Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 120.92K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 428

2022-07-22 15:24:42
Ким у эшик қоқаётган?
12.5K views12:24
Ochish/sharhlash
2022-07-22 15:22:19
"YUZ" лойиҳаси. Саҳродаги музей учун 100 рассомдан 100 расм. Ўзбекистон ғарбидаги Урганч Замонавий санъат музейи CAMUZ коллекциясини тўлдириш учун бу музейга кўмаклашувчи Германияда рўйхатга олинган YUZUK ташкилоти дунë рассомларига мурожаат қилиб бир донадан асарини ўзларига яқин Ўзбекистон элчихонаси ëки консуллигига келтириб беришини сўрайди. Асарлар Қорақум саҳроси бўйидаги Урганч музейи коллекциясидан ўрин олади. Бу музей давлат музейи бўлиб, тижорат мақсадини кўзламайди. Асарлар музей коллекциясини тўлириш баробарида дунëдаги замонавий санъат трендлари Ўзбекистонга кириб боради.
11.6K viewsedited  12:22
Ochish/sharhlash
2022-07-22 14:15:30 Россия Марказий банки асосий фоиз ставкани 8%га туширди. Жорий йил 10 июнда регулятор асосий ставкани 9,5% га туширган эди. Шунингдек инфляция 2022 йилда 12-15%, 2023 йилда 5-7% га тушиши проноз қилинмоқда.
11.8K views11:15
Ochish/sharhlash
2022-07-22 14:05:57 Навоий, Бухоро ва Хоразм вилоятининг баъзи ҳудудларида 22 июль куни соат 13:50 ва 14:50 оралиғида ҳаво ҳарорати +47, +48 даражага кўтарилди.
12.7K views11:05
Ochish/sharhlash
2022-07-22 14:05:08
Шавкат Мирзиёев: Ушбу форматда олиб борилаётган мулоқот туфайли дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, минтақамизда мутлақо янги конструктив ҳамкорлик муҳитини яратишга муваффақ бўлдик.
11.9K views11:05
Ochish/sharhlash
2022-07-22 12:34:34 Сурхондарёда Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси»га қўшилишни истаган шахс қўлга олинди

2022 йилнинг 19 июль куни ДХХ томонидан Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» сафига чиқиб кетишни режалаштирган 2002 й.т. Шўрчи туманида яшовчи «Қ.М» қўлга олинди.

Аниқланишича, «Қ.М» Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги автомойкаларнинг бирида ишлаши давомида, интернет ижтимоий тармоқлари орқали Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» медиа маркази ходими - 1996 й.т., Қирғизистон фуқароси, диний лақаби «Саад Мухтор» бўлган “А.А” билан мулоқотда бўлиб, унинг ғоявий таъсири остида «ҳижрат» ва «жиҳод» қилиш мақсадида Сурияга чиқиб кетишни режа қилган. Жиҳод ишқида ёнган рижол қамағда...
12.6K views09:34
Ochish/sharhlash
2022-07-22 12:13:53 Нур-Султонда карантин кучайтирилди

23 июлдан бошлаб Қозоғистон пойтахтида COVID-19 инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли карантин чоралари кучайтирилди. Пойтахт бош санитария врачининг қарорига кўра, аҳоли гавжум жойларга боришда ниқоб тақиш тавсия этилади.

Фармонда савдо-кўнгилочар марказлар, кинотеатрлар, маиший хизмат кўрсатиш марказлари, автовокзаллар, ёпиқ бозорлар, жамоат транспортида ниқоб тақиш тавсия этилади.
Шунингдек, ҳомиладор аёлларни, COVID-19 га қарши эмлашга мутлақ қарши кўрсатмаларга эга бўлган ва COVID-19 билан касалланган беморлар билан яқин алоқада бўлган ходимларни масофавий иш форматига ўтказиш тавсия этилади.
Бугунги кунда республика пойтахти коронавирус тарқалиши бўйича «сариқ» ҳудудда. Қолган барча республика аҳамиятга эга шаҳарлар ва вилоятлар «яшил» зонага киритилган. Ўтган ҳафта Олмаота «сариқ» ҳудудга киритилган эди. Кейин маҳаллий ҳокимият аҳолига ёпиқ муассасаларда, жамоат транспортида ниқоб кийишни тавсия қилди.
Қозоғистонда эпидемиологик вазият ёмонлашгани ҳақидаги хабарлар июнь охиридан бошлаб кела бошлади. Бунгача, март ойидан июнь ойининг охиригача Қозоғистонда ҳар куни 100 дан кам коронавирус инфекцияси қайд этилган эди.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 22 июль ҳолатига кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда 2480 та янги коронавирус инфекцияси қайд этилган. Улардан: пойтахтда - 796, Олмаотада - 722, Қарағанда вилоятида - 165.
Бугунги кунга қадар 14 026 киши коронавирусдан даволанишни давом эттирмоқда. Қозоғистонда пандемия бошланган 2020 йилдан буён жами 1 326 190 та ҳолат тасдиқланган.
12.5K views09:13
Ochish/sharhlash
2022-07-22 12:10:44
Словенияда юз берган йирик ўрмон ёнғинни ўчириш чоралари қўрилмоқда. Унга ҳарбий ҳаво кучлари юк самолёти, 3 та вертолёт, мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар жалб этилди.
11.7K views09:10
Ochish/sharhlash
2022-07-22 11:37:24

12.0K views08:37
Ochish/sharhlash
2022-07-22 10:42:58 Полковник Веревкин 1864 йили Россия императорига мактуб ëзиб, Қўқон хонлиги назоратидаги Туркистон шаҳрини ишғол қилишнинг муҳим аҳамиятини баëн қилади. Шу билан бирга у бу ишғол Туркистондаги диний уламоларнинг Император армиясига кўмаги соясида ўта кам талафот ҳамда оз харажат билан қилинишига эътибор қаратади. Чор подшосидан амр олган Веревкин 1864 йил 22 майда Перовский фортидан (Оқ-масжиддан) чиқиб, 8 июнда Қорачиқ ва 9 июнда Туркистон шаҳри атрофидаги боғларга ўрнашади.
Шаҳар баланд девор билан ўралган бўлиб, шимоли-шарқий томонида ҳарбий истеҳком бор эди. Россия давлат архивида сақланаëтган ҳужжатга кўра, қалъада 1500 аскар ва қуролланган оломон мудофаада турган. Ўша 9 июн куниёқ Туркистон ҳимоячилари рус аскарларига қарши тўп ва милтиқлардан ўқ ёғдирганлар. Бу вақтда руслар 4-5 рота, 200 казак бирлиги¸ 20 замбарак, 6 мортира, 2 ракета станоги билан жанг қилмоқда эдилар. 10 июн кечасига ўтар вақтда душман 8 батареяни шайлаб, тонг отганидан сунг, қалъани тинимсиз ўққа тутади. Оқибатда қалъа ичида ёнғин чиқиб, аҳволни оғирлаштирди. 11 июн кечаси душман қалъага янада яқинлашиб, қўшимча батареяни ўрнатади. Соат ўн бирларда Туркистон ҳимоячилари уч маротаба ҳужумга ўтиб, душманни анча гангитиб қўядилар, босқинчилардан уч киши ўлдирилиб, 25 киши жароҳатланади.
12 июнга ўтар кечаси қалъага ҳужум давом этади. Лекин Туркистон ҳимоячилари ўнг ва чап томондан ҳужум қилаверади Натижада штабс-капитан Каховский ҳалок бўлади, 8 киши жароҳатланади. Худди ўша куни Веревкинга шаҳардаги клерикал диндор "аслзода саидзодалар"дан таркиб топган бешинчи коллонна ëрдамга келади. Россия давлат ҳарбий архивида сақланаëтган ҳамда муҳр ва имзолар билан тасдиқланган ҳужжатга кўра, туркистонлик шайхулислом Насрулло Исҳоқов, нақиб эшон Алиакбархўжа Хонхўжаев, азизлар — Шарифхўжа Бекбетов, қозикалон Отахўжа Бухоров, Қози Эшонхўжа Мазлумхўжаев, Қози Ботирхужа Хўжабеков, аълам Абдушукур Қўрмонбеков, раис Ғарибхўжа Афзалхўжаев, Асқархужа Судурхонхўжаев ва бошқа кишилар генерал Веревкин номига қуйидаги мазмунда хат ёздилар:
«Биз ўзимиз Қўқон хонлиги даврида Мирза Давлатнинг ғайриқонуний сиқувлари ва зулмидан холи булиш учун шаҳар дарвозасини очдик ва ихтиёрий равишда император олий ҳазратларига бўйсундик. Биз қўқонликларнинг зулмидан ва зўравонликларидан ҳамда юз бераётган қимматчиликдан жуда қашшоқлашдик, эҳтиёжимизнинг қондирилишига ниҳоятда муҳтожмиз. Шу боис янги ҳукмдоримизга бахт-саодат тилаб қуйидаги сўровларимизнинг инобатга олинишини илтижо қиламиз:
1. Ҳозиргача сақланиб келаётган барча ҳуқуқларимиз ва эҳтиёжларимиз ўз кучида қолдирилиб, ҳамма ишлар ислом дини доирасида амалга оширилсин, суд ҳам шариат асосида олиб борилсин.
2. Отамерос сифатида фойдаланилабтган ерлар, боғлар ва тегирмонлар ҳамда шаҳар ичида ва ташқарисидаги пулга сотиб олинган ерлар шахсий мулк ҳисобида сақлансин.
3. Эндиликда Рус давлати тобелигига ўтганлигимизни ва камбағаллигимизни назарда тутиб, бизларни закот, хирож (буғдойдан), хонадонлардан ва жон бошидан олинадиган барча солиқлардан озод этилсин.
4. Ҳарбий хизмат бизга татбиқ этилмасин, бошқа барча давлат ишлари эса бажонидил бажарилади.
5. Биз хўжалар — Ҳазрат Султоннинг авлодлари қадим вақтлардан буён ва хонликлар даврида ҳам барча давлат солиқларидан озод этилган ҳолда ўзимизнинг еримизга, боғларимизга, тегирмонларимизга тўла эгалик қилиб келганмиз. Бундан буён ҳам мазкур имтиёзлар қолдирилсин. Шунингдек, Ўртоқ ва Суяр сингари икки ариқ сувидан фойдаланишимизга ҳеч ким тўсқинлик қилмасин».
Шу ўринда бу сотқин муллалар фамилиясидаги "ОВ" қўшимчаси диққатимизни тортади. Руслар бостириб келгунига қадар исм шарифда "ОВ" қўшимчаси бўлмаган. Бу ҳолатга Россия давлат архивида сақланаëтган яна бир ҳужжат ойдинлик киритади. Бу ҳужжатга кўра, Веревкинга хат ëзган ва шаҳарни таслим қилган диний арбобларга Росия императорлигининг совғалари билан бир қаторда Россия гражданлик паспорти ҳам берилган. Паспортда бу диний арбоблар ўз исми ëнига "ОВ" қўшимчаси билан ëзилган. Ëзувчи Бульгаков айтганидек "Қўлëзмалар ëнмайди"
12.0K views07:42
Ochish/sharhlash