Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.04K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 438

2022-07-18 09:37:52 ДХХ ҳамда божхона қўмитаси ходимлари 90 минг долларни Тожикистонга олиб ўтмоқчи бўлган аёлни тўхтатиб қолди. У чегарадан пулнинг бир қисмини аввал оёқ кийимлари ичига, кейинги сафар эгнидаги кийимлари орасига яширган ҳолда ўтмоқчи бўлган.
10.5K views06:37
Ochish/sharhlash
2022-07-17 22:48:18
Украина HIMARS билан Россиянинг асосий устунлигини йўққа чиқармоқда. Россия армияси унга чора топиши мумкинми?

Россия қўмондонлиги Донбассда уч ой ичидаги илк оператив муваффақиятини нишонлашга улгурмасидан, украин армияси рақибни вайронгарчилик урушининг оғир кундалик ҳаётига қайтарди.
1.1K views19:48
Ochish/sharhlash
2022-07-17 22:22:18 Қорақалпоғистонда 45 та кичик саноат зонасини ташкил этилади.
2.6K views19:22
Ochish/sharhlash
2022-07-17 22:18:03 Мексикада энг кўп қидирилаётган наркобаронлардан бири Рафаэль Каро Кинтеро ҳибсга олинди.
2.8K views19:18
Ochish/sharhlash
2022-07-17 22:17:13 Зеленский бош прокурор ҳамда Хавфсизлик хизмати раисини ишдан олди.
2.9K views19:17
Ochish/sharhlash
2022-07-17 21:53:39 Мудофаа вазирлиги Афғонистондан Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга учинчи ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
4.0K views18:53
Ochish/sharhlash
2022-07-17 21:33:16 Афғонистондаги гуруҳ имоми деб аталган Йилмаз Айтан бир кун аввал Швеция Олий суди томонидан Туркияга экстрадиция қилиниши тўхтатилган Фатуллоҳ Гулен бошчилигидаги FETÖ ташкилоти аъзосидир. Бу ҳақда Туркиянинг Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Швеция оммавий ахборот воситалари бир кун аввал Айтанни экстрадиция қилиш жараёни тўхтатилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Швеция ва Финляндия Мадриддаги НАТО етакчилар саммити доирасида Туркия билан уч томонлама меморандум имзолади. Ҳужжатга кўра, Стокголм Туркия, жумладан, FETÖ ҳам бўлган террорчилик ташкилотларига қарши курашда Анқара билан ҳамкорлик қилиш мажбуриятини олган.

Маълумотларга кўра, Айтаннинг масъулиятига мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳам кирган.

Гулен тарафдори тахминан уч йилдан бери қонуний равишда Швецияда яшаб келади.

У FETÖ аъзолари томонидан шифрланган хабарлар алмашиш учун ишлатиладиган блоклаш дастуридан фаол фойдаланган.

Туркия Адлия вазирлиги Скандинавия қироллиги расмийларига экстрадиция сўрови юборди.

Аммо, Швециянинг Dagens Juridik газетасига кўра, Швеция суд тизими, блок дастуридан фойдаланиш ва Гулен ташкилотига хайрихоҳлик "Швецияда жиноят эмас" дея ҳукм чиқарган.
5.0K views18:33
Ochish/sharhlash
2022-07-17 21:33:03
Келиша олмадилар: Швеция Гулен тарафдорини Туркияга экстрадиция қилмайди
4.8K views18:33
Ochish/sharhlash
2022-07-17 21:17:19 Қорақалпоғистондаги фожиали воқеаларни текшириш бўйича парламент комиссияси ишонч телефонини ишга туширди. Фуқаролар июль ойининг илк кунларида нималар содир бўлгани ҳақида 1374 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришлари мумкин.
5.7K views18:17
Ochish/sharhlash
2022-07-17 19:06:08 Сиёсий мувозанатга уриниш: Қозоғистон Россия ва Ғарб ўртасидаги "тузоқ"қа қандай жойлашмоқда

Қозоғистон ўзини ташқи дунёга очиқ давлат, шу билан бирга, ҳарбий тажовуз туфайли яккаланиб қолган Россияга дўст бўлган қўшниси ва самарали ҳамкори сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Аммо Москва ва Ғарб ўртасида геосиёсий зиддиятлар кучайиб борар экан, Нур-Султон мувозанатни сақлашга қийналмоқда, деб ёзади Гарвард университетининг катта илмий ходими Наргиз Касенова Politico-даги мақоласида. Мақоланинг асосий тезислари:

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев Европа Иттифоқига углеводородлар етказиб беришни диверсификация қилишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирганидан сўнг, Новороссийск суди нефт ўтишига қарши чораларни тартибга солувчи ҳужжатлардаги камчиликларни кўрсатиб, CPC фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.

Суд қарори Тоқаев ҳукуматга Россияни четлаб ўтувчи Транскаспий йўлагини ривожлантириш бўйича кўрсатма берганидан кейин қайта кўриб чиқилди – юқори орган нефт қувурининг тўхтатилишини жарима билан алмаштирди.

Март ва июн ойларида қарорнинг қайта кўриб чиқилиши ва нефт қувурининг тўхтатилиши сиёсий сабабларга кўра бўлиши мумкин ва Ғарб ва Россия ўртасидаги санксиялар қарама-қаршилигининг бир қисми бўлиши мумкин.

Тоқаев июн ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган иқтисодий форумга келган ягона олий мартабали хорижий давлат раҳбари эди. Унинг ташрифи Россия президенти Путин билан бирдамликни кўрсатишга қаратилган эди, бироқ учрашув қарама-қаршиликларни ошкор қилди. Тоқаев бўлгинчи Донбасс республикаларининг мустақиллигини тан олмоқчи эмаслигини очиқ айтди.

Қозоғистоннинг Россияга қарши санксияларга риоя қилиш ва Ғарб билан муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари унинг Москвадан норозилиги белгиси бўлиши мумкин. Айни пайтда Қозоғистон Россия манфаатларини инобатга олишга ҳаракат қилмоқда, лекин бунинг учун у иккинчи даражали санксияларга учраши мумкин.

Қашшоқ ва курашаётган Россия бутун минтақага салбий таъсир кўрсатади.

Қозоғистон ўзини савдога очиқ давлат, яхши қўшни ва самарали ҳамкор сифатида кўрсатмоқчи.

Қозоғистон барча асосий тарафларнинг қўллаб-қувватловига муҳтож, агар барча томонлар хайрихоҳлик кўрсатса, бу осон бўлмайди, лекин имконсиз ҳам эмас.
9.5K views16:06
Ochish/sharhlash