Get Mystery Box with random crypto!

ТЎРТКЎЛ МАКТАБЛАРИДА КОРРУПЦИЯ ҚАЧОН ТУГАЙДИ? Қорақалпоғисто | ELTUZ

ТЎРТКЎЛ МАКТАБЛАРИДА КОРРУПЦИЯ ҚАЧОН ТУГАЙДИ?

Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманидан ёзмоқдамиз. 2024-йил 6-апрель куни 68-мактабдан Элтузга мактуб ёзилганди. Aризада кўрсатилган маълумотлар ҳақиқат. Aммо ўша куни Қорақалпоғистон Республикаси ММТ вазири Гулистон Кожабаева мактабга келганда, туман ММТ бўлимидан 9 нафар ходим келиб, ўқитувчи ва ишчи ходимларга босим ўтказиб, ҳақиқатни бекитишди. Энг қизиқ жойини айтсак, 6-апрель куни туман ММТ бўлими мудири вазир ва унинг ўринбосарини Тўрткўл туманидаги "Ширин дунё" кафесига ифторликка олиб борган.

Лекин мудир ифторликнинг пулини 27-мактабга янги тайинланган директор Сапаров Улуғбекка тўлатган. (Кафедаги кузатув камерасидан кўриш мумкин. Эртаси куни еса 68-мактаб директори Б.Утепов ўқитувчилардан ифторлик учун 2 200 000 сўм йиғиб олган. Ўз навбатида мудир ҳам қуруқ қолмасдан яна 4 та мактабдан бир ярим миллион сўмдан, жами 6 миллион сўм олади. 4 та мактаб директорлари эса ўз навбатида ўқитувчилардан 3 миллион қилиб йиғиб олади. Натижада вазирнинг Тўрткўлга бир келиб кетиши салкам 15 миллионга тушади.

Савол: Бу пуллар кимнинг чўнтагига борди? Туман таълимидаги коррупциянинг юқорисида ким турибди? Тўрткўл таълимида коррупция қачон тўхтайди?


P.S. Биз педагог ходимлар вазиримиз Кожабаева Гулистон опанинг ўзини тутиши, маданияти, муомаласи, камтарлигига оддий ўқитувчилар билан дўстона гаплашишига раҳмат айтамиз!

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube