Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗМЕТКОМБИНАТ ИШЧИСИ ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ Ассалому алайкум, Э | ELTUZ

ЎЗМЕТКОМБИНАТ ИШЧИСИ ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ

Ассалому алайкум, Элтуз! Бекободдан мактуб йўллаяпман. 17-апрель куни Ўзметкомбинат ишчиси комбинатнинг НПЦ-2 бўлимида ўз жонига қасд қилди. 16-апрель куни ишда қолиб, слесарка хонасида ўзини осган. 17-санада эса уни топишган.

Ўз жонига қасд қилишига сабаб эса комбинатдаги ҳозирги қийин ахвол.

Молиявий қийинчиликга тушган, ойлик камайиб кетган. Энди эса бу ҳақда овоза қилмаслиги учун оиласига комбинат томонидан босим ўтказилаётган экан.

Комбинат “ERIELL, ENTER ENGINERING”нинг кадрлар бошқарувида собиқ МХХ ва ИИБ ходимлари юқори лавозимларда, қолаверса, СБ деган структура бор.

Ушбу қаттъий режимни ўрнатган комбинат ижрочи директори Аҳмедов Дилшод Турсунқулович хозирда Инвестиция ва саноат савдо вазири ўринбосари лавозимида ишламоқда.

Ҳурматли Элтуз, ИИБдан маълумот олиб ёритишда ёрдам берсангиз.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube