янги раҳбаримиз Владимир Норов вазирликни демократик қарашдаги кишилардан, Россия агрессиясини қораловчи ватанпарвар ходимлардан тозалашни бошлагани рост. Шу ҳақида бугун чиқарган хабарингиздан илҳомланиб, Сизга Мирзиёев олиб бораётган ташқи сиёсатга оид бошқа деталларни ҳам етказишни ният қилдик.
В. Норов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги тозалаш ишларини ўз ташаббуси билан бошламади. У бу чисткани Владимир Путин хизматида бўлган президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан бошлади. Мақсад – Кремльга: “Мана, Ташқи ишлар вазирлигини ғарбпараст элементлардан тозалашни бошладик. Хотиржам бўлинг!”, дейиш, Путиннинг кўнглини олиш, уни ғазабдан тушириш эди.
Куни-кеча Белорус президенти Александр Лукашенко: “Ўзбекистон Иттифоққа қўшилади”, деб бизнинг давлат учун сиёсий фатво чиқарди. Биздаги мухолифатчилар (Жаҳонгир Отажонов, Жаҳонгир Маматов ва бошқалар): “Нега Ўзбекистон учун Белорус президенти баёнот беради? Нега президент Мирзияев бу баёнотга қарши чиқмаяпти?”, деб хуноб бўлишмоқда.
Бу фатвога асос бўладиган ваъдани Лукашенкога президент Мирзиёевнинг ўзи етказганидан кейин, қандай қилиб Лукашенконинг баёнотини рад қилади? Рад қилиши биланоқ, Лука: “Ҳа, Ўзбекистонни ҳам ЕОИИ ва Иттифоқ давлатига қўшилишини ўзинг Бош вазиримиз орқали айтиб юборган эдинг-ку!”, дейиши аниқ. Ўзбекистон президенти шу сабабдан сукут сақламоқда.
Белорус Бош вазири Роман Головченко 23-25 апрель кунлари юртимизга сафар уюштирганидан хабарингиз бор. Белорус премьери билан учрашувда Ш. Мирзиёев: “Ўзбекистон Иттифоқ давлатига ҳам, ЕОИИга ҳам албатта қўшилади”, деб ваъда берган. Головченко Минскка етиб бориши биланоқ, бу муждани Лукашенкога етказган.
Лукашенко шу хабарга асосланиб: “Ўзбекистон ЕОИИга ҳам, Иттифоқ давлатига ҳам қўшилади”, деб баёнот берган. Демоқчи бўлганимиз, Лука бу фатвони осмондан олиб айтгани йўқ. Ҳаммасига ўзимизнинг Шавкат Миромоновичнинг ваъдаси сабаб.
Умри давомида ҳаммага ёқишга, икки кеманинг бошини тутишга одатланган Шавкат Мирзиёев собиқ вазиримиз Абдуллазиз Комиловни ўзи сувдан қуруқ чиқиши учун подставка қилди. Ўзининг, яқинларининг ва ҳукуматдаги ишончи одамларининг хориждаги пул ва мулклари Ғарб санкцияларига учраши мумкинлигидан хавотирга тушган Мирзиёев Комиловга Украинани қўллаб баёнот беришга топшириқ берди. Олдинги вазиримиз президентнинг топшириғини бажаргач, Мирзиёев Путинга телефон орқали: “Абдуллазиз Комилов бу баёнотни мендан сўрамасдан, ўзбошимчалик билан қилди. Уни ишдан олишга ваъда бераман”, деган. Исбот тариқасида Мирзияев Комиловдан аввал отпускага, кейин эса пенсияга чиқиш ҳақида ариза олган. Абдуллазиз Комилов ёзган аризанинг фотонусхасини Шавкат Мирзиёев ҳисобот тариқасида Путин маъмуриятга юборган.
9.0K views15:27
Ochish/sharhlash
2022-05-01 17:15:01 Нима иш қиласан, десам, ярим килоча супурги билан оловкуракни кўтариб юраман, қайда мусор бор экан, деб, ҳозир топаман сени деб, роса кулдирди.
9.2K views14:15
Ochish/sharhlash