Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Ҳоким
Қоровулбозор
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 27.23K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 31

2022-09-08 12:39:50 #диний_бағрикенглик
#миллатлараро_тотувлик

Биламизки, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири саналади. Бундай тамойиллар Конституциямизнинг 18-, 31-, 61-моддаларида ҳам бевосита барча фуқаролар миллати, ирқи ва диний мансублигидан қатъий назар, тенглиги, виждон эркинлиги кафолатлангани, динга эътиқод қилиш-қилмаслик эркинлиги, диний ташкилотлар давлатдан ажратилгани, аммо қонун олдида тенглиги белгиланган.
Умуман олганда, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида ижобий ва ўзаро ҳурматга асосланган муҳитни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида нафақат ўзимизга хос ва мос бўлган тажрибага эга бўлдик, балки бу соҳада янги тизим яратилди, десак муболаға бўлмайди. Бу тизим нафақат юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатларнинг ўзининг тарихий ватанлари билан алоқа қила олишини, балки шу орқали икки миллат ҳамда икки давлат ўртасидаги ижобий муносабатларни ҳам мустаҳкамлаш имкониятига ҳам эга бўлди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Эркин Мажидовнинг “Охел – Йицхак” яҳудийлар диний жамоаси вакиллари билан мулоқотида айни шу жиҳатлар алоҳида тилга олинди.
–Биз Ўзбекистонда ўзимизни ўз уйимиздагидек ҳис қиламиз, – дейди ҳозирги кунда АҚШнинг Нью-Йорк штатида доимий яшаб келаётган Ёкуб Бабоев. – Бу мамлакатда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ эмасмиз. Эришилаётган ютуқларни ҳам ўзимизникидек мамнуният билан қабул қиламиз. Бухорога саёҳат учун келгандим. Саёҳатим давомида яҳудийлар қабристонини ҳам зиёрат қилдим. Жуда обод маскан бўлибди. Бу ерни обод қилганлардан миннатдормиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.7K viewsedited  09:39
Ochish/sharhlash
2022-09-08 12:39:50
1.4K views09:39
Ochish/sharhlash
2022-09-08 12:00:29
#етти_пир_ҳақида_фильм

Бухорода Туркия киноижодкорлари ва Кинематография агентлиги “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” томонидан Кинематография агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида "Етти пир"лар тўғрисида “Зиёрат - олтин йўл” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.7K views09:00
Ochish/sharhlash
2022-09-08 11:54:27
#жамоатчилик_назорати

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида Қоракўл, Ромитан ва Ғиждувон туманларида 3 та туманлараро перинатал марказлар ташкил этиш ва жиҳозлаш назарда тутилган.
“Юксалиш” УМҲ Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ушбу масала ижроси юзасидан туманларда жамоатчилик мониторинги тадбирлари ўтказилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан тегишли масъул ташкилотларга таклиф ва тавсиялар тақдим этилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.6K views08:54
Ochish/sharhlash
2022-09-08 11:15:57
Факт 24 | Талаба Ҳиндистон куркасини кўпайтирмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.0K views08:15
Ochish/sharhlash
2022-09-08 11:11:41 Супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди

Давлат қабул комиссияси қарорига кўра, абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга кира олмаган, лекин 2-, 3-, 4- ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Бу истисно 2-, 3- ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи ёки тўртинчи йўналишни танлаб супер-контракт қила олмайди, фақат биринчи йўналишга қилиши мумкин.

Шунингдек, танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Каналга уланиш @olimjuraev
1.6K views08:11
Ochish/sharhlash
2022-09-08 05:03:11 #Бухоро вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инпсекцияси Бухоро вилоят бошқармаси:
—Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими Бош инспектори

Олот тумани мактабгача таълим бўлими:
—Бош ҳисобчи.

Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлими:
— Иқтисодчи.

Қоракўл тумани мактабгача таълим бўлими:
—Бош ҳисобчи.

Қоровулбозор тумани Халқ таълим бўлими:
—Бош ҳисобчи.

Жондор тумани Халқ таълим бўлими:
— Ҳисобчи.

Қоракўл тумани ҳокимлиги:
— "Зиёрат" МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси.

Когон шаҳар мактабгача таълим бўлими:
—Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими мутахассиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 7 сентябрдан 16 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Вобкент тумани ҳокимлиги:
— “Латифсобунгар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси.

Шофиркон тумани ҳокимлиги:
— "Қайрағоч" маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 9 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Бухоро вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси:
— Ромитан туман “Афросиёб” маҳалладаги хотин-қизлар фаоли.

— Ғиждувон туман "Жовгари" маҳалладаги хотин-қизлар фаоли.

Ҳужжатлар 2022 йил 8 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos
758 views02:03
Ochish/sharhlash
2022-09-07 19:32:10 https://www.uza.uz/uz/posts/muruvvat-uylari-doimo-etiborda_405349
2.2K views16:32
Ochish/sharhlash
2022-09-07 18:20:59 Ғиждувон: Томчилатиб суғориш самарадорлигига бағишланган ўқув амалий семинар ўтказилди
753 views15:20
Ochish/sharhlash
2022-09-07 18:13:23
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 7 сентябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

- Ғиждувон туманида кўргазмали семинар бўлиб ўтди;
- Бухорода "Оқила аёллар ҳаракати" ўз фаолиятини бошлади;
- Бухоро давлат тиббиёт институтининг биринчи босқич талабалари қасамёд қабул қилишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
873 viewsedited  15:13
Ochish/sharhlash