Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.04K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 450

2022-07-12 16:21:54 Тескари фикрлаш. Иши ўнгидан келмаган¸ картада бор будини ютқазиб, қанд касалга чалинган одамдан "ишлар қалай?" деб сўрасангиз, "Жуда яхши", дейди. Бир ҳафтадан бери иссиқ овқат емаган одам, "Қорним тўқ", дейди. Америкага бориш учун бор будини сотиб, Мексикагача бориб қамоқларда ўтириб қайтган самарқандлик Американи ëмонлайди. Бу қавм тилини тушуниш қийин эмас. Улар айтган гапни тескариси, тўғри бўлади. Демак, бутун халқ Американи севади.
11.2K viewsedited  13:21
Ochish/sharhlash
2022-07-12 16:19:14
Иккита “Камаз” Тошкент марказида пойга уюштириб, кўплаб фавқулодда вазиятларни юзага келтирди.
10.9K views13:19
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:19:22 Байден Финляндия ва Швециянинг Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотига қўшилиши тўғрисидаги протоколларни ратификация қилиш учун АҚШ Сенатига юборди.
11.3K views12:19
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:16:10 ЕИ ҳозиргача россиялик олигархларнинг 13,8 млрд евро миқдоридаги маблағини музлатиб қўйди.
11.2K views12:16
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:15:35 Афғонистон Миллий қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масъуд: Ҳарбий кучларимиз 3000 дан ортиқ кишини ташкил қилади.
10.9K views12:15
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:14:20 Ҳиндистон 2023 йилда Хитойни ортда қолдириб, дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган давлатга айланади — БМТ.
10.8K views12:14
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:13:47
Бишкекда Қурбон ҳайити куни теракт уюштиришни режалаштирган хорижликлар қўлга олинди.
10.7K views12:13
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:08:44
Тошкент вилояти Зангиота туманида 38 яшар "эркак" ўз қизининг 14 яшар дугонасини зўрлаган. Бош прокуратура 8 июль куни зўравонга қарши жиноят иши очди. Қамағда...
10.3K views12:08
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:02:29
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида қадимий археологик обида устида қонунга зид тарзда қурилиш бошлангани юзасидан Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазирлиги текширув бошлади.
Шубҳали тадиркор бетон устунли қурилиш бошлаган бу ҳудудда IX-XII асрларга оид оид археология ёдгорлиги - Хўжакент шаҳристони жойлашган.
Ҳудуд Ўзбекистоннинг антик ва илк ўрта асрлар тарихига оид ноёб ёдгорликлар очиқ осмон остида сақланиб келинаётган жой ҳисобланади.
Арехеологик ëдгорлик ҳудудида ноқонуний қурилиш олиб бораётган ким? Бу саволга Ўзбекистон Бош прокуратураси яқинда жавоб берса керак.
10.1K views12:02
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:00:12 “Қирғизистонда Алишер деган бир тирранча журналистни ўлдириб кетишибди. Тили бошига етди бу энағарни.”
“ Мавлоно Хондамир¸ олтин қаламингуз бирлан авлоддан авлодга етгувчи тарих саҳифаларига рақам қилингкум ¸Алишер мирзонинг ўлими¸ зулм хонадони бошқараëтган исқирт салтанатнинг инқирозидан даракдур”.
Эшбўтаевнинг яна кайфи қочди. “Буни лицензияси борми ўзи¸репертуари тасдиқланганми. Бунақа политичиский гапларни айтиш учун разрешенияси борми?”
Облкултура раҳбари елкасини қисди.
Раҳматжон ака эса дунëни унутиб наъра тортар эди.
“Сиз Қуръонга қўл қўйиб қасам ичиб бу қасамга хиëнат қилдингуз. Халқимизни очлик ва ғам дарëсига улоқтирдингиз. Халқимиз орасига нифоқ уруғини сочдингиз. Асл ўғлонларимизни зиндонбанд қилдингиз. Одамларга нон ўрнига тош бердингиз¸ балиқ ўрнига илон тутқаздингиз. Халқ очликдан қийналаëтган бир пайтда мулозимларингиз мешдай семирмоқда. Мамлакатда порахўрлик авж олди. Эътироз билдирганларни тилини суғурдингиз.”
Эшбўтаев бу гапларни эшитиб кўзлари ола-кула бўлиб кетди. Шу пайт унинг қўлидаги телефон жиринглаади. “Да. Ест. Конечно. Сайлов арафасида ғиринг этган овоз чиқишига йўл қўймаймиз.Ест. А как же? “
Телефонда гаплашаëтган Эшбўтаев қўли билан шофëри Маратга имо қилди. “ Ўчир анавини овозини“¸ деди Эшбўтаев.
Марат ўқдай учиб бориб Раҳматжон қўлидан микрофонни тортиб олишга уринди.
“Сиз атрофингиздаги оқил одамларни мамлакатдан қувдингиз. Миллат ва мамлакатни жар ëқасига олиб бордингиз. Сиз....”
Раҳматжон аканинг лунжига келиб тушган Маратнинг мушти монологга нуқта қўйди.
“Заткнис. Тоже мне Наваий”
Кисавурлик қилиб қўлга тушиб Навоийдаги қамоқхонада уч йил жазо ўтаган Марат Навоий деган сўздан нафратланар эди.
Оғзи бурнидан қон оқаëтган Раҳматжон акани тўйхонадан чиқариб юборишди. Тўй эгаси Амин ака узр сўрагандай бўлиб Раҳматжон аканинг қўлига елим халта тутқазди. Халтада тўртта сомса¸битта арақ бор эди. Лунжидаги қонни қўлрўмол билан артаëтган Раҳматжон акага Амин аканинг раҳми келди. Чўнтагини кавлаб озроқ пул чиқарди. “Хафа бўлманг ака. Ҳозир вазият чатоқ . Ортиқча гапириб бўлмайди.”
Раҳматжон ака елим халтани қўлтиғига қисиб пулни чўнтагига солди. Иштонини ҳўл қилган боладай ийманиб тўй эгасига жилмайиб қараб қараб аста тўйхонадан узоқлашди.
Бу вақтга келиб тўйхонада шоқол базми бошланган эди. Ичиб олган ëшу қари эркаку аëл ваҳший бир тарзда рақсга тушар¸ улар устида пуллар чирпирак каби учарди.
Ярим яланғоч ашулачи қиз микрофонни олиб қўшиқ куйларди.
“Агар сизнинг кўнглингизни ололмасам¸ аразингиз очилмайди¸ аразингиз.”
Қишлоқнинг ой ëруғи тушган ëлғизоëқ йўлида дайди итдай боши эгик кетаëтган Раҳматжон ака Навоий монологининг сўнгги сатрларини айтарди.
“Мен умримга сира ачинмаймен¸ аммо зое кетган панду насиҳатларимга ачинадурмен. Мен энди халқимнинг миллатимнинг орасига кетдим..”
Раҳматжон ака бу гапларни деярли шивирлаб айтди ва атрофга хавотир билан қараб қўйди.
Атрофда эса ҳеч ким йўқ эди.
9.8K views12:00
Ochish/sharhlash