Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 120.92K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 427

2022-07-22 21:50:14
Володимир Зеленский Россия билан можарони музлатишга қарши чиқди, - деб ёзади Wall Street Journal.

“Россия билан можарони музлатиш, унга дам олиш имконини берадиган паузани англатади. Биз ҳудудларни қурбонларсиз олиб ташлаган бўлардик, лекин бизда бори бор. Уларнинг юзига мушт тушмагунча, улар ҳеч нарсани тушунмайдилар. "

Президент интервюсида таъкидлаганидек, ҳозирда Украинадан фронтда ҳар куни 30 киши ҳалок бўлмоқда ва 250 га яқин ярадор бўлмоқда. Май ва июн ойларида урушнинг энг юқори чўққисида Украина кунига 100-200 аскар йўқотган.
5.4K views18:50
Ochish/sharhlash
2022-07-22 21:45:38 АҚШ президенти администрацияси Украинага навбатдаги 175 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
5.5K views18:45
Ochish/sharhlash
2022-07-22 21:44:36 Россия ўз қуролли кучларининг салкам 85 фоизини Украинага қарши урушга юбориб бўлди — АҚШ Мудофаа вазирлиги.
5.4K views18:44
Ochish/sharhlash
2022-07-22 21:06:29 Ўзбекистонда 2 минг 276 диний ташкилот расман рўйхатдан ўтган. Шундан 183таси исломга алоқаси бўлмаган диний тузилмалар. 8 та яҳудийлар ташкилоти. 6 та баҳоий қавми. Битта "Ëҳуво гувоҳлари" ташкилоти. Бундан ташқари бўйнига шокила таққан кришнаитлар жамоаси ҳамда буддавийлар топиноғи бор. Инжилни ўрганувчи ўзбеклар ташкилоти дохил 16та ҳар хил конфессия мансублари адлиядан рўйхатга олинган. Бу ташкилотларнинг ҳаммаси давлат ва халқ таълимидан ажратилган. Чунки Ўзбекистон дунëвий, секульяр давлат. Элтузга қолса, буларнинг ҳаммасидан Шовотдаги математика мактаби афзал.
7.0K views18:06
Ochish/sharhlash
2022-07-22 21:04:39 Ўзбекистоннинг кўп конфессияли давлат эканлигини эсдан чиғорип, бошқа диндаги Ўзбекистон ватандошлари эътиқодини атай камситиб, низо чиқаришга уринган ва ўзларини "блогер" деб атаб келган икки фуқаро қамағда. 2022 йил 22 июль куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига фуқаролар Олимжон Хайдаров ва Комил Ахмедовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184 прим 3-моддаси яъни (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) билан 15-сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 июнь куни телеграм ижтимоий тармоғидаги “Олимжон Хайдаров” ҳамда “QO’QONJONIM” каналларида қолдирилган “Қўқон шаҳрида ноқонуний Черков фаолият олиб бормоқда” сарлавҳали хабар юзасидан “Возрождение” номли “Евангел” христианлари черкови пастори А. Айрапетовнинг аризасига асосан Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Қўқон шаҳар, Чуст кўчаси 51-уйда жойлашаган “Возрождение” номли “Евангел” христианлари черкови 2019 йилдан бошлаб расмий фаолият юритиб келаётганлиги, Адлия вазирлигининг гувоҳномасига эга эканлиги, Евангел-христиан динига эътиқод қилувчи фуқароларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган. Хуллас иккаласиям қамағда..
7.1K views18:04
Ochish/sharhlash
2022-07-22 20:21:41 Наманган вилояти прокурори Бектош Сайиповга кўра¸ ўтган ярим йилда прокуратура органлари томонидан 5500 дан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 8,5 минг кишининг бузилган ҳуқуқи тикланган
Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан қарийб 71 млрд. сўмлик зарар ундирилилган.
Прокурорларнинг меҳнатлари билан секторлардаги 1.050 та эҳтиёжманд оилага ҳар томонлама кўмак берилган, 3,5 минг нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланган.
Қисқа муддатда муҳтож оилаларнинг қарийб 657 таси маҳаллий қашшоқлар рўйхатидан чиқарилган.
500 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, 900 нафарига муаммоси ечилган.
Яшасин барча прокуратуралар ичида энг ғайратлиси Наманган вилояти прокуратураси!
8.4K views17:21
Ochish/sharhlash
2022-07-22 20:06:56
Диний блогер Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий) хотинларидан бири Мўъминани ўз онасига кўрсатмаётир. Қизнинг онаси ва участка нозири ўртасидаги суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз. Суҳбатдан Аброр Мухтор Алийнинг Ўзбекистон қонунларидан устун туриши аён бўлаётганга ўхшайди.
9.2K viewsedited  17:06
Ochish/sharhlash
2022-07-22 19:57:02
Йил бошидан буён Ўзбекистонда террорчилик ташкилотлари билан алоқадор 14 исломий экстремизм гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилган, 250 дан зиёд диний экстремист қўлга олинган.
9.1K views16:57
Ochish/sharhlash
2022-07-22 19:56:31 «Ералаш» режиссери Илья Белостоцкийни Москва суди педофилликда айблаб 14 йилга қамади. Ўзбекистонда бу жиноят деярли жазосиз.
9.0K views16:56
Ochish/sharhlash
2022-07-22 15:37:47
Роттердам порти Россияга ва Россиядан контейнер ташиш тўхтатилганини эълон қилди

Европанинг бу порти ҳажми ва юк айланмаси бўйича дунёдаги энг йирик портлардан бири ҳисобланади.
11.9K views12:37
Ochish/sharhlash