Get Mystery Box with random crypto!

Isroil Tillaboyev blogi

Telegram kanalining logotibi domlajon — Isroil Tillaboyev blogi
Kanal manzili: @domlajon
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14.38K
Kanalning ta’rifi

✍️Блогер Исроилжон Тиллабоевнинг шахсий мулоҳазалари канали
Гуруҳга марҳамат: @domlajon1
Реклама учун: @isroilbey
https://t.me/ WUqwChJg0-U5y_0S

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 103

2022-08-29 21:50:24 #танлов #финал
Таълим тизимига доир энг яхши инновацион ғоялар танлови ташкил этганимиздан хабарингиз бор.

Мазкур танлов педагогларимиздан энг яхши ғояларни олиб, керак бўлса таълим тизимига қўллаш мақсадида ташкил этдим. Танловга 200 га яқин таклифлар, ғоялар Республиканинг барча жойларидан келиб тушди.
Албатта, бу таклифлар имкон қадар харакат қилинган, барчаси маълум қимматга эга таклифлар бўлиб, ушбу 200 га яқин инновацион ишларни ўқитувчиларимиз кўриб ўз педагогик фаолиятларида қўллашса жуда фойда берадиган таклифлар бўлди. Катта бир база йиғилди, десам адашмайман.

Менга беминнат ёрдамга келган ҳакамлар ҳайъатимиз аъзолари билан танишинг:

Хафизов Санжар Акрамович - Республика маънавият ва маърифат марказининг бош мутахассиси Yunesko`нинг Тошкентдаги вaколатхонасининг таълим бўйича консултанти

Акбарова Саодатхон Турғуновна - Андижон вилояти Балиқчи тумани 35-мактаб олий тоифали ўқитувчиси "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси

Эргашева Дилнозахон Абдурахмоновна -
Фарғона вилояти Ёзёвон тумани 14-мактаби Олий тоифали математика фани ўқитувчиси,туман математиклари тренери

Ёрматов Нурмамат Мамасолиевич -
Сурхондарё вилоят, Узун туман, 37-мактаб олий тоифали математика фани ўқитувчиси.

Мирзаев Муҳиддин Жўрақобилович - Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман халқ таълими бўлими бош методисти

Худайбердиева Мухайё Каршибоевна - Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 216-мактаб олий тоифали ўқитувчиси

Умматалиева Тўхтахон Мўйдиновна - Андижон вилояти Хўжаобод тумани ЎИБДЎ

Турсунова Дилдора Раҳматжоновна - Фарғона вилояти Тошлоқ тумани 4-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

Ушбу ҳакамлар ҳайъатига барчамизнинг номимиздан раҳматлар айтиб қоламиз

Мазкур ҳакамлар жамоаси томонидан барча ишлар кўриб чиқилиб, улар ичидан таълим тизимига энг фойдали учта таклиф, ижодий ишни ғолиб деб топишга қарор қилдик.

Ушбу ишлар педагогларга фойдалилиги билан эътиборимизни қозонди.

Бизда 1-2-3-ўрин йўқ, танлов ғолиби, дея эътироф этадиган бўлдик учала ишни.
Демак танловимиз ғолиблари билан танишинг:

Xasiyat Xamrayeva

Xasanov Bektosh

Nurjaxon Imomnazarova



Мазкур креатив устозларимизга юборган таклифлари, ғоявий фойдали ишлари учун катта раҳмат айтиб қоламиз, жуда фойдали ишлар юборишган, бу ишлардан таълим тизимимизда фойдаланса барча манфаатдор бўлади.

Ушбу ғолибларимизга каналимиз ҳамда камина номидан эсдалик дипломларни тақдим этамиз ҳамда ўзларига asaxiy.uz интернет дўкони кутубхонаси орқали эсдалик китоблар тўпламини юбораман.

Мазкур устозларимиз совғаларини ўзларининг мактабларида менинг номимдан мактаб маъмурияти тантанали топширишса жуда хурсанд бўлар эдим.

Қолган барча иштирокчиларга менинг чақириғимга лаббай дея фаоллик кўрсатиб иштирок этганликлари учун улкан раҳматларимни айтиб қоламан, илоҳим соғ саломат бўлинглар.

Сизларга ҳам ўз миннатдорчилигим рамзи сифатида ўзимнинг @domlajon каналимнинг ташаккурномаларимни @domlajon1 гуруҳига жойлаб, юбормоқдаман, ўйлайманки, сизларнинг барчангиз ижодий ишларингиз минглаб ўқитувчилар эътирофига сазовор бўлгани бу барча мукофотлар аъло деб ўйлайман. Ташаккурномамизни кам бўлса ҳам кўп ўрнида кўришларингизни сўраб қоламан


Яна бир бор барча қатнашувчиларга катта раҳмат

@domlajon
5.7K viewsedited  18:50
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:49:52
4.2K views18:49
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:49:41
4.4K views18:49
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:49:27
4.3K views18:49
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:44:22 Хурматли ЎИБДЎлар ва тарих фани ўқитувчилари диққатига битта эълонимиз бор.

Фанлар академияси тарих институти таклифлари ва кўплаб тарих фани ўқитувчиларининг таклифига кўра Миллий ўқув дастурида бу йил яратилаётган тарих дарсликларимиз мавзу хажми, Республика таълим марказининг илмий методик кенгаши қарорига кўра бу ўқув йилидан 7-синф Ўзбекистон тарих фани хафтасига 2 соатдан, Жахон тарихи хафтасига 1 соатдан қилиб (жами 3 соат) ўтишлари лозим.

Маълумки, авваллари 7-синф Ўзбекистон тарихи хам, Жахон тарихи ҳам хафтасига 1,5 соатдан (жами 3 соат) эди. Эндиликда ўқувчиларимиз жонажон Ўзбекистонимиз тарихини янада кўпроқ билишлари имконияти янги дарсликларимизда катта урғу берилмоқда.

Барчага ушбу яхши хабарни етказишиб юборсангиз яхши бўларди.

@DOMLAJON
17.6K viewsedited  16:44
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:27:31 Ўзбекистон туманида мен аввал ишлаган 65-ИДУМИ ўтган йили 100% олий ўқув юртига киргани ҳақда хабар бергандик, бу ҳақда А.Авлоний номли илмий тадқиқот институти атай мазкур ИДУМИга Тошкентдан бориб кўрсатув тайёрлаб, Республика бўйича тақдим этган эди.

Юқоридаги постдаги натижада мазкур 65-ИДУМИнинг 11-А синф ўқувчиларининг бу йилги натижаларини кўришингиз мумкин, бу йил ушбу синфнинг ҳам 100% ўқувчилари Ўзбекистон ва жаҳоннинг энг яхши Олий ўқув юртларига муваффақиятли киришибди
Мазкур улкан ғалаба билан ушбу мактаб жамоасини табриклаймиз.

Ушбу синф, синф раҳбари Дилафруз Боратова бошчилигида жуда зўр янгилик қилди, бир йилдан буён кузатиб бордим бу янгилигини, Дилафруз Боратова аввало шу синф учун, кейинчалик бу кенгайиб, бутун ИДУМИ, ИДУМИнинг собиқ битирувчиларини қўшиб юқоридаги "Биргаликда юксаламиз" номли канал ва группа ташкил этган, кун ора ушбу канал орқали ИДУМИнинг собиқ битирувчилари, жамиятнинг турли соҳаларида ишлаётган битирувчилар, чет элларда ўқиётган, ишлаётган ака опалари билан жонли интервьюлар ташкил этди, синфи, мактаб ўқувчилари кечки вақт ушбу интервьюларда мунтазам қатнашди, суҳбатлашди. Битирувчилар ўзларига мотивациялар олди, олдиларига қатъий мақсадлар қўйди, хулллас ушбу синфни биргина синф раҳбар ёки мактаб эмас, бутун жамоатчилик йўл кўрсатиб тарбиялади, илҳомлантирди, билимнинг аҳамиятини реал кейслар билан тушунтирди. Нафақат билимга, балки одамийликка ўргатди, айни ушбу синф ўқувчилари синфини фаррошга тозалатмайди, 11-синф ўғил болалар ўзлари тозалайди, хаётда барчага яхшилик қилиш бурчи эканини англаб етди бу битирувчилар, устозлар тушлиги мактабда алоҳида бирлашиб ташкил қилинган эди, тушлик пайти бу синф ўқувчилари барча устозларнинг тушлигини ошпаздан ташиб, жойини тайёрлаб, тушликдан сўнг йиғиб олиб бориб берарди дастурҳонини, хуллас ҳар куни устозлар дуосини олар эди... натижани кўриб турибсиз:

100% лик натижа!!!

Биз мактабларда мана шундай тарбиявий ишларни ҳам ташаббус кўрсатиб йўлга қўйишимиз кераклигини намуна сифатида айтиб ўтишни лозим деб билдим, ишонинг барча мактаб қилса, уддаласа бўлади, бунинг учун Дилафруз Боратовадек ташаббускор, синфини келажагини ўйлайдиган синф раҳбари бўлиши керак, 65-ИДУМИ жамоасидек аҳил жамоа бўлиши керак!

Ҳа яна бир гап, ушбу ИДУМИ бу ўқув йилидан агентлик тасарруфига ўтказилди, афсуски ушбу битирувчилар Халқ таълими тизимидаги 65-ИДУМИнинг сўнги битирувчилари бўлиб қолдилар...

@domlajon
5.1K viewsedited  07:27
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:27:09
"Birgalikda yuksalamiz!" kanali a'zolari bilan yaqindan tanishing.

@litsey_yuksalish
3.1K views07:27
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:27:02
21. Asqarov Abrorjon TATU
22. Shodmonov Abdulloh IT Universiteti
23. Muhammadov Abdulboriy Yangi Oʻzbekiston Universiteti
24. Shuhratjonov Bekmurod AQSHning New York Universiteti
25. Shuhratjonov Dilshodbek AQSHning New York Universiteti
26. Muhammadjonov Abduhalil Turkiyaning BAU Universiteti

Jamoaning kelgusi ishlarida ham Alloh madadkor boʻlsin. Qalblari Alloh rozi boʻladigan amallarga muhabbatli boʻlsin

OTA-ONALARIGA KATTA RAHMAT.

@litsey_yuksalish
3.1K views07:27
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:26:50
1. Foziljonova Sobiraxon Xalqaro islom akademiyasi
2. Halimjonov Yusufbek TATU (3 ta oliy ta'lim muassasasida grand)
3. Umaraliyeva Mahliyo TATU Fargʻona filiali
4. Omonov Islomjon Yangi Oʻzbekiston Universiteti, JDIU
5. Usubjonova Sadoqat Jahon tillari
6. Nosirov Ulugʻbek Cembridj International Universiteti
7. Muhammadaliyeva Maryamxon FarDu
8. Muminov Diyorbek Toshkent yuridik instituti
9. Abduvaliyeva Mehribonu OʻzMU
10. Moʻminov Abduvoris Toshkent iqtisodiyot universiteti
11. Toʻychiboyev Abbosxon Toshkent iqtisodiyot universiteti, IDU
12. Moʻminov Akramjon Toshkent iqtisodiyot universiteti
13. Hazratqulov Diyorbek TATU
14. Ismoilov Olimxon Toshkent iqtisodiyot universiteti
15. Ibrohimov Shukurjon Toshkent pediatriya tibbiyot instituti
16. Xodixoʻjayev Mansurxoʻja Toshkent tibbiyot akademiyasi
17. Hamdamov Javohir Denov politexnika instituti
18. Shokiraliyev Shahzodbek Qoʻqon davlat pedagogika instituti
19. Oʻktamov Jamolbek ToshMI
20. Qoʻchqorov Jahongir Toshkent stomotalogiya instituti
3.1K views07:26
Ochish/sharhlash
2022-08-28 16:59:17 "Open byudjet" ва хокимият

Маҳаллий бюджетни жамоатчилик бирлашиб ҳал қилиш мақсадида Орen byudjet ташкил қилганини, бунинг орқасидан маҳалла аъзолар бирлашиб қанча мактаб, боғча, йўлларни таъмирлатиб олаётганини биласиз.

Лекин мана шу жойга ҳам баъзи хокимият эскилик сарқити - буйруқбозлик бўйича ишни ташкил қилишга уринаётганини кўриб ёқа ушлайсиз. Халққа қўйиб бер, ўзи мусобақа қилиб, бирлашиб сен йиллар давомида қилиб бермаётган ишини овоз тўплаб қилиб берсин, дегинг келади.

Ёзмас эдим, лекин бу туман хокимияти 2-марта шундай килаётгани ва халқни ўз истаган ишига бирлашиб бемалол овоз бериш ўрнига ўзи истаган (менимча кўп шикоят тушиб йиллар давомида ўзи қилиши керак бўлиб, қилиб бермаган) ишларга овоз беришга буйруқ бериб хатда бўлиб бераётган бу туман хокимлиги тўғриси жаҳлни чиқариб кулгингизни қистатади. Бу туман ўша, шахсан Президент борганда ҳоким ўз шофёрини хунарманд қилиб кийинтириб учрашувга олиб чиқиб қўйди, деб хабарлар чиқиб кетиб, кейин бу ҳақда изоҳ бермаган Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокимлиги бўлади.

Хокимият аввалги Open byudjet'да ҳам шундай ўзи истаган маҳаллаларни ҳамма ташкилотга бўлиб бериб, овоз берасан, дегандек хат чикарганди, ҳа энди бир сафар адашибдида, десангиз бу сафарги мавсумда ҳам шундай ишни бошлашибди азаматлар. Ҳамма ташкилотга овоз берадиган ишларни бўлиб берган, шунга овоз берларинг, дея.
Токайгача бундай қиласизлар Хокимияти Фурқат? Бирон эркин танлашга ҳаққи йўқми Фурқатлик фуқароларни?

Менга энг алам қиларли томони нимада биласизларми, ўтган сафарги хатида ҳам, бу сафарги мажбурий хатида ҳам Фурқат тумани ҳокими биронта мактабни ҳам, боғчани ҳам овоз беришга қўшмаган, ўзи қилишга мажбур бўлган ичимлик суви, маҳалла асфалти, хатто қанақадир хотира хайкали бор, лекин мактаб йўқ. Халқ таълими ходимлари Тўрғай деган қишлоқни ички йўлларини таъмирлашга овоз бериши керак экану, лекин мактаб қуриш ёки таъмирлашга овоз бермасин экан.

Қойил!

Нима, Фурқатда ҳамма мактаб бир сменалими, капитал таъмирдан кеча ҳаммаси чиқиб бўлганми, спорт зал керакмасми?

Таълим бутун жамият ўртага оладиган тизим, бир икки кишиники эмас, агар хоким мабодо шу хатларида барча лойиҳани мактабларга буришга тарғиб қилганда ҳам ҳам ҳархолда таълимга қайишяптию дерди одамлар, лекин бу ҳам овоз бериш ҳуқуқини поймол қилишини оқламасди.

Хуллас, бу пост ёки дастлабки манбаадаги постга бирон осмондаги раддияни беришар, лекин бу билан ҳал бўлмайди, буни нега ёздим, сабаби, Фурқат тумани хокимияти кейинги мавсумда ҳам шундай ишларини йиғиштирсин, дея ёздим, халқни ўзига қўйиб беринг, бирлашиб ўзи хоҳлаган ишига овоз берсин, Республика бўйича бу лойиҳада 1000 га яқин мактабларга аҳоли ютиб берди, бир камини тузаттирди, менимча хокимиятнинг бу буйруқбозлиги туфайли Фурқатда биронта мактаб бу лойиҳада ютмаган бўлса ҳам ажабланмайман, чунки Президент айтганидек ҳар бир хоким таълим учун жон куйдирмас экан ҳеч нарсага эришолмаймиз.

@DOMLAJON
5.3K viewsedited  13:59
Ochish/sharhlash