Get Mystery Box with random crypto!

Бангладешлик Идрок бутун умри давомида қизининг сифатли таълим | Isroil Tillaboyev blogi

Бангладешлик Идрок бутун умри давомида қизининг сифатли таълим олиши учун ўз касбини ундан яшириб келди. У кўчаларнинг энг ифлос жойларини ва ҳожатхоналарни тозаловчи бўлиб ишларди.

"Фарзандларим мен туфайли тенгқурлари орасида уятга қолишларини ҳеч қачон истамаганман. Кичик қизим мендан ишим ҳақда сўраганида, унга қора ишчи эканлигимни айтганман холос", дейди у.

Идрок ҳар оқшом уйга қайтар экан, жамоат ҳожатхонасида ўзига, уст-бошига қарар, ўзини тартибга келтирар эди. Ўз касбини ўта закийлик билан беркитарди.

Унинг бу қадар қийналиши сабаби бор эди: жамият, қизи ўқиётган мактаб табақага ажралган эди. Ўқитувчилар, ўқувчилар ва ҳатто автобус ҳайдовчилари ҳам ўқувчиларнинг қандай оиладан эканлигига қараб муомала қилишарди, таълим беришарди. Идрок бу ҳолат билан жуда кўп тўқнаш келганди.

Унинг қизи мактабни битириб, коллежга ўқишга кирди. Кунлардан бир кун ўқиш учун тўловга пулни ҳеч қаердан топа олмагач, чиқиндилар ичра уввос солиб йиғлади. Бошларини тиззалари орасига олиб узоқ ўтирди. Уни қалбан тушунган ҳамкасблари, оз-оздан бўлса-да, унга пул йиғиб беришди. Улар бор-будларини Идрокка беришар экан, шундай дейишди: "Майли, бир кун оч қолармиз, аммо қизимиз ўқишни давом эттирсин".

Бугунги кунда Идрокнинг қизи Бангладеш Халқ маорифи вазирлигида фаолият юритади. Унинг қистови билан отаси бошқа ишламай қўйди. Аммо Идрок қора меҳнат ортидан сариқ чақа топиб, бу пулларга ўз фарзандларини ўқитаётган ота-оналарни жуда қадрлайди ва уларга тез-тез ёрдам бериб туради.

Сарвар Раҳимий

@domlajon
t.me/domlajon