Get Mystery Box with random crypto!

1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 мил | ELTUZ

1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 603 минг 443 нафарни ташкил қилди.

Бу ҳақда Республика Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022-йил 1-июл ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 603 минг 443 нафарни ташкил қилди.

Бу рақамдан аёллар 17 690 386 кишини, эркаклар эса 17 913 057 кишини ташкил этди.

Қайд этилишича, 2022-йил 1-июл ҳолатига кўра, доимий аҳоли сонидаги эркаклар сони аёллар сонига нисбатан 222 671 нафарга кўп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликлар 5 ой давомида туризм мақсадида қайси давлатларга кўпроқ саёҳат қилгани ҳақида маълумот берган эди.

Ўзбекистон фуқаролари сайёҳлик мақсадида энг кўп саёҳат қиладиган давлатлар орасида Қирғизистон етакчилик қилмоқда – 788, 4 минг одам.