Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.04K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 440

2022-07-17 14:32:41 Рассом Туз: Муҳимни номуҳимдан ажратиш аҳамияти

Оч киши нима дейдир? Кеча ҳали заптрак қимасдан биннасалар ëзувдим¸ яхши муҳокама бўлди. Бугун ҳам югур-югур билан бўлиб озонги чой ичилмай қолди. (Мен ўсган қишлоққа эрталаб тўйиб овқат ейиш ритуали етиб бормай қолган) Хуллас, бу ëзганим ҳам қорни оч одамнинг деганидир. Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор? Хўш, қорни оч одам нима ҳақида ўйлайди унда? Қорни оч одам бир бурда нон ҳақида ўйлайди. Имоннинг устуни нондир. "Очдан қоч" дегани ҳам шу.

Менинг очлигим чўнтагимдаги пулим билан эмас иш режимим билан боғлиқ. Югуриб юриб бир нарса кавшангандан кўра кечқурун ишни тугатиб, бемалол қўйнинг духопкада пиширилган қўлини ейишни маъқул кўраман. Орнитологларнинг ўгранишича, қуш парвоз қилаëтган пайтида емак емас экан. Ë ейсан ë учасан деган диллемма. Муддао.

Бу алмойи жалмойи киришдан кейин асосий айтмоқчи бўлган гапимга ўтсам. Бу гапим "муҳим нарса ва муҳим бўлмаганни" ажратиш ҳақида. Айтайлик, сиз изқуварсиз. Бир зўравон педофил ëки қотилни жиноят устида кўриб, қувиб кетаяпсиз. Қотил йўлда кетаëтган трамвайга чиқиб олди. Сиз уни ортидан трамвайга чиқдингизу аммо билет олмадингиз. Контролёр келиб сизни штраф қилмоқчи. Бу ҳолатда сизнинг билет олмай ҳуқуқбузарлик қилганингиз - иккинчи даражали. Чунки сиз жамият учун хатарни олдини оляпсиз.

Жамият буни тарозига қўйиб, сизни ҳақ деб тошиши жоиз. Яна бир мисол. Таниқли журналист¸ Британия ватандоши Шоҳида Ëқуб Европа иттифоқнинг 25 давлатининг қалбаки паспортини сотиб олиб ЕИ чегалараларини кесиб ўтди. Қалбаки паспорт сотиб олиш - жиноят. Аммо Шоҳида шу мавзуни матбуотда ëритиш ва жамиятни хатардан огоҳ қилиш учун бу ишга қўл урди ва Британия жамияти олқишига ноил бўлди.

Энди яна бир мисол берсам. Ўткан асрнинг охирларида Урганч бозорида гуруч сотадиганлар кечқурун бозор ëпилганидан кейин қопларини қолдириб кетаверардилар. Бозор ëнидаги бир одам шайка тузиб, ҳар куни кечқурун ўша қоплардан озроқ гуруч ўғирлашни тизимли йўлга қўйган эди. Халқ уни биларди. Лекин бу одам йилда икки ëки уч марта ўғирлаган гуручини бир қисмидан палов пишириб, халққа садақа қилиб турарди. Садақага келган паразит имом бу ўғрини мақтаб дуо қилар ва халқ ҳам текин томоқ берган ўғрини мақтарди. Бу ерда одамлар учун ўғрининг тизимли жинояти эмас у берган бир сиқим текин палов муҳим бўлган.

Мамлакатда гангстрезимни жорий қилиб одамларни қақшатган президент қизи Гулнора Каримова ҳам етимларни тўплаб суннат қиларди. Аҳмадбой ҳам тўрт марта суннат бўлган етимларни детдомдан ижрага олиб келиб бешинчи марта "суннат " қилиб элга ош берарди. Мирзадан тортиб Шералигача Аҳмадбойни текин овқатини еб, дуо қилишарди. ...

Мисол қисми тугади. Энди хулоса. Муҳимни номуҳимдан ажратсангиз, вақтингиз тежалади. Муаммони у пайдо бўлган даражада ҳал қилиш мумкин эмас. Сиз кейинги босқичга кўтарилиб, ушбу муаммодан юқорига кўтарилишингиз керак.
10.8K views11:32
Ochish/sharhlash
2022-07-17 00:28:13 Шу маънода, жорий ҳокимият вертикалида Сардор Умурзоқовга мувозанат бўла оладиган шахснинг бўлиши муҳим. Айнан шахс, чунки институтлар йўқ. Тартиб-таомилга кўра, бош вазир Абдулла Арипов бу мувозанатни сақлайдиган салоҳиятга эга эмас. У Низомиддиновнинг иродасига қандай бўйинсунган бўлса, яқин-яқингача қўл остидаги вазирлардан биттаси бўлган Умурзоқовга ҳам шундай бўйинсунишда давом этади. Идеалда бу Сардорнинг ўзига ўхшаган ёш ва реформатор зеҳниятдаги ҳамда Президент Администрациясида ўтирадиган, аммо бошқа мулойим мулозимлардан фарқли, мустақил фигура бўлиши мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда, яна Мирзиёев “нега менга телефон қилмадинглар?” деб ёзғирадиган вазият яна юзага келиши мумкин. Бу муҳим.
Хуллас, Ўзбекистонда ҳокимият вертикали янгиланмоқда ва яқин кунлар ва ойларда бирин-кетин президент маслаҳатчилари, вазирлар, ҳокимлар ва КУЧ ТИЗИМЛАРИ раҳбарларининг ўзгаришини кутишимиз мумкин.
Элтуз бу ўзгаришларни яқиндан кузатади ва кетаётганлар ҳамда келаётганларнинг айримлари ҳақида алоҳида суриштирувларни эълон қилиб боради. Бизни кузатинг!
3.4K views21:28
Ochish/sharhlash
2022-07-17 00:28:13 Сиёсий қарорлар қабул қилувчи, уларнинг ижросини мувофиқлаштирувчи, Президент иродасини рўёбга чиқарувчи орган бўлган Президент Администрацияси махфий бир тузилма ҳисобланади. Биз махсус хизматлар – ДХХ ҳақида қанча нарса билсак, Президент Администрацияси ҳақида ҳам шунча нарса биламиз. Ундан ортиқ эмас. Ва бу тузилма Президентдан бошқа ҳеч кимга – на парламент ва на жамоатчиликка ҳисобдор эмас. Тийиб туриш механизми йўқ ва жамоатчилик кўзидан яширин экан, унинг Президентга қанчалик ҳисобдорлиги ҳам савол остида.
Мирзиёев 2 июль куни Нукусга борганида қорақалпоқ қонун чиқарувчиларига қарата “нега менга телефон қилмадинглар, менам одамку” дея айтган сўзлари сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнидаги бу махфийлик ва бўшлиқни энг яхши иллюстрация қиладиган эпизоддир.
Бу ҳақда кўп гапириш, таҳлил қилиш мумкин. Аммо ўқувчини чарчатмаслик учун кун тартибига қайтамиз ва Зайнилобиддин Низомиддинов ўрнига Сардор Умурзоқовнинг тайинланиши нимадан дарак экани ҳақида қисқа хулоса қиламиз.
Британияда таълим кўрган Умурзоқовнинг тайинланиши эски гвардия (каримовчилар) қайтади, деган хавотирларни аритди. Мирзиёев ёш реформаторларга юз бурди. Бу ичкари ва ташқаридагиларга берилган яхши мужда. Мирзиёев ҳокимиятга келганида бошланган ва реформаларга йўналган сиёсий курс давом этади, дегани. (Ҳар ҳолда, ўзбек либераллари шундай орзуда)
Авторитаризм сақланиб қолади, аммо Каримов диктатурасига қайтилмайди. (Ҳозирча)
Худдики, Ельцин алғов-далғовли 90 ларда ёш реформаторларни ва Назарбоев ёш банкирларни ҳукумага олиб келгани каби. Дарвоқе, Мирзиёевни Ельцинга қиёслаш қийин, аммо у Назарбоев яратган ҳокимият моделига ҳавас билан қарайди.( Ҳар ҳолда, январь воқеаларигача шундай қарар эди) Яъни ҳокимиятнинг энг юқори чўққисида ўзи сиёсий патриарх сифатида, истаса, умрининг охиригача ўтиради, ҳукуматнинг кундалик ишларини эса ёш технократлар бажаради. Аммо бир шарт билан – улар сиёсий амбициялардан холи бўлиши шарт. Амбициялар пайдо бўлганида, қанчалик қийматли кадр бўлмасин, ҳокимиятдан четлатилади. (Аблязовга ўхшаб. Алмаштириб бўлмайдиганлар йўқ)
Мирзиёев, ҳокимиятга келган илк кунларида берган ваъдаси – ёш кадрларни парваришлашда давом этади. Аммо ёшларнинг юқори лавозимларга олиб келиниши автоматик тарзда қарилардан қутулишни англатмайди. Ўзбек сиёсати мураккаброқ – ёшлар қарилар билан турли-туман кланлик, қуда-андалик ришталари билан чатишиб кетган.
Сардор Умурзоқов Ўзбекистон тарихида президент маъмуриятига раҳбар этиб тайинланган биринчи “публичний” сиёсатчи. Бунгача Президент Администрациясининг “юзи” йўқ эди. Ҳеч қачон жамоатчиликка баёнот бермаган, бир оғиз нутқ ирод қилмаган ва фақат Каримовга яхши ош дамлаб бериши билан ном чиқарган Зелимхон Ҳайдаров ҳамда Мирзиёевнинг сояси бўлган Зайнилобиддин Низомиддинов. Буларнинг иккаласидан фарқли, Сардор Умурзоқов матбуотга гапирган, блогерлар билан суратга тушган. Бу маънода Умурзоқовнинг ўз шахсияти бор ва у Низомиддиновдан фарқли фақат Мирзиёевнинг эмас, ўзининг ҳам шахсиятини намоён қилади. Соя, аммо мутлақ соя эмас.
Президент Администрациясининг юқорида санаб ўтилган ваколатлари назарда тутилса, шундоқ ҳам ҳукуматдаги лавозимларининг кўплиги билан маҳаллий матбуотда саволлар уйғотган Сардор Умурзоқовнинг қўлида қанчалик катта ҳокимият жамланаётганини сезгандирсиз. Сардор реформатор бўлиши мумкин, аммо машҳур инглиз тарихчи ва сиёсатчиси Жон Дальберг-Актон айтмоқчи, мутлақ ҳокимият одамни мутлақ бузади. Бундан ҳеч ким суғурталанмаган.
3.3K views21:28
Ochish/sharhlash
2022-07-17 00:28:13 Тунги мутолаа: Ҳурматли телеграм каналимиз обуначилари ва азиз меҳмонлар! Элтуз почтасига келган, ўзбекистонлик таҳлилчи томонидан битилган қуйидаги мақолани рус тилидан сиз учун ўгирдик. Уни, муаллиф розилигида жузъий таҳрир ва қўшимчалар билан чоп қиляпмиз. Номини очиқлай олмайдиганимиз муаллифга минннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўтган бир ҳафтада Шавкат Мирзиёев ўз президентлигининг энг йирик кадрлар ўзгаришини амалга оширди; Президент Администрациясига янги раҳбар тайинлади. Бу аслида, Мириёевнинг нафақат президентлиги, балки ундан олдинги 13 йилдаги бош вазирлигининг ҳам кадрлар масаласидаги энг йирик қароридир. Мирзиёев ҳокимиятга келиши баробарида қарор топган ва амалда бўлган ҳокимият вертикали ўзгариш арафасида. Албатта, бу вертикал тепасида, ҳамиша Мирзиёевнинг ўзи турган. Аммо Ўзбекистондаги сиёсий тизимда ҳақиқий қудрат қаерда эканини тушуниб олиш осон иш эмас. Сабаби, бир томондан,ташқаридан қараганда барча демократик, хусусан, Ғарб давлатларидаги сингари формал ҳокимият институтлари – президент, бош вазир, парламент ва суд тизими ҳамда улар ўртасида бўлиниш мавжуд. Аммо бу қоғозда, холос. Амалда худди Россиядаги сингари, гипер-президентлик тузуми ва тузумда марказий ролни Президент Администрацияси ўйнайди. Баъзан президент тимсолида, баъзан эса, президентсиз. Қарорларни қачон президент, қачон Администрация қабул қилганини билиш қийин. Бу қарорлар ҳамма вақт ҳам, айтайлик, собиқ компартия сиёсий бюроси қароридан фарқли, коллектив ва кўпчиликнинг қарори бўлмайди. Аммо қандай қабул қилинганидан қатъи назар, бу қарор Президент иродаси дея тақдим этилади. Тақдим этилмаган тақдирда ҳам, пастдагилар буни шундай қабул қилади.
Шундай қилиб, бу тизимда:
Қонун амалда ижроия ҳокимиятини тийиб турмайди;
Парламент президент иродасини бажарадиган ҳайбаракаллачилардан иборат;
Вазирлар Маҳкамаси эса, сиёсатни шакллантирадиган эмас, балки уни ижро этадиган тузилмадир.
Энди Президент Администрациясининг функцияларига қаранг:
Администрация президентнинг барча ваколатларини амалга оширади;
Қонунлар ва қарорларни тақдим этади;
Ҳукумат тузилмалари билан мувофиқлаштиради.
Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Қолаверса, энг муҳими эмас.
Администрация, худди совет давридаги Компартия сиёсий бюроси сингари, амалда давлат ва партия (иқтидор) бошқарувини қўлида жамлаган:
Бир томондан, формал хавфсизлик хизматлари ва куч тизимлари мавжуд. Айни пайтда Администрацияда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи маслаҳатчи–куратор ўтиради.
Бир томондан, ҳукумат таркибида фан, соғлиқ, таълим, ижтимоий ҳимоя сингари формал вазирликлар бор. Иккинчи томондан, уларнинг ҳаммасини ўзига бўйсундирган куратор бор ва у ҳам Администрацияда ўтиради. (Жорий куратор Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қудаси, собиқ КГБ зобити Абдужаббор Абдувоҳитов. Элтуз келаётган кунларда у ҳақда қўшимча материаллар эълон қилишни режалаган)
Ташқи сиёсат ҳам шундай – бир томонда вазир, иккинчи тарафда ташқи сиёсатга масъул маслаҳатчи. Ва бу куратор-маслаҳатчиларнинг ҳаммаси амалда парламент, ҳукумат ва парламентнинг ҳар икки палатаси (икки палата нима кераклиги алоҳида масала) дан ЮҚОРИ туради.
Бундан ташқари, Администрация, турли-туман молия-саноат гуруҳлари билан Президент ва ҳукумат ўртасидаги воситачи ролини ҳам бажаради.
Ва келдик, энг муҳимига:
Президент Администрацияси раҳбари Президентнинг, эски давлатчилик тили билан айтганда, ЭШИК ОҒАСИдир (русча аслиятда – “привратник”).
1. Президент Администрацияси раҳбари президентга кирадиган ахборотларнинг АСОСИЙ МАНБАИдир.
2. Президентнинг ОВОЗИдир (Матбуот котиби тимсолида)
Истаймизми, истамаймизми, Ўзбекистонда қарор топган тизим шу. Ва бу тизим – ЁПИҚ.
3.4K views21:28
Ochish/sharhlash
2022-07-16 22:01:15 Украина Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведка бошқармаси вакили Вадим Скибицкий Украина қўшинлари Қримдаги Россия нишонларига зарба бериш учун юқори аниқликдаги Америка HIMARS MLRSдан фойдаланиши мумкинлигини тан олди.
6.3K views19:01
Ochish/sharhlash
2022-07-16 21:57:40 Бош прокуратура Каратэ федерациясининг собиқ раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатди. Улар ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ўта йирик миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда.
6.5K views18:57
Ochish/sharhlash
2022-07-16 21:34:58
Ўзбекистон президенти администрациясининг янгиланган рўйхати. Яна янгиланиши эҳтимоли юқори экани башорат қилинмоқда.
7.7K views18:34
Ochish/sharhlash
2022-07-16 21:01:55
Россияликларнинг ватанга меҳр-муҳаббати тобора турфа ранг олмоқда.
8.0K views18:01
Ochish/sharhlash
2022-07-16 20:59:53 Финляндия президентининг фикрича, Россия Туркия орқали NATO’га таъсир ўтказа олмайди.
8.0K views17:59
Ochish/sharhlash
2022-07-16 20:56:57
8.7K views17:56
Ochish/sharhlash