Get Mystery Box with random crypto!

МИЛЛИЙ МЕДИА КОНТЕНТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК? Аҳмоқлар тўдасини | ELTUZ

МИЛЛИЙ МЕДИА КОНТЕНТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Аҳмоқлар тўдасини бошқариш осон. Битта пиар ҳаракат, бир блогернинг сафсатаси аҳмоқлар тўдасини асл муаммолардан чалғитиб юборади – бу жуда қулай формула.

Лекин аҳмоқ оломон бирор қаттиқроқ шамол эсганда йўлини йўқотиб, популист исёнчига эргашиб кетиши ҳам осон. Бир кунда бари издан чиқиб, курва кокаинга айланади.

Халқ саводини чиқариб, маълумотни таҳлил қилишни ўргатувчи манбалар – ТВ, интернет, газит ва китоб. Оломонга газит, китоб қизиқмас, ўқимайди. Шунинг учун интернет ва ТВни миллий контентга тўлдириб ташлаш жоиз.

Миллий контент қандай бўлмаслиги керак?

Телевизорни ёқсанг тамом, бир каналда ифлос қайнона, мегажин келин, ҳайвон куёв машмашаси бошланади. Ҳеч қандай тарбиявий аҳамияти йўқ, қуруқ ғийбат.

Иккинчи каналда отарчи, клоунларнинг бачкана ҳингир-ҳингири. Савол-жавоб савиясини кўриб кўнглинг айнийди. Сал жиддийроқ каналда псевдо патриот ақллилар пахта қўйиш билан банд.

Бу тавия контент олдида блогерлар камида академик бўлиб кўринади авом кўзига. Умрида ақллироқ одамни эшитмаган, кўрмаган оломон учун ҳар қандай "интернет эртакчи" қаҳрамонга айланиши табиий.

Ёш ва қизиққон аҳолиси кўп бўлган давлатни мана шу медиа бачканалик гўрга тиқади, жарга итарворади, пичоқсиз сўяди.

Хўш, тузукроқ миллий медиа контент қандай бўлиши керак?

Биринчидан, маиший қўйди-чиқди, оилавий жанжал мавзуларни мусорга отворайлик. Ўзбекнинг қайнона, келиндан бошқа ташвиши йўқми?

Миллий контент керак деса дўмбира чалиб, кашта тикиб ўтирманг. Долзарб мавзуларни кўрайлик.

Ҳуқуқий ва иқтисодий саводхонлик, сиёсий таҳлил, ижтимоий баҳс маданияти, миллий тарихни объектив кўрсатиш деган масалалар бор.

Масалан, Би-би-си андозаси қизиқ, ундаги жанрлар сони олтмиш турдан кўпроқ.

Об-ҳаво маълумотидан тортиб тўғри овқатланишгача – кўрсатув турлари сон-саноқсиз. Муҳими рост ва самимий бўлиш!

Аудитория сезгир, айнан "ура-ура пахтакорлик", "ёлғончилик" МТРК обрўсини ер билан бир қилганини унутманг.

Аҳмоқ халқни бошқариш осон деган гап – бу уйдирма. Аҳмоқ халқни бирор адекват таклифга кўндириш қийин, аҳмоқларни бемаъни ҳаракатдан қайтариш - азоб.

Миллий контент яратувчилар, ақллилардан қўрқманг, уларга юзланинг – аудиторияга соғлом, замонавий фикрларни тарғиб қилинг. Бу миллат авомига пул бериб ҳам китоб ўқитолмайсиз.

Шундай экан тилвузордан ақл беринг, умид сиздан!


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube