Get Mystery Box with random crypto!

ФАРҒОНАДАГИ НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ (ЁХУД КОЗИМ ТЎЛАГАНОВ ҚУРИЛИШ НО | ELTUZ

ФАРҒОНАДАГИ НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ (ЁХУД КОЗИМ ТЎЛАГАНОВ ҚУРИЛИШ НОРМАЛАРИНИ БУЗМОҚДАМИ?)

Ассалому алайкум, Элтуз! Сизга яна қайта мурожаат қилишга мажбурмиз.

Фарғона шаҳрида ноқонуний уй қурилиши масаласини ёритишингизни сўраймиз.

Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, Салварини дўкони орқасига расмий ҳужжатлари беш қават қуришга рухсат берилган. Бироқ ҳаммани сотиб олишга қурби етадиган, аммо махсус лицензияга эга бўлмаган қурувчи томонидан етти қаватли бино қуриб, ҳужжатларини расмийлаштирмоқчи.

Тошкентдаги қурилиш вазирининг ўринбосари Козим Тўлаганов, Фарғона шаҳар ҳокими В.Назаров ва қурилиш бошқармаси бошлиғи Л.Позилов қурилиш нормаларини қўпол равишда бузишмоқда.

Бу бинода нафақат яшаш, балки ёнида юришгаям хавотирда одамлар. Фарғона сейсмик ҳудуд ҳисобланишини ҳисобга олсак, бу беш қаватга рухсат олиб, ноқонуний яна икки қават қўшган бино эртага ҳовли-жойларимизга қулаб тушиб кетса нима бўлади?

Республика Инспекция раҳбари кабинетда креслосини қўриқлаб ўтирмасдан, Козим Тўлагановни назоратга олса яхши бўларди.

Бу қурувчиларга ҳеч кимнинг кучи етмаяпти. Линцезияга эга бўлмаган қурувчи ҳаммани сотиб олмоқда.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube