Get Mystery Box with random crypto!

Isroil Tillaboyev blogi

Telegram kanalining logotibi domlajon — Isroil Tillaboyev blogi
Kanal manzili: @domlajon
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14.38K
Kanalning ta’rifi

✍️Блогер Исроилжон Тиллабоевнинг шахсий мулоҳазалари канали
Гуруҳга марҳамат: @domlajon1
Реклама учун: @isroilbey
https://t.me/ WUqwChJg0-U5y_0S

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 104

2022-08-28 08:40:16 Таълим технологиямизда методика йўналишимиздаги  яхши ислоҳотлардан бири бу вариатив синфлар очиш ташаббуси десак адашмаймиз. Бу тизим чет элда ўнлаб йилдан буён хаттоки мажбурий таълимда асосий восита,  ўзак сифатида қўлланилиб келмоқда. Масалан Корея таълим тизимида 7-синфдан бутунлай вариатив таълимни танлашар экан.  Бизда ҳам дастлаб 10-11-синфларда, икки йилдан буён эса 7-синфлар бошлаб  вариатив таълим синфлари очишга рухсат берилди. Ҳозирги кунда Республика бўйича 1200 га яқин вариатив синфлар очилган бўлиб мана улар меваларини беришни бошлади. Чекка қишлоқларда очилган вариатив синфлар ўқувчилари олий ўқув юртларига зўр натижалар билан кирмоқда. 
Репетитор билан мактабни солиштириш билан ечим бўлмайди,  бунинг ечими оддийгина - вариатив синфлар!

@DOMLAJON
7.0K viewsedited  05:40
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:40:02
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАГИ МАКТАБНИНГ ВАРИАТИВ СИНФИ 97 ФОИЗЛИК НАТИЖА БИЛАН ОТМГА ЎҚИШГА КИРДИ

Aмударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактаби вариатив синф ўқувчиларининг 29 нафар битирувчисининг 28 нафари талабаликка қабул қилинди. Улардан 10 нафари давлат гранти, 18 нафари тўлов шартнома асосида ўқишга кирган. Бу 97 фоизлик натижа.

Каналимизга аъзо бӯлинг – t.me/kkeduuz
4.1K views05:40
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:08:24 https://www.instagram.com/reel/ChxMbaygn-n/?igshid=MDJmNzVkMjY=

Lider school ташаббуси ва ғояси асосида таниқли тадбиркор Мурод Назаров ота-оналар учун жуда таъсирли видеомурожаат тайёрлашибди.

Мактаб жамоаси бу дардни юракдан ҳис этгани боисидан улар томонидан ёзилган хитоб жуда таъсирли, юракка етиб борувчи, ҳаммамизни ўйлашга мажбур қиладиган ролик чиқишига сабаб бўлибди.
Кўринг, дўстларингизга юборинг, ишонинг бу сўзлар ҳаммамизнинг долзарб муаммомиз, барчамизга зарур, бу гапларни Lider'дек тажрибали устозлар ёзиб бериб Мурод Назаровдек нотиқлар ўқиб етказгани сизу бизга фойдали харакатдир, биз эса бу куюниб қилинган мехнатни ён атрофимизга кўпроқ тарқатиб, барчани кўришга чорлашимиз жамиятга тегадиган фойдамиз бўлади.
Раҳмат ташаббускорлар, раҳмат Lider school, раҳмат Мурод ака, раҳмат тарқатувчи яхши инсонлар ва блогерлар!

@DOMLAJON
6.0K views04:08
Ochish/sharhlash
2022-08-27 14:44:40
2 йил Ўзбекистонда яшаб, мактабда инглиз тилидан дарс бериб, ўзи ўзбек тилини ўрганган Америкалик инсон. Ўзбек тилини мана бундай чет элликлар бийрон гапираётганини кўриб, "мен шизлари шеваман" деганларга ўрнак қилгинг келиб кетадида))

@domlajon
6.2K views11:44
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:18:06
Хабарингиз бор, 10-11-август кунлари Тошкент шаҳрида Республика устозлар Миллий форуми  бўлиб ўтди.
Қувонарлиси шундаки ушбу Устозлар миллий форуми вилоятларда ва туманларда Республика устозлар миллий форумидан қолишмаган холда давом эттирилди.

Ушбу жараённи кузатар эканмиз,  бу йил илк бор янги форматда,  янгича ёндашув асосида ташкил қилганимиз Устозлар миллий форуми ҳар бир педагогни янги марраларга ундовчи,  билим малакасини оширувчи ҳаммани бутун Ўзбекистон ўқитувчиларини бир мақсадда бирлаштира олган  фойдали хақиқий миллий форум бўлганини кўриб турибмиз.

Республика устозлар миллий форумида вазиримиз,  вазиримизнинг биринчи ўринбосари бош-қош бўлган бўлса,  вилоятлардаги Устозлар миллий форумида вилоят ҳокимлари бош бўлиб қатнашиб устозларга мотивациялар беришди,  тажрибали тренерлар дарслар ўтишди, хуллас эътиборингизга вилоят ва туманларда ўтган,  ўтаётган устозлар миллий форуми баъзи суратларини ҳавола этаман.

@rtm_metodik_xizmat да Тошкент форуми ҳамма дарслари видеоларини жойладик.
@DOMLAJON
5.3K views03:18
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:17:50
Хабарингиз бор, 10-11-август кунлари Тошкент шаҳрида Республика устозлар Миллий форуми  бўлиб ўтди.
Қувонарлиси шундаки ушбу Устозлар миллий форуми вилоятларда ва туманларда Республика устозлар миллий форумидан қолишмаган холда давом эттирилди.

Ушбу жараённи кузатар эканмиз,  бу йил илк бор янги форматда,  янгича ёндашув асосида ташкил қилганимиз Устозлар миллий форуми ҳар бир педагогни янги марраларга ундовчи,  билим малакасини оширувчи ҳаммани бутун Ўзбекистон ўқитувчиларини бир мақсадда бирлаштира олган  фойдали хақиқий миллий форум бўлганини кўриб турибмиз.

Республика устозлар миллий форумида вазиримиз,  вазиримизнинг биринчи ўринбосари бош-қош бўлган бўлса,  вилоятлардаги Устозлар миллий форумида вилоят ҳокимлари бош бўлиб қатнашиб устозларга мотивациялар беришди,  тажрибали тренерлар дарслар ўтишди, хуллас эътиборингизга вилоят ва туманларда ўтган,  ўтаётган устозлар миллий форуми баъзи суратларини ҳавола этаман.

@rtm_metodik_xizmat да Тошкент форуми ҳамма дарслари видеоларини жойладик.
@DOMLAJON
4.2K views03:17
Ochish/sharhlash
2021-02-13 19:06:24 #Диққат

Кучли 5 талик ЮРИСТ, ЎҚИТУВЧИ, ЖУРНАЛИСТ ва БЛОГЕРЛАР бирлашиб халқ муаммоларига ечим топилишида ёрдам кўрсатиб келмоқда!

Блогерлар чемпионати совриндори блогер ўқитувчи Исроилжон Тиллабоев, Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов, Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев, Халқ таълими масалалари бўйича кучли мутахассис Улуғбек Пўлатов ва Малакали Юрист Хизмати жамоаси ўзаро истиқболли ҳамкорликни бошладик

Xalq ta‘limi info – Халқ таълими масалалари бўйича кучли мутахассис Улуғбек Пўлатов канали. Ушбу канал орқали таълимга оид янгиликлар, методик тавсиялар, таълим тизимидаги муаммолар, муаммоли саволларга жавоблар, таълимга оид қарор, буйруқ ва хатлар каби ўта муҳим маълумотларга эга бўласиз.
Каналга уланиш

Bahodir Ahmedov – Ўткир танқид эгаси, ҳам хуқуқшунос, ҳам журналистик лаҳжага эга дўстимиз блогер-юрист Баҳодир Аҳмедов канали. У каналида солиқ, тадбиркорлик, янги қонунлар, банк ҳуқуқи ҳақида тушунтириб боради.
Каналга уланиш

YURISTKADR – Амалиётчи юрист, ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев канали. Ушбу канал орқали юридик ва кадрлар хизмати сохасида маслахат хамда мутахассисликларга оид барча саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.
Каналга уланиш

Isroil Tillaboyev blogi – Блогерлар чемпионати совриндори блогер ўқитувчи Исроилжон Тиллабоев канали. Ушбу канал орқали ўқитувчиларга оид долзарб саволларга суриштирувлар ўтказилади ва аниқ жавоб бериб борилади.
Каналга уланиш

Юрист Хизмати – Халқни муаммоларига ечим топишда ёрдам кўрсатиш учун Малакали Юристлардан ташкил топган махсус канал. Ушбу канал орқали барча соҳаларга оид муаммоли саволларингизга юридик ечим топишда МАЛАКАЛИ ЮРИСТЛАР хизмат кўрсатади. Юрист хизмати ҳозирда халқнинг ишончли ҳамкорига айланиб улгурди.
Каналга уланиш

Ушбу кучли 5 канал мутахассислари ўзаро биргаликда ҳамкорликни давом эттирган ҳолда барча соҳаларга оид халқимиз муаммоларига ҳар томонлама ечим топилишида 5 канал малакали мутахассислар бирлашган ҳолда ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Тавсия этамиз, ушбу 5 канал сиз учун ўта муҳим ва фойдалидир, чунки ҳаётда турли мумммоларга албатта дуч келасиз. Биз эса ушбу мумммоларга қонуний ечим топилишида ёрдам берамиз. Шу сабаб ҳозироқ 5 каналга ҳам аъзо бўлиб қўйинг! Бу сизнинг ютуғингиздир
3.5K views16:06
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:09:46 Яна бир хушхабар!

Маълумингизким, яқиндагина, 3-феврал куни, Халқ таълими вазирлигига, Таълим Инспекциясига ва Олий Таълим вазирлигига мурожаат йўллаган эдим.: Физика тоифаси астрономияга ўтадими , деган саволда.

Ушбу масала юзасидан Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси матбуот котиби Шавкат Ҳўжақулов ушбу масала бўйича ижобий жавоб эълон қилган эди .

Бугун ванихоят, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим инспекцияси биргаликда жойларга қўшма буйруқ имзолаб жўнатишибди

Вазирлик ва инспекцияга барча физика ва астрономия фани ўқитувчилари номидан миннатдорлик билдирамиз тезкор жавоб учун!

@domlajon
10.2K viewsedited  11:09
Ochish/sharhlash
2021-02-13 13:55:46 “Астрономия” фани ўқитувчиларига “Физика” фанидан тоифалар тадбиқ этилади

Бугунги кунда жойларда физика фани ўқитувчиларининг “Астрономия” фанини ўқитиш соатлари учун тўланаётган ойлик маошларида мос равишда улар эгалик қилаётган тегишли малака тоифаларини тан олиш бўйича тушунмовчиликлар юзага келаётганди.

Ушбу тушунмовчиликларга барҳам бериш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси барча ҳудудий бошқармаларга қуйидаги кўрсатмани юборди.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган малака талабларига кўра умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фани “Физика”, “Физика ва астрономия” ҳамда “Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади.

Шу боис умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фанини ўқитаётган юқорида кўрсатилган мутахассисликларга эга ўқитувчиларининг тегишли малака тоифаси “Астрономия” фани учун ҳам тадбиқ этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
3.7K views10:55
Ochish/sharhlash
2021-02-13 11:20:06
Вилоят ҳокими компютер синф совға қилди!

Бугун устозимиз Одина опанинг ўқувчилари билан кўрсатган ютуқларига Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар 65-мактаб интернатимизга бир синф компютер жамланмаси совға қилди!!!

Совғани вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов олиб келиб ўқувчиларимиз ва ўқитувчиларимиз билан дилдан суҳбатлашиб топширди.

Ўқувчиларимизга бундан-да юқори ўринлар эгаллаш учун мотивациялар берди.

Бундай ишонч ва тақдирлаш учун Вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоровга, ўқитувчилар ва ўқувчиларимизга берган маслаҳатлари учун Файзулло Қосимовга, ушбу компютерларни ҳоким ваъда берган кундан бошлаб мактабга қисқа муддатда етиб келишида ўз ҳиссасини қўшган Фарғона Молия бошқармаси ходимларига мактабимиз жамоаси номидан катта раҳматлар айтамиз.

Эътибор ва ишончларингизни янада оқлаймиз!

@domlajon
5.7K views08:20
Ochish/sharhlash