2022-08-28 16:59:17
"Open byudjet" ва хокимиятМаҳаллий бюджетни жамоатчилик бирлашиб ҳал қилиш мақсадида Орen byudjet ташкил қилганини, бунинг орқасидан маҳалла аъзолар бирлашиб қанча мактаб, боғча, йўлларни таъмирлатиб олаётганини биласиз.
Лекин мана шу жойга ҳам баъзи хокимият эскилик сарқити - буйруқбозлик бўйича ишни ташкил қилишга уринаётганини кўриб ёқа ушлайсиз. Халққа қўйиб бер, ўзи мусобақа қилиб, бирлашиб сен йиллар давомида қилиб бермаётган ишини овоз тўплаб қилиб берсин, дегинг келади.
Ёзмас эдим, лекин бу туман хокимияти 2-марта шундай килаётгани ва халқни ўз истаган ишига бирлашиб бемалол овоз бериш ўрнига ўзи истаган (менимча кўп шикоят тушиб йиллар давомида ўзи қилиши керак бўлиб, қилиб бермаган) ишларга овоз беришга буйруқ бериб хатда бўлиб бераётган бу туман хокимлиги тўғриси жаҳлни чиқариб кулгингизни қистатади. Бу туман ўша, шахсан Президент борганда ҳоким ўз шофёрини хунарманд қилиб кийинтириб учрашувга олиб чиқиб қўйди, деб хабарлар чиқиб кетиб, кейин бу ҳақда изоҳ бермаган Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокимлиги бўлади.
Хокимият аввалги Open byudjet'да ҳам шундай ўзи истаган маҳаллаларни ҳамма ташкилотга бўлиб бериб, овоз берасан, дегандек хат чикарганди, ҳа энди бир сафар адашибдида, десангиз бу сафарги мавсумда ҳам шундай ишни бошлашибди азаматлар. Ҳамма ташкилотга овоз берадиган ишларни бўлиб берган, шунга овоз берларинг, дея.
Токайгача бундай қиласизлар Хокимияти Фурқат? Бирон эркин танлашга ҳаққи йўқми Фурқатлик фуқароларни?
Менга энг алам қиларли томони нимада биласизларми, ўтган сафарги хатида ҳам, бу сафарги мажбурий хатида ҳам Фурқат тумани ҳокими биронта мактабни ҳам, боғчани ҳам овоз беришга қўшмаган, ўзи қилишга мажбур бўлган ичимлик суви, маҳалла асфалти, хатто қанақадир хотира хайкали бор, лекин мактаб йўқ. Халқ таълими ходимлари Тўрғай деган қишлоқни ички йўлларини таъмирлашга овоз бериши керак экану, лекин мактаб қуриш ёки таъмирлашга овоз бермасин экан.
Қойил!
Нима, Фурқатда ҳамма мактаб бир сменалими, капитал таъмирдан кеча ҳаммаси чиқиб бўлганми, спорт зал керакмасми?
Таълим бутун жамият ўртага оладиган тизим, бир икки кишиники эмас, агар хоким мабодо шу хатларида барча лойиҳани мактабларга буришга тарғиб қилганда ҳам ҳам ҳархолда таълимга қайишяптию дерди одамлар, лекин бу ҳам овоз бериш ҳуқуқини поймол қилишини оқламасди.
Хуллас, бу пост ёки дастлабки манбаадаги постга бирон осмондаги раддияни беришар, лекин бу билан ҳал бўлмайди, буни нега ёздим, сабаби, Фурқат тумани хокимияти кейинги мавсумда ҳам шундай ишларини йиғиштирсин, дея ёздим, халқни ўзига қўйиб беринг, бирлашиб ўзи хоҳлаган ишига овоз берсин, Республика бўйича бу лойиҳада 1000 га яқин мактабларга аҳоли ютиб берди, бир камини тузаттирди, менимча хокимиятнинг бу буйруқбозлиги туфайли Фурқатда биронта мактаб бу лойиҳада ютмаган бўлса ҳам ажабланмайман, чунки Президент айтганидек ҳар бир хоким таълим учун жон куйдирмас экан ҳеч нарсага эришолмаймиз.
@DOMLAJON
5.3K viewsedited 13:59