Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.93K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 441

2022-07-13 10:09:30
Буюк Британияда 12 июль, сешанба куни бош вазир лавозимига номзодларни рўйхатга олиш якунланди.
Бўлажак бош вазири саккиз номзод орасидан сайланади

13 июлга белгиланган овоз беришнинг биринчи босқичида қуйидагилар номзод сифатида кўрсатилган:

— Собиқ молия вазири Риши Сунак;
— Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс;
— Савдо котиби ўринбосари Пенни Мордонт;
— Молия вазири Надим Захави;
— Собиқ ташқи ишлар вазири Жереми Хант;
— Британия парламенти Жамоатчилик палатасининг Ташқи алоқалар қўмитаси раҳбари Том Тугендхат;
—Англия ва Уэлс Бош прокурори Сью-Эллен Бравермен;
— Депутат Кеми Бэйднок.
8.7K viewsedited  07:09
Ochish/sharhlash
2022-07-13 10:08:37
Андижоннинг Хўжаободида Банкда навбат эгаллаш учун аёллар кечаси иккида келишмоқда. Инсон қадри...
8.4K views07:08
Ochish/sharhlash
2022-07-13 09:58:42 Одамлар иккига бўлинади. Ëзувчилар ва ëзмайдиганларга. Ëзувчилар ҳам иккига бўлинади: ўз элини дунëга танитадиган буюклар ва ўз кўлмакини океан деб ўйлайдиган қурбақалар. Бу қурбақалар ҳам икккига бўлинади. Ëзувчилар уюшмасида мулозим бўлиб ишлайдиган ва ишламайдиганларга. Ëзувчилар уюшмасидаги мулозимлар ҳам иккига бўлинади. Адабиëт туризми нима эканлигини билмайдиганлар ва адабиëт туризмидан ошкора нафратланадиганлар. Адабиëт туризмидан ошкора нафратланадиган ўрта миëнадан паст шиғирчи Сирожиддин Сайиднинг бошига тангрининг таëғи. Билмайдиганларга эса ўргатмак иши яна Рассом Туз зимммасига тушди. Демак, Европа ва АҚШда адабий туризмнинг тарқалишига Уилям Шекспир, Aртур Конан Дойл, Чарлз Диккенс, Валтер Скотт, Виктор Ҳюго, Александр Дюма ва бошқа кўплаб таниқли ёзувчи ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва ижоди ёрдам берди.
Адабий туризм ёзувчиларнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ унутилмас жойлар билан танишиш, қаҳрамонлардан кейин адабий асарларда тасвирланган воқеалар жойларига саёҳат қилиш, адабий музейларга, ёдгорликларга ва ёзувчи истеъдодининг мухлисларини қизиқтирган бошқа нарсаларга ташриф буюриш принципига асосланади. Ушбу қизиқиш мақсадга мувофиқ ва шахс (ёзувчи, мутафаккир, асар қаҳрамони) саёҳат учун экскурсиялар, жойлар, объектлар, мамлакатларни танлаш билан боғлиқ.
Шундай қилиб, адабий туризм - бу адабий асарларда тасвирланган жойларни зиёрат қилиш билан боғлиқ, шунингдек, ушбу асарлар муаллифларининг таржимаи ҳоли билан боғлиқ маданий туризмнинг бир тури.
"Адабий туризм" тушунчаси жаҳон классиклари асарларини ҳурмат қилиш билан боғлиқ. Одатда, адабий маршрут бўйлаб саёҳат қилаётган сайёҳ ёзувчининг ҳаёти ва ижодий фаолияти билан боғлиқ жойларга, унинг адабий қаҳрамонларининг "манзиллари" га ташриф буюради. Сайёҳнинг асосий вазифаси буюк ёзувчилар яшаган шаҳарларни ёки уларнинг асарлари содир бўлган воқеаларни ўрганишдир.
Адабий туризм-бу саёҳат ва экскурсиялар орқали инсон томонидан маданият бойликларини ҳақиқийлигида маънавий ўзлаштиришдир. Уни маълум бир мамлакат тарихи, адабиёти, урф-одатлари, маънавий ва диний қадриятлари билан танишиш учун барча имкониятларни таъминлайдиган тизим сифатида кўриб чиқиш мумкин. Адабий туризмнинг асосини мамлакатнинг тарихий ва маданий салоҳияти ташкил этади, у анъаналар ва урф-одатлар, маиший ва иқтисодий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари билан бутун ижтимоий-маданий муҳитни ўз ичига олади.
Адабий жойларга ташриф буюриш асосий сайёҳлик эҳтиёжларини рўёбга чиқаришга имкон беради. Шу билан бирга, туризмнинг ушбу тури ўз тараихий қадриятларини ўзи белгилаш ва шахсий ривожланиш имкониятларини очади. Кўпинча адабий саёҳатлар интеллектуал эҳтиёжларни қондиришга қаратилган. Адабий маршрут инсонни даврнинг маданий ва тарихий ўзига хос хусусиятларига, ёзувчи ва унинг асарларига сингдиришга имкон беради, ўқиган бадиий матнларни яхшироқ тушунишга имкон беради, адабиёт ҳақидаги билимларингизни чуқурлаштириш, ёзувчилар ижоди билан танишиш имкониятини беради, сизни давр ва унинг асарлари билан таништиради. Жаҳон адабий мероси¸ атроф-муҳит ва атроф-муҳит ўзгаришига бўлган эҳтиёжларни қондириш, адабий туризм ўзини қайта баҳолашга, ўзи учун янги жойларни кашф етишга, бошдан кечирган ҳис-туйғулар хотираларига ҳисса қўшади.
Бадиий асар ва ёзувчини уни яратишга илҳомлантирган жой ўртасида нозик ва мураккаб боғлиқлик мавжуд. Совет ва рус филологи ва маданий танқидчиси Дмитрий Сергеевич Лихачевнинг таъкидлашича, "адабиётни туғилган жойларини билмасдан тушуниш, у ифода этилган тилни билмасдан бировнинг фикрини тушунишдан кам эмас. На шеърият, на адабиёт ўз-ўзидан мавжуд емас: улар ўз она тупроғида ўсади ва ўз ватани билан боғлиқ ҳолда тушунилиши мумкин."
Бу гапларим "туризм тарғиботи кўпайиб кетибди" дея адабиëт фестивалини тақиқлаган ëзувчилар союзидаги саводу савиядан худойим қисган мардумлар учун ликбез.
8.2K views06:58
Ochish/sharhlash
2022-07-13 09:58:34
Адабиёт туризми ҳақида Ёзувчилар Иттифоқидагиларга билдирги
8.3K views06:58
Ochish/sharhlash
2022-07-13 09:06:25 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 603 минг 443 нафарни ташкил қилди.

Бу ҳақда Республика Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022-йил 1-июл ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 603 минг 443 нафарни ташкил қилди.

Бу рақамдан аёллар 17 690 386 кишини, эркаклар эса 17 913 057 кишини ташкил этди.

Қайд этилишича, 2022-йил 1-июл ҳолатига кўра, доимий аҳоли сонидаги эркаклар сони аёллар сонига нисбатан 222 671 нафарга кўп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликлар 5 ой давомида туризм мақсадида қайси давлатларга кўпроқ саёҳат қилгани ҳақида маълумот берган эди.

Ўзбекистон фуқаролари сайёҳлик мақсадида энг кўп саёҳат қиладиган давлатлар орасида Қирғизистон етакчилик қилмоқда – 788, 4 минг одам.
9.3K views06:06
Ochish/sharhlash
2022-07-13 08:34:57 Меҳнат биржасида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган россияликларга шартнома тузиш ва Украинага урушга бориш таклиф этилади.

Аммо улар ҳарбий сирларни ошкор этмаслик тўғрисидаги шартномани имзолашга мажбур. Ишсизларга ойига 300 минг рублга яқин маош ваъда қилинган.
9.4K views05:34
Ochish/sharhlash
2022-07-13 08:31:16 Расмий муносабат Ҳар қандай лойиҳа адабиётимиз тарғиботига хизмат қилсин Шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Буюк ипак йўлидаги адабиёт” фестивали масаласида турли хил фикрлар билдирилмоқда. Шунинг учун бу масалада изоҳ беришни лозим топдик. Дарҳақиқат…
9.5K views05:31
Ochish/sharhlash
2022-07-13 00:17:35 Никита Макаренко "Ëзувчилар уюшмаси" деган нафталин контора қандай қилиб фестивални ўлдирганига изоҳ берди.
ËМОНЛИКНИНГ БИРЛАМЧИ САБАБИ
Бу ажойиб инсоннинг исми - Софи Иббоцон. У Ўзбекистоннинг буюк Британиядаги расмий сайёҳлик элчиси. Осиё ишлари бўйича Қироллик жамияти раиси, жаҳон банки маслаҳатчиси.
Бўш вақтларида у Буюк Британияда Ўзбекистонни тарғиб қилади ва буни мароқ ва иштиёқ билан амалга оширади. Мен уни Твиттерда кузатиб бораман, у ҳақиқатан ҳам, бир тонна иш билан шуғулланади - бутунлай фидойилик билан. Ва у бизнинг мамлакатимизни кўплаб амалдорларимиздан кўра кўпроқ севади.
Яқинда у ва Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайдиган бошқа ажойиб инсонлар, масалан, Қодирийнинг "Ўтган кунлар"и таржимони М Едвард Риз, сентябр ойида адабиётимизга эътиборни жалб қилиш учун "Ипак Йўли" адабий фестивалини ўтказишга қарор қилишди. Марк аллақачон ўзбекистонлик мулозимчалардан бир марта тахқирланганига қарамай яна ташаббус билан чиқди. Чунки у шундай одам.
Фестивални ўтказиш учун улар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан боғландилар (Худо мени кечирсин) ва бу уларнинг давлат шеригига айланди. Улар фестивалга жуда узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўришмоқда. Софи менга қўнғироқ қилди ва мен унга керакли ҳамма нарсада - ўз вақтим ва билимим билан ёрдам бераман, деб ишонтирдим.
Кеча улар ёзувчилар уюшмаси улар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганини твит қилишди. Ва фестивални бекор қилиш керак. Табиатан қисир Ёзувчилар уюшмаси улкан баёнот чиқарибди. Баëнотда улар ўзларининг аҳмоқона моҳиятини имзоли ўлароқ кўрсатишган. Ва, албатта, улар асосий душманни бармоқ билан кўрсатишди. Каминаи камтарин
Nikita Макаренко. У билан учрашув, бу жуда исталмаган иш.
В.И. Ленин таълимотининг содиқ коммунистлари ва издошларидан иборат Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси миллат, насл-насаб, колхозчилик ва хомийлик байроғини кўтариб юрганидан хурсандман. Ва уюшма аъзоларининг асарлари ҳали ҳам мамлакатимизнинг энг яхши чиқинди қоғоз йиғиш пунктлари жавонларидан чиқмайди.
Фақат узр, болалар, ўзбек адабиёти тарғиботига ҳеч қандай алоқангиз йўқ. Сизда яқинда ёзган epub ва fb2 форматларида нашр этилган классикалар ҳам йўқ.
Аммо сиз ҳали ҳам ҳақиқий касбингиз билан муваффақиятли шуғулланишингиз мумкинлигидан хурсандман - санаторийларга ваучерларни тарқатиш. Бассейн ва текин компот бериш масаласини муҳокама қилиш. Никита Макаренко
1.1K views21:17
Ochish/sharhlash
2022-07-12 23:27:03 Элтуз Телеграм ва Ютуб саҳифасида ҳақорат ëзганларнинг айписини аниқлаттириб, системага солдириб кўрдим. Кўпи қарздор. Алимент тўлай олмаган. Товламачиликда айбланиб, срок мотат қиган. Ҳамда анақа жинсий ориентацияси нозук боллар экан. Бир икки қизлар бўса венерологический клиникада рўйхатда турар экан. Бировга тош отишдан олдин мундоқ ўзингизни аҳволингизга қаранг. Дарвоқе, Ўзбекистондаги одамлар турли рўйхатларда қайд қилинган. Форма икки дегани бор, ОИТС дегани бор. Темир даптар бор. Энг муҳими "дигитал из" деган нарса бор. Ҳар бир ëзувдан из қолади. Бу из эса ëзув эгасини фош қилади. Элтузга қарши ëзган битта қизни дигитал изидан бориб аккаунтини очсак, ичи тўла яланғоч расм. Қизгина туалетга кириб, ўзини айнакка солиб, расмга олишга ишқивоз экан. Энг муҳими дастурчи боллар 6 секундда копиясини олиб, менга ташлаб беради. Табиатан раҳмдилман. Бу даннийлар эълон қилинса, ҳаëти барбод бўлмасин, дейман. Бу тавияларни ота-онаси туалет деворига уят гап ëзиб умри ўтган. Уларнинг болалари эса ник остига беркиниб, Элтузга мағзава ағадрамоқчи. Яқинда шунақа биттасини ушладик. Инвалид экан. Тавба қилиб йиғлади. Арқон узун ташланган. Битта прогон билан энасиникига кирадиган личинкалар. Чао. Курва Кокаин
1.9K views20:27
Ochish/sharhlash
2022-07-12 23:21:41 Ўзбекистон педофиллар учун жаннат ўлка. 16 ëшгача бўлган (1 ëшми 5 ëшми фарқи йўқ) бола билан секс қилган одам дарахт оқлаш каби жамоатчилик ишларига жалб қилиш билан жазоланади. Қонунда педофил деган сўз йўқ, 128 модда 16 ëшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқага киришиш деб айтилади.
Бу ишни қилган одам 480 соат жамоатчилик ишига жалб қилинади (Кўча супириш каби)
Ëки ахлоқ тузатиш ишлари¸ эркинликни чеклаш ва жуда нари борса бир йил колония.
Менимча, бу жазони педофилларнинг ўзи ëзган бўлса керак.
Педофиллар учун Нигерия ва Покистонда бир умрлик қамоқ жазоси бор. Хитойда эса ўлим жазоси белгиланган. Жанубий Корея¸ Эрон ва Кубада ҳам ўлим жазоси белгиланган. Яманда педофил жамоат олдида намойишкорона қатл қилинади. Нигерия ва Жанубий Африкада аксар одатда педофил судгача етиб бормай, самосуд қилиниб, тириклай ëқиб юборилади. АҚШда педофил жуда катта муддат қамоқ жазоси олади ва кимëвий кастрация қилинади
2.0K views20:21
Ochish/sharhlash