Get Mystery Box with random crypto!

Isroil Tillaboyev blogi

Telegram kanalining logotibi domlajon — Isroil Tillaboyev blogi I
Kanaldagi mavzular:
Iqtidorly
Мулоҳаза
Telegram kanalining logotibi domlajon — Isroil Tillaboyev blogi
Kanaldagi mavzular:
Iqtidorly
Мулоҳаза
Kanal manzili: @domlajon
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.77K
Kanalning ta’rifi

✍️Блогер Исроилжон Тиллабоевнинг шахсий мулоҳазалари канали
Гуруҳга марҳамат: @domlajon1
Реклама учун: @isroilbey
https://t.me/boost/domlajon
https://t.me/ WUqwChJg0-U5y_0S

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 101

2022-09-07 14:04:40
“Елкамиздан тоғ ағдарилди гўё” – дарсликлар ижарасининг бепул бўлишини ким қандай кутиб олди?

Тарихда илк бора энг катта тиражда – 60 миллиондан ошиқ дарслик чиқарилган йилда китобларни бепул ижарага бериш тўғрисидаги қарорни кутмаган эдим, рости.

Батафсил: http://oyina.uz/kiril/article/1079

Расмий саҳифаларимиз

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
4.1K views11:04
Ochish/sharhlash
2022-09-07 11:31:16
Ҳурматли обуначилар, таълим тизими тараққиётига бефарқ бўлмаган азиз юртдошлар!

Мактаб директорлари ва ўқитувчилари рейтингини аниқлашда қандай мезонларга эътибор қаратилиши лозим деб биласиз?

Директор ва ўқитувчи рейтингини қайси мезонлар асосида адолатли ва шаффоф аниқлаш мумкин?

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг навбатдаги тадқиқоти айнан шу масалага қаратилган. Бу борада институт, аввало, жамоатчилик фикрини ўрганишни лозим топди. Ўтказилаётган сўровнома орқали фикрингизни билдиришингиз мумкин.

Директор рейтингини аниқлашдаги мезонлар

Ўқитувчи рейтингини аниқлашдаги мезонлар

Марҳамат, сўровномадаги иштирокингиз орқали фикрларингизни билдиринг ва мамлакат таълим тизими ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Сизнинг фикрингиз муҳим! Иштирокингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!

Telegram |Facebook |Website|YouTube
3.5K views08:31
Ochish/sharhlash
2022-09-06 19:45:17
Мустақиллигимиз 31 йиллиги муносабати билан "Таълимда инновацион ғоялар" танлови ўтказганимдан хабарингиз бор.
Мазкур танловда 200 га яқин устозларимиз қатнашишди ва уч киши ғолиб бўлган эди.
Кеча ва бугун ушбу ғолибларимизга атаган камтарона совғамиз қўлларига етиб борибди.
Ғолибларни ва қатнашчиларни яна бир бор табриклайман!
Ҳакамлар ҳайъатимизга эса раҳмат айтаман

@domlajon
2.6K views16:45
Ochish/sharhlash
2022-09-06 15:40:50
Халқ таълими вазирлиги фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалалар

AОКАда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, вазир ўринбосари Темур Комилов иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
2.7K views12:40
Ochish/sharhlash
2022-09-06 14:08:26 #Муносабат

Kundalik.com ота-оналар ва мактаб ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий қилинган таълим ресурси саналади

Kundalik.com — рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчиларнинг давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундаликнинг электрон шаклларида юритиш имконини яратади. Унинг ёрдамида статистик ҳисоботлар автоматик тарзда юритилади ва қўлда ёзиш шарт эмаслиги боис вақт беҳуда сарфлашнинг олди олинади.

Мазкур тизим Ўзбекистоннинг ички интернет тармоғи — TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланиладиган интернет-трафик сарфланмайди. Шу билан бирга тизим интернет тармоғи етиб борган ва яхши алоқа сифати таъминланган ҳудудлардаги мактабларгагина жорий қилинган. Табиийки, интернет алоқаси мавжуд бўлмаган (масалан, тоғли қишлоқлар) ҳудудлардаги мактаблар анънавий кундалик дафтарларидан фойдаланиши давом этмоқда.

Kundalik.com мажбурийми?

Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналади. Фойдаланувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу эса ўқув жараёнларига алоқадор барча иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимояда эканлигини англатади.

Мазкур тизимнинг афзалликлари шундаки, бу орқали, аввало, ўқитувчининг вақти тежалади, уларга электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Мисол сифатида айтиш лозимки, қатор ривожланган мамлакатлар ўқитувчилари бунинг ёрдамида ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.

Тизимга аъзо бўлиш нархи қанча?

Kundalik.com лойиҳаси тўлиқ инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, дастурий маҳсулотни яратиш, уни мактабларга жорий этиш, сақлаш ва ривожлантириш учун бюджет маблағлари сарфланмайди.

Мазкур электрон кундаликнинг нархи Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан қоғоз кундалик нархига мос тарзда белгиланган ҳамда йилдан йилга арзонлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилда унинг йиллик обуна нархи (365 кун) 9200 сўм этиб белгиланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 8600 сўмни, 2022 йилда 8000 сўмни ташкил этмоқда.

Ота-оналар учун қандай қулайликлари бор?

Таъкидлаш лозимки, Kundalik.com тизими ота-оналар учун қатор қулайликларни яратади. Жумладан, онлайн тарзда:

• фарзандларининг дарсга қатнашаётгани;
• дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани;
• эртанги кунги уй вазифалари хусусида тезкор маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Kundalik.com тизими ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлашда ишончли кўприк бўлиб хизмат қилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
2.8K views11:08
Ochish/sharhlash
2022-09-06 10:10:46
10-sinf “Biologiya” darsligida xato mavjud deya koʻrsatilgan fayllar asliga muvofiq emas

Ijtimoiy tarmoqda 10-sinf “Biologiya” darsligi deya ko'rsatilgan sahifa bir necha oy avval ijtimoiy tarmoqlarda tarqagan darslikning ishchi fayli bo'lib, darslikning original maketida mazkur xatoliklar kuzatilmaydi.

Shu o'rinda keng jamoatchilikdan tarqatilayotgan yolg'on xabarlarga ishonib qolmasliklarini so'raymiz.

Kanalga obuna bo'lish:
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
3.7K views07:10
Ochish/sharhlash
2022-09-06 09:53:34
2016-йилги расм экан, информацион техника асри биринчи синфлари

@domlajon
4.3K views06:53
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:34:12 Сўз тополмадим,  тасанно деб юбордим Президентимизга!
Тарихда илк бора энг катта тиражда,  60 миллиондан ошиқ дарслик чиқарган,  Буюк Британиядан инглиз тили дарсликлари,  Россиядан рус тили ўзга давлатлар учун мўлжаллаб чиқарилган рус тили дарсликлари,  Германиядан худди шундай немис тили дарсликлари олиб келинган йилда бепул ижарага бериш тўғрисидаги қарорни кутмаган эдим. Миллиардлаб пул сарфланганига гувоҳмиз бу ишларда. Мен ҳеч бўлмаса ўтган йилги нарҳдек қилишса керак деб ўйлаган эдим, йўқ: бутунлай бепул беришмоқда ўқувчиларимизга,  халқимизга!

Бу катта сиёсий ирода ва бу халқни ўйлашлари яна бир исботи.
Раҳмат ҳурматли Президентимизга

@domlajon
7.1K viewsedited  13:34
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:21:48
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

@domlajon
6.8K viewsedited  13:21
Ochish/sharhlash
2022-09-05 05:25:25
Ҳамма янги ўқув йилига мана шу қизалоқдек жўшқин,  тошқин кайфиятда ОЛҒА!!!

Янги ўқув йили барчамизга ҳайрли келсин,  ютуқлар,  муваффақиятлар хамроҳ бўлсин,  кайфият аъло чўққида,  шижоат, ғайрат йил давомида мана шу уловдан тез бўлсин.

Ҳамма мактабгаааааа!  Ура!

@DOMLAJON
2.3K views02:25
Ochish/sharhlash