Get Mystery Box with random crypto!

Isroil Tillaboyev blogi

Telegram kanalining logotibi domlajon — Isroil Tillaboyev blogi I
Kanaldagi mavzular:
Iqtidorly
Мулоҳаза
Telegram kanalining logotibi domlajon — Isroil Tillaboyev blogi
Kanaldagi mavzular:
Iqtidorly
Мулоҳаза
Kanal manzili: @domlajon
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.77K
Kanalning ta’rifi

✍️Блогер Исроилжон Тиллабоевнинг шахсий мулоҳазалари канали
Гуруҳга марҳамат: @domlajon1
Реклама учун: @isroilbey
https://t.me/boost/domlajon
https://t.me/ WUqwChJg0-U5y_0S

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 100

2022-09-20 07:21:47 2,5 ойда 8000 нафардан ортиқ фуқаро шаҳодатнома дубликатини масофадан давлат хизматидан фойдаланиб олди.

Мактаб ва у ерда кечаётган ҳар бир жараён барчани бирдек қизиқтириши, табиий.
Зеро, деярли ҳар бир хонадонда мактабда таҳсил оладиган ўқувчи ёки шу соҳада меҳнат қиладиган ходим бор.
Шундай экан, халқ таълими тизими соҳасида аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматларини имкон қадар шаффоф, тезкор ва сифатли амалга ошириш жуда муҳимдир.

Ана шундай хизматлардан бири бу жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб йўлга қўйилган шаҳодатнома дубликатини масофадан туриб олиш хизматидир.

Янги хизмат доирасида қатор қулайликлар жорий этилмоқда.
Жумладан:

шаҳодатнома дубликати энди 5 кунда берилади (аввал ойлаб кутилган);

шаҳодатнома дубликатини олиш учун ариза бевосита my.gov.uz портали орқали юборилади ва дубликат электрон шаклда портал орқали берилади (аввал ариза бериш учун ҳам, ҳужжатни олиб кетиш учун ҳам мактабга келинган);

ариза онлайн шаклда, инсон омилисиз қабул қилинади, шахсий маълумотлар автоматик тарзда бошқа тизимлар билан интеграция қилинади ва бошқа ҳеч қандай ҳужжат сўралмайди (аввал мактабга 5 тагача ҳужжат тақдим этилган: ариза, ҳужжат йўқолгани ҳақида газета эълони, топилмалар идорасидан маълумотнома, паспорт нусхаси, фамилия ўзгаргани ҳақида ФҲДЁ бўлимларидан маълумотнома).

Бугунги кунга қадар 8 мингдан ортиқ фуқаролар мазкур хизматдан фойдаланиб шаҳодатнома дубликатини масофадан олишга улгурди.

Эслатма: шаҳодатнома дубликати электрон шаклда берилгач, мактабдан берилган аттестат ўз кучини йўқотади.

Халқ таълими тизимида давлат хизматларини янада кенгайтириш “инсонлар эмас, ҳужжатлар ҳаракат қилиши керак” тамойилини кенгроқ жорий қилиш мақсадида жорий ўқув йилида яна 3 та хизмат йўлга қўйилади.

Булар ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш, хорижий фуқаро фарзандларини мактабга қабул қилиш, экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш учун ариза бериш хизматларидир.

Албатта, халқ таълими тизими ходимлари учун ҳам янги услубда, инсон омилини минималлаштириш орқали давлат хизматини кўрсатиш янгилик саналади. Шу боис дастлабки даврда бу борада айрим камчиликлар бўлиши ҳам мумкин.

Шунинг учун, Халқ таълими тизимига оид давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида кўмак бериш ҳамда тегишли саволларга жавоб бериш мақсадида махсус бот фаолияти йўлга қўйилди @Xtv_davlatxizmatlari_bot.

Юртдошларимиз Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали халқ таълимига оид муаммоларга дуч келишган тақдирда мазкур ботга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
3.8K views04:21
Ochish/sharhlash
2022-09-19 18:40:19
Вьетнам тили роса осон эканкууу

Вьетнамда дарс бераётган Достонбек Сиддиқов Вьетнамликлар тили бўйича туркум видеоларни ўз саҳифасида қўйиб бормоқда. Шулардан бирини сизларга ҳам илиндим, роса осон тил эканей бу Вьетнамликлар тили, ишонмасангиз бир кўринг

Кайфият учун раҳмат Достонбек

@DOMLAJON
8.4K viewsedited  15:40
Ochish/sharhlash
2022-09-19 17:15:10 Har safar ustozlar attestatsiya imtihoni yaqinlashayotgan vaqtda birinchi bo'lib hayolga keladigan savollardan biri: "Toifa imtihonidan o'ta olarmikanman, bilimim yetarlimikan" bo'lishi tabiiy hol

Bu savollarga bemalol HA deya javob berish uchun sizdan o'z sohangizga oid va imtihon savollariga yaqin darajada tuzilgan testlarni muntazam ishlab borish, kerakli o'quv qo'llanmalari va videolar orqali bilimingizni oshirib borish tavsiya qilinadi

Agar siz MATEMATIKA fani o'qituvchisi bo'ladigan bo'lsangiz u holda sizga 2019-yilgi Xalqaro Jautikov olimpiadasi oltin medali sohibi Abbosxon Sayliev tomonidan ochilgan @attestatsiya_online telegram kanalini tavsiya qilamiz
Ushbu kanal orqali siz kunlik savollar, mavzular va bepul video qo'llanmalarni topishingiz, o'z ustingizda ishlashingiz mumkin bo'ladi!

Ha aytgancha, bugun soat 21:00 da TURK geometriyasi bo'yicha 1-darsning premyerasi ham bo'lib o'tadi . Hoziroq kanalga ulaning, hamda o'zingiz uchun kerakli bo'lgan barcha MATEMATIK bilimlarni aynan matematika bo'yicha jahon chempionidan o'rganing

@ATTESTATSIYA_ONLINE

(R)
8.4K viewsedited  14:15
Ochish/sharhlash
2022-09-19 13:18:47
Халқ таълими вазирлиги аниқ ва табиий фан ўқитувчиларига 20 фоиз устама берувчи миллий сертификат тизимини яратмоқда

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Аниқ ва табиий фан ўқитувчиларига сертификат беришнинг миллий тизимини яратиш ва педагогларни биринчи, олий малака тоифасини олишга тайёрлаш – борасида “QUALIFICATION” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Хўш, бу тизим қандай яратилади? Ўқитувчилар тоифа олишга тайёргарлигида қандай кўмак берилади?

Бу борада Халқ таълими вазирлиги томонидан етук мутахассисларни жалб қилган ҳолда саволлар тузишга қўйиладиган талаблар, тест топшириқлари намуналари, сўровномалар, баҳолаш мезонларига қўйилган талаблар ишлаб чиқилди.

Батафсил: https://uzedu.uz/y3/news/720


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
4.5K views10:18
Ochish/sharhlash
2022-09-18 19:32:53 Онангни қози хафа қилса кимга айтасан дардингни

Мана бундай мурожаатлар кўп келмоқда:

"Assalomu alaykum domlajon

Oliy toifa boyicha elon qilingan xatni bizning zavuchlar tan olishmayapti

Afsuslar bo'lsinki
Bayram uzoqqa cho'zilmadi
Bunda faqat oliy toifa pensioner hamda 2017 yilda oliy toifaga ega bo'lgan 15 yil stajga ega bo'lgan pedagoglarni oliy toifasi saqlanar ekan

Men 2018 yilda otganman oliyga 30 yil stajim bor

Adliyadagilar qarshi ekan oblonodan shunaqa buyruq bo'ldi zavuchlarga deyishyapti"

Наманган вилояти

Хуллас, 425 қарор бўйича мана бундай муаммоли ҳолатлар келяпти. Халқ таълими вазирлиги 2022-йил 2-августгача барча олий тоифали бўлиб 15 йил стажга эга бўлган ўқитувчиларга умрбод тоифа сақланиши бўйича кўрсатма хат юборгач, туманлардаги баъзи адлия бўлимлари юқоридаги ҳолатдагидек тан олмаяпти экан. Натижада ушбу мезонга мос ўқитувчилар ҳам куздаги аттестацияга қатнашиш ёки қатнашмасликка ўйланиб қолмоқда. Қарор битта, шарҳи турли бўлмоқда. Аслида қарор бўйича Халқ таълими вазирлиги кўрсатмаси бўйича тўғрилиги аниқ.
Шундай муаммо келганларга бир тажриба, яқинда бир туман адлия бўлими шу қарорни, унга ёзилган Халқ таълими вазирлиги хатини тан олмай, умрбод бўлмайди, дея туриб олганда туман ХТБ мудири ташаббуси билан ўқитувчилар битта адвокат ёллашган ва адлияга бориб исботлаб берган ҳақлигини. Шундан кейин 2-августгача 15 йил стажли олий тоифали ўқитувчилар умрбод олий тоифасини тан олган адлия бўлими. Бу жараён бир тажриба эди ва у охирги чорада бошқа туманлар ҳам қўлласа бўладиган маслаҳатим.

Аслида бу муаммо адлия вазирлиги туманлардаги ўз бўлимларига биргина кўрсатма беришлари билан ҳал бўлади.

Буни Адлия вазирлигидан кутиб қоламиз.

@DOMLAJON
10.9K viewsedited  16:32
Ochish/sharhlash
2022-09-17 12:18:18 Халқ таълими вазирлиги жойларда учраётган ва учраши мумкин бўлган "Табиий фанлар"дан дарс бераётган ўқитувчиларнинг тоифаларидаги муаммолари бўйича жойларга тегишли хат юборди.

Хатга кўра, "Табиий фанлар"дан дарс бераётган биология, география, физика фани ҳамда бошланғич синф ўқитувчиларининг амалдаги тоифаси "Табиий фанлар" га ҳам бевосита татбиқ қилинади.

Мазкур кўрсатма барча туманларга жўнатилган, сизлар ҳам танишиб чиқиб, сақлаб олишларингиз, яқинларингизга юбориб, хабардор қилишларингиз мумкин.

Яна бир фикрим:
Ўзи бу муаммони жойлардаги буxгалтерлар тан олмай туриб олишларидан чиқарган. Мантиқан тўғрилиги кўриниб турган ҳар бир майда нарсага ҳар сафар алоҳида хат қилишини кутмасдан, шу нарсани ўқитувчилар фойдасига ҳал қилсалариз бўларди хурматли бухгалтерлар?

Чунки, "Тарбия"да ҳам шундай муаммо қилгандизлар, мана энди "Табиий фанлар"дан ҳам шундай қилдизлар, ваҳоланки ҳали у фандан тоифа олиш бошланмаган. Шундай пайтда ён боссалариз кам бўлмасдиларинг?!

@DOMLAJON дан, дейилсин.
19.5K viewsedited  09:18
Ochish/sharhlash
2022-09-17 09:42:55
Опа-сингиллар ота ва онасига Умра сафарига билет совға қилишибди.

Ота-онанаинг ҳеч нимадан бехабар холати ва кейинги қувончини қаранг

Барчага мана шундай бахтли кунлар насиб қилсин

@domlajon
13.0K viewsedited  06:42
Ochish/sharhlash
2022-09-16 09:53:49
Вьетнамдаги дарс

Вьетнамда ўтган ўқув йилида йил ўқитувчиси ғолиби бўлган ватандошимиз Достонбек Сиддиқовнинг куни кеча 2-синфларга ўтган дарсидан баҳраманд бўлинг.

Эътиборимни тортгани, санаб чиққан эдим, 56 та ўқувчи ўрни чиқди, сўрасам, махсус эҳтиёжга эга ўқувчилар ҳам бор бўлиб, қоидага кўра улар бир партада битта ўтиришини хисобига 50 та ўқувчи экан, дарслар биздагидек бўлиниб ўтилмас экан камига.
Эҳҳэ қойил, деб юбордим дарсни кўриб, мастер класс!

@DOMLAJON
16.1K viewsedited  06:53
Ochish/sharhlash
2022-09-08 12:59:59 Sakizn4i sentabir halqоro sovotxonli kuni blan bar4ayzni tabrikliman))

(c) Mavlon Marasulov

@domlajon
2.4K views09:59
Ochish/sharhlash
2022-09-08 11:52:13
Куз фаслини қулай ва ҳамёнбоп нархлар билан қарши олинг!

Texnomart дўконларидаги 20% гача мавсумий чегирмаларидан фойдаланишга улгуриб қолинг.

Чегирмалар ўттиздан ортиқ турдаги маиший техника ва электроника учун амал қилади.

Шошилинг! Акция 1-сентябрдан 18-сентябргача давом этади.

71 209 99 44
texnomart.uz

@texnomart
2.5K views08:52
Ochish/sharhlash