Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.61K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2024-04-23 15:01:06 ТЎРТКЎЛ МАКТАБЛАРИДА КОРРУПЦИЯ ҚАЧОН ТУГАЙДИ?

Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманидан ёзмоқдамиз. 2024-йил 6-апрель куни 68-мактабдан Элтузга мактуб ёзилганди. Aризада кўрсатилган маълумотлар ҳақиқат. Aммо ўша куни Қорақалпоғистон Республикаси ММТ вазири Гулистон Кожабаева мактабга келганда, туман ММТ бўлимидан 9 нафар ходим келиб, ўқитувчи ва ишчи ходимларга босим ўтказиб, ҳақиқатни бекитишди. Энг қизиқ жойини айтсак, 6-апрель куни туман ММТ бўлими мудири вазир ва унинг ўринбосарини Тўрткўл туманидаги "Ширин дунё" кафесига ифторликка олиб борган.

Лекин мудир ифторликнинг пулини 27-мактабга янги тайинланган директор Сапаров Улуғбекка тўлатган. (Кафедаги кузатув камерасидан кўриш мумкин. Эртаси куни еса 68-мактаб директори Б.Утепов ўқитувчилардан ифторлик учун 2 200 000 сўм йиғиб олган. Ўз навбатида мудир ҳам қуруқ қолмасдан яна 4 та мактабдан бир ярим миллион сўмдан, жами 6 миллион сўм олади. 4 та мактаб директорлари эса ўз навбатида ўқитувчилардан 3 миллион қилиб йиғиб олади. Натижада вазирнинг Тўрткўлга бир келиб кетиши салкам 15 миллионга тушади.

Савол: Бу пуллар кимнинг чўнтагига борди? Туман таълимидаги коррупциянинг юқорисида ким турибди? Тўрткўл таълимида коррупция қачон тўхтайди?


P.S. Биз педагог ходимлар вазиримиз Кожабаева Гулистон опанинг ўзини тутиши, маданияти, муомаласи, камтарлигига оддий ўқитувчилар билан дўстона гаплашишига раҳмат айтамиз!

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
36.1K views12:01
Ochish/sharhlash
2024-04-23 14:00:56 ҲОКИМ БОБОНИ КИМ ТЕКШИРАДИ?

Ассалому алайкум Туз оға! Биз коррупция ва пул ишлашнинг пик нуқтасига етган Қоровулбозор тумани ҳокимият бўлимидан сизга мурожаат йўллаяпмиз. Мана кўп йилларки, туманимизда ҳоким бўлиб ишлаб келаётган Акмал Остоновнинг нафслари ором олмай Швейцария соати каби аниқ ишлаб келмоқда. Сўзимиз далили сифатида қуйидаги ҳужжатларни сизга тақдим қиламиз.

1.Президентнинг қарорига асосланган яшил макон дастури бўйича (улкан лойиҳа) ажратилган ниҳоллар аслида вилоятга тақдим қилинган сумма ва кўчатлардан тубдан фарқ қилади.Туман ташкилотлари томонидан ўрнатилган ниҳоллар вилоят ва республикага худди ҳокимият амалга оширди шаклида кетган. Аслида эса ажратилган пуллар талон-тарож қилинган.

2. Сунъий нотекисликлар учун бюджет пулига назар солинг: 172 миллион сўм. Кичгинагина туман учун, қолаверса, ўнқир-чўнқир ерлари бисёр ҳудуд учун кулгили.

3. Юнескога киритилган Сардоба сув иншоот мажмуасига ҳомийлик йўли билан ўрнатилган беседка (2018-йилда) 2023-йилни худди ҳокимият бу ишни амалга оширди қабилида пул ажратилиб, "угон" қилинган. 2018 “гугл мапс”да кўрсангиз, гапимиз исботини топади.

4. Янги йилга ажратиладиган 190 миллион (арчани безаш ва реконструкция) қилиш ишлари аслида ҳар йили кўзбўямачилик, аниқроғи, ҳеч қандай чиқимларсиз эски арча ва эски безаклар оммага қайта ва қайта намойиш этилади.

5. Туман марказидаги деҳқон бозори ҳудудини асфальтлаштириш учун опен бюджетдан ютиб олинган маблағ ҳоким томонидан ўзлаштирилди. Гап-сўз кўпайгач, бозор ҳудуди маҳалла кўчаси деб кўрсатилиб, иккинчи маротаба опен бюджетга қўйилиб, асфальтлаштирилди.

6. Туман ММТБ бўлими бошлиғи билан боғчалар ва мактабларга ажратиладиган ремонт ва капитал ремонт пуллари мунтазам талон-тарож қилинади. ММТБ ни текширишга келган ҳар қандай тизим ўз қаршисида ҳимоячи Акмал Остоновни кўради. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, туманимиз келажагига болта ураётган ҳоким бобомизни текшира оладиган бирор бир тизим бормикан?


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
35.1K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-04-23 13:00:33
ЯККАБОҒНИНГ НАЗОРАТДАН ЧИҚҚАН ДЕҲҚОН БОЗОРИ

Яккабоғ деҳқон бозори ҳудуди ноқонуний темир-терсакларга тўлиб кетди.

Хоҳлаган одам соққасини берса, бозорда ноқонуний будкалар, стол-стулларни ўрнатиб бемалол савдо қилиши мумкин.

Ошхоналарни айтмайсизми? Ўчоқ қозонию, тандиридан тортиб кабоб қўрасигача ошхонадан ташқарига чиқариб олишган.

Туманда санитария-эпидемиология ходимлари бозор ташқариси ва ичкарисида бемалол сифатсиз таомларни тайёрлаш ва уларни хўрандаларга етказишга йўл очиб бериб беришмоқда.

Энди ноқонуний дўконларга келсак, олдинги бозорком ҳамма жойга дўкон қуриб, уларни сотиб, ўзи эса бугунги кунда соғлигини баҳона қилиб қочиб қолди.

Энди янги бозорком ҳам бозор ташқарисида ноқонуний навис қилиб дўкон қуришни бошлади. Бозорни ҳеч ким тартибга сололмайдими?

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
34.8K views10:00
Ochish/sharhlash
2024-04-22 21:05:43
“ОФИС” МЕНЕЖЕРИ УЛУҒБЕК “СОҚОЛ” ҚИДИРУВГА БЕРИЛДИ

Тошкентнинг Дархонидаги қудратли “оффис”нинг бош менежери, тадбиркорлар орасида “Шодмон”, “Соқол” номи билан танилган Улуғбек Шодмонов расман қидирувга берилди.

38 яшар Улуғбек Шодмонов Ўзбекистондаги кончилик, кимё, нефть ва газ секторларидаги олди-сотди ишларини бир неча йилдан буён бошқариб келаётган эди.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
44.9K viewsedited  18:05
Ochish/sharhlash
2024-04-22 19:59:58 ЧУМЧУҚ СЎЙСА ҲАМ ҚАССОБ СЎЙСИН, ЁХУД БУГУНГИ “ЧАЛА ПСИХОЛОГ-МОТИВАТОРЛАР” ҲАҚИДА

Халқимизда бир гап бор: “Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин”. Бу дегани ҳамма ўз ишини билиб-билиб бажарсин. Аммо бугун чумчуқни қассоб сўйяптими? Аслида мавзу гўшт маҳсулотлари ҳақида эмас, балки бугунги кунда юртимизда урчиб кетган “чала-психолог ва мотиваторлар” ҳақида.

МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ)
33.2K views16:59
Ochish/sharhlash
2024-04-22 18:59:56 ЎЗМЕТКОМБИНАТ ИШЧИСИ ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ

Ассалому алайкум, Элтуз! Бекободдан мактуб йўллаяпман. 17-апрель куни Ўзметкомбинат ишчиси комбинатнинг НПЦ-2 бўлимида ўз жонига қасд қилди. 16-апрель куни ишда қолиб, слесарка хонасида ўзини осган. 17-санада эса уни топишган.

Ўз жонига қасд қилишига сабаб эса комбинатдаги ҳозирги қийин ахвол.

Молиявий қийинчиликга тушган, ойлик камайиб кетган. Энди эса бу ҳақда овоза қилмаслиги учун оиласига комбинат томонидан босим ўтказилаётган экан.

Комбинат “ERIELL, ENTER ENGINERING”нинг кадрлар бошқарувида собиқ МХХ ва ИИБ ходимлари юқори лавозимларда, қолаверса, СБ деган структура бор.

Ушбу қаттъий режимни ўрнатган комбинат ижрочи директори Аҳмедов Дилшод Турсунқулович хозирда Инвестиция ва саноат савдо вазири ўринбосари лавозимида ишламоқда.

Ҳурматли Элтуз, ИИБдан маълумот олиб ёритишда ёрдам берсангиз.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
26.3K views15:59
Ochish/sharhlash
2024-04-22 16:59:56 ЭЛТУЗГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАГАН ХОДИМГА РАДДИЯ

"Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир мақола ўқиб қолдим. Мен шаҳар Қўриқлаш бошлиғи ва унинг ўринбосарлари ёнини олмоқчи ҳам эмасман, уларни шахсан танимайман ҳам.

Бу постимни раҳбарларга "пахта" қўйиш учун ҳам ёзмаяпман. Мени ҳеч кимдан қўрқадиган жойим ҳам  йўқ. Менинг ўша Элтузга ёзган ходимга саволларим бор.

Ҳурматли ходим! Бундан бир неча йиллар олдин "Фалончиев" нинг раҳбарлиги вақтида (бу воқеаларни 10йилдан ортиқ хизмат қилган ходимлар эслашади) мукофот пули, рағбатлантириш, "кварталний" деган нарсаларни билармидингиз? Бундай мукофоту рағбатлантиришларга фақатгина раҳбарларнинг "эркатойлари" эгалик қилар эди.

Мукофот пули олган оддий "қора" ходим эса ярмидан кўпини ҳаромхўр раҳбарига ёки наханг взвод камандирига берарди. Ёки ёлғонми? Постлардан-постларга взвод камандирининг кайфиятига қараб алмаштирилар эди, шундаймасми?

Бошқарма офицерлари сафдорларни одам ўрнида кўрмас эди, ёки ёлғонми? Бошқармага эмин-эркин кириб чиқа олганмисиз? Яна бир бор айтаман, мен ҳеч бир раҳбарга яхши кўриниш мақсадида буни ёзмаяпман.

Махсус иниспекцияга келадиган бўлсак, қайси ходимни айбсиз жазолади? Аксинча ҳайдалиб кетадиган ҳолатларда ҳам иложи борича имконият қилиб беряпти-ку!? Олдинги иниспекциялар сафдорларни одам ўрнида кўрганми? Улар билан қўл бериб сўрашганми?

Икки ойлаб Жиззахда пахта териб юрганларинггизни ҳали унутмаган бўлсанггиз керак? Постдан чиқиб постга тушганларинггизни эсласанггиз керак!? Камчилик қайси ташкилотда йўқ? Рисоладагидек ташкилот борми?

Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ҳақида гапирадиган бўлсак, олдинги бошлиқ ўринбосарлари ерлик эмасди. Улар ойдан ёки марсдан тушган эди тўғрими? Бошқарма бошлиғини-ку гапирмаса ҳам бўлади. Олдин шу инсондек бошқарма бошлиғи бўлганми? (Абдураззақовдан бошқа)

Ёш ходимларга оталарча меҳрибон, ёши ўрта ходимларга эса акаларча меҳрибон. Шу инсон раҳбар бўлиб келганидан то ҳозиргача биронта ходимнинг "бурнини қонатди"ми?

Элтузга ёзган ходим ёзганларимни ўқиб мени ёмон кўрманг, тафаккур қилинг, қайта-қайта ўқиб чиқинг."
28.8K views13:59
Ochish/sharhlash
2024-04-22 14:59:57 “ПРЕЗИДЕНТНИ АЛДАМАНГ!”

Бухоро вилоятига шу ҳафта Президент ташрифи кутилмоқда.

Барча вазирликдаги ходимлар Бухоро вилоятига келди.

Ўрганиш ҳамда, тафтиш ишлари амалга оширилмоқда.

Aммо минг афсуски, Президентимиз кўзларини шамғалат қилиш мақсадида ҳамма нарса хўжакўрсинга қилиняпти.

Масалан, Юртбошига кўрсатиш учун маълум бир мактаб ёки боғча тайёрланади. Аммо қолган 1000 дан ортиқ мактаб ва боғчалар абгор ҳолда.

Илтимосимиз шуки, ҳурматли вазирликдаги раҳбарлар! Бизни шунча алдаганингиз етади. Ҳеч бўлмаса, Президентимизни алдаманг!


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
39.0K views11:59
Ochish/sharhlash
2024-04-22 12:59:57
“ОФИС” БЕРГАН АВТОРАҚАМЛАРДАН ЙПХ ҲАМ ҚЎРҚАДИ

"Элтуз оға салом,
Сизга етказмоқчи бўлганим UZB номерли автомобиллар ҳақида. Бу каби рақамлар давлат рўйхатидан ўтмайди.

Аҳамият берсангиз ҳаммаси қимматбаҳо инормаркаларга тақилади ва хос одамларга берилади.

Бундай рақам эгалари хоҳлаганича қоида бузаверади: радар, қизил чироқ ва бошқалар.

Лекин улар жаримага тортилмайди. Рўйхатда ўтмаган машинани қандай қилиб жарима қилиш мумкин.

Бу рақамлар Тошкентдаги ўша машҳур “Офис”дан берилади. Ўзлари кимга қайси рақам берилганини ёзиб қўйишади, янги рақамни эски авторақамингиз устидан тақиб оласиз тамом.

Бу ракамлари бор машинлардан ЙПХ ҳам, бошқаси ҳам қўрқади."

Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади ва таҳдидлардан қўрқмайди.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
84.7K views09:59
Ochish/sharhlash
2024-04-22 08:59:57
Кўриб турганингиз суратда Тошкентни зир титратган “офис” менежери Улуғбек Шодмонов ва Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати Ички Хавфсизлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Темур Шорихсиев.

Буларни Ўзбекистондаги қоронғуликлар дунёсининг кўзга кўринмас генераллари десак адашмаймиз.

Суратга қараб туриб ким бу ерда “босс” эканлигини пайқаш қийин эмас.

Дархондаги “офис” донғини Ўзбекистонга таратганлар ҳам шу шахслар бўлади аслида.

Амалдору тадбиркорларни қамаш, қақшатиш, таҳдид, шантаж ва тамагирлик билан улкан даромад орттириш - бу шахсларнинг асосий иши.

Улардан бири бугун қочувда, иккинчиси эса юрагини ҳовучлаб юрибди энди нима бўлади дея.

Бу икки шахсдан жабр кўрганлар саноқсиз: йирик бизнесменлардан тортиб давлат мулозимларига қадар.

Давлат хавфсизлигини, эл тинчлигини таъминлаш асосий вазифаси бўлган идоранинг айрим нопок ходимлари давлат ресурсларини шахсий амбицияси учун ва ўз шахсий душманларига қарши ишлатаётгани давлат мулкини талон-торож қилишдан бошқача малакаланмайди.

Аслида Ўзбекистонда ислоҳотларни ўлдираётганлар ҳам, катта коррупцион тўдаларга қўшилаётганлар ҳам, уларга бош бўлаётганлар ҳам айнан шундай айрим нопок шахслардир.

Ўзбекистонда ўзаро назорат механизмлари, ташкилотлар орасида мувозанат бўлмас экан, бутун бошли ҳокимият бир ташкилот ёхуд бир шахсга бериларкан мамлакатда яқин ўтмишидаги хатолар такрорланаверади.

Айни шахслардан жабр кўрганлардан Элтузга мурожаат қилишни сўраймиз.

Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
405.1K viewsedited  05:59
Ochish/sharhlash