Get Mystery Box with random crypto!

Ушбу фактларни текширув давомида аниқлаган муфаттишларда қато | ELTUZ

Ушбу фактларни текширув давомида аниқлаган муфаттишларда қатор саволлар туғилди - Давлат Мудофаа саноати қўмитаси раиси Ойбек Исмоилов ким учун ва кимнинг манфаатлари учун ишлайди? Нега давлат пуллари атай нархи оширилган ва аксар ҳолда кераксиз ускуналар сотиб олишга сарфланди? Ўзбекистон Республикасининг жанговар қобилиятига путур етказадиган, аскарлар саломатлиги ва ҳаëти учун хавф туғдирадиган паст сифатли маҳсулотлар учун ким жавоб беради? Нега ўзбек ҳарбийларининг ҳаёти хатарга суқилди?

Давлат ҳисобидан ҳашамат. Уч аравали мулозим.

Ҳарбий ва иқтисодий қудрати Ўзбекистонникидан анчайин кучли бўлган Германия ва Шветсия каби давлатларининг мулозимлари ишга жамоат транспорти ëки ўз шахсий автомобилларида қатнашади. Давлат бюджетида бу мулозимлар учун автомобил харид қилиш назарда тутилмаган. Ўзбекистон Давлат Мудофаа саноати қўмитаси раиси Ойбек Исмоиловга эса давлат ҳисобидан учта автомобил хизмат кўрсатади.

Нега учта, масалан, бешта эмас, деган савол ҳам туғилади.

Бу саволга жавоб берган Элтуз манбасига кўра, аввалига Исмоиловга иккита люкс автомобил хизмат кўрсатган.

«Бу Mercedes-Benz ва Captiva автомобиллари эди. Аммо, Исмоилов учрашув ва делегацияларни ташиш учун микроавтобус сотиб олиш учун ажратилган маблағга учинчи Malibu автомобилини сотиб олди. Бу автомобилни Исмоилов шахсий эҳтиëжлари учун ишлатилиб келгани текширув давомида аниқланди.»

Бу текширувлар натижалари ўқ ўтмайдиган сейфларга қамалиб, натижалари давлат раҳбарига етиб бормаслиги учун Исмоловнинг акахонлари қаттиқ ҳаракат қилмоқда, дейди мақола ëзилиши асносида Элтуз билан мулоқотда бўлган муфаттиш.

Унинг ҳазил аралаш айтишича, Исмоиловнинг ҳукуматдаги тирик қалқонлари у ишлаб чиқарган темир қалқонлардан юзларча марта мустаҳкам.

«Oйбек Исмоиловнинг юксак даражада ҳимоя қилинига битта далил айтсам. 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти кўрсатмасига кўра, Исмоилов фаолиятини ҳар томонлама текшириш мақсадида хизмат текшируви ўтказилди. Аммо бу текширув бошида турган Бош вазир Абдулла Арипов текширув натижаларини президентга тақдим этмади. 2022 йил апрелдаги аудит тақдири ҳам шундай бўлади» дейди манба.

Сўнг сўз ўрнида

«Энг муҳими уруш бўлмасин» деган истак тез-тез қулоққа чалинади. Мудоафа саноатидаги коррупционерлар эса «бутун ўғирликларни уруш пайтида списать қивориш мумкин», деган мантиқни севишади. Аммо 2014 йилда Қрим ишғоли пайтида Украина армияснинг коррупцияга ботгани солдатларнинг егани нони отишга ўқи йўқ бўлмагани фонида ўртага чиқди. 2021 йилда АҚШ тарафидан «эмизилган» Афғонистон армияси ҳам йиллар давомида ўлик жонлардан иборатлиги маълум бўлди. Мақталган рус армиясининг Украинадаги талафотлари ҳам коррупция «шарофати» экани ҳақида аксарият гапирмоқда. Шу боис бутун ўғирликларни уруш пайтида списать қивориш мумкин деган ақида ўз долзарблигини йўқотди.
Тарозига қўйилган нарса эса мамлакат мустақиллиги ва ўзбек аскарларининг ҳаëт мамотидир.

@eltuz Ўзбекистон ҳарбий прокуратураси ва Мудофаа вазирлигидан бу мақолада келтирилган иддаолар борасида малакали изоҳ кутади.