Get Mystery Box with random crypto!

Буюк Британияда 12 июль, сешанба куни бош вазир лавозимига ном | ELTUZ

Буюк Британияда 12 июль, сешанба куни бош вазир лавозимига номзодларни рўйхатга олиш якунланди.
Бўлажак бош вазири саккиз номзод орасидан сайланади

13 июлга белгиланган овоз беришнинг биринчи босқичида қуйидагилар номзод сифатида кўрсатилган:

— Собиқ молия вазири Риши Сунак;
— Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс;
— Савдо котиби ўринбосари Пенни Мордонт;
— Молия вазири Надим Захави;
— Собиқ ташқи ишлар вазири Жереми Хант;
— Британия парламенти Жамоатчилик палатасининг Ташқи алоқалар қўмитаси раҳбари Том Тугендхат;
—Англия ва Уэлс Бош прокурори Сью-Эллен Бравермен;
— Депутат Кеми Бэйднок.