Get Mystery Box with random crypto!

Таълим технологиямизда методика йўналишимиздаги  яхши ислоҳотл | Isroil Tillaboyev blogi

Таълим технологиямизда методика йўналишимиздаги  яхши ислоҳотлардан бири бу вариатив синфлар очиш ташаббуси десак адашмаймиз. Бу тизим чет элда ўнлаб йилдан буён хаттоки мажбурий таълимда асосий восита,  ўзак сифатида қўлланилиб келмоқда. Масалан Корея таълим тизимида 7-синфдан бутунлай вариатив таълимни танлашар экан.  Бизда ҳам дастлаб 10-11-синфларда, икки йилдан буён эса 7-синфлар бошлаб  вариатив таълим синфлари очишга рухсат берилди. Ҳозирги кунда Республика бўйича 1200 га яқин вариатив синфлар очилган бўлиб мана улар меваларини беришни бошлади. Чекка қишлоқларда очилган вариатив синфлар ўқувчилари олий ўқув юртларига зўр натижалар билан кирмоқда. 
Репетитор билан мактабни солиштириш билан ечим бўлмайди,  бунинг ечими оддийгина - вариатив синфлар!

@DOMLAJON