Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Кун
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 27.45K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 33

2022-09-06 10:38:16
"Зўр ТВ" телеканали "Бу кун" информацион дастурида: Бухорода ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 116 минг нафардан ошди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.6K viewsedited  07:38
Ochish/sharhlash
2022-09-06 10:17:07 Бугун апелляция аризаларини қабул қилишнинг сўнгги куни

2022 йил 28 август куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланган эди.

Шунингдек, 31 август куни талабалар ўқишини хориждан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апелляция аризаларини қабул қилиш йўлга қўйилган эди.

Апелляция аризаларини қабул қилиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилмоқда ва бугун (6 сентябрь) аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни ҳисобланади.

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши лозим.

Апелляция аризаларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрь кунидан бошланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.9K views07:17
Ochish/sharhlash
2022-09-06 09:46:46
Вилоятдаги юқори босимли газ маромлаш қурилмаларининг 75 таси эстетик жиҳатдан тартибга келтирилди

Батафсил

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.9K views06:46
Ochish/sharhlash
2022-09-06 09:45:13 Қоровулбозорлик тадбиркор Корея тажрибасини ўзлаштирмоқда
2.0K views06:45
Ochish/sharhlash
2022-09-06 09:21:29 https://www.uza.uz/uz/posts/qorakolda-yangi-maktab-foydalanishga-topshirildi_404887
1.9K views06:21
Ochish/sharhlash
2022-09-06 08:42:31
#Чемпион_ҳақида_фильм

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги, "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" ДУК ва Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси томонидан Кинематография агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида "Матонат мактаби' лойиҳаси доирасида бухоролик спортчи, "Токио- 2020" паралимпия спорт ўйинлари ғолиби Феруз Саидов ҳақида "Орзуси ушалган Феруз" номли ҳужжатли фильм суратга олинди.
Фильм режиссёри-бухоролик ёш кинорежиссёр Меҳрубон Ализода.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.0K views05:42
Ochish/sharhlash
2022-09-06 08:24:32 #Адлия_хабари

Юридик техникумларга кириш синовлари натижалари эълон қилинди

Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синловлари ҳамда танлов суҳбат натижалари эълон қилинди.

Натижалар билан қуйида ҳар бир юридик техникум кесимида танишишингиз мумкин:

1. Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникуми
2. Андижон вилояти юридик техникуми
3. Бухоро вилояти юридик техникуми
4. Жиззах вилояти юридик техникуми
5. Қашқадарё вилояти юридик техникуми
6. Навоий вилояти юридик техникуми
7. Наманган вилояти юридик техникуми
8. Самарқанд вилояти юридик техникуми
9. Сирдарё вилояти юридик техникуми
10. Сурхондарё вилояти юридик техникуми
11. Фарғона вилояти юридик техникуми
12. Хоразм вилояти юридик техникуми
13. Тошкент вилояти юридик техникуми
14. Тошкент шаҳар юридик техникуми
15. Хорижий фуқаро ва кўзи ожиз абитуриентлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.1K views05:24
Ochish/sharhlash
2022-09-06 07:38:16
#Бу_муҳим

Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

Бу ҳақда видеоролик орқали билиб олинг!

Каналга
уланиш @olimjuraev
2.1K views04:38
Ochish/sharhlash
2022-09-06 07:10:43
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида "Бухороэнергомарказ" АЖ га кирувчи электр кабелларини мукаммал таъмирлаш ишларини олиб борилиши муносабати билан бугун, 6 сентябрь куни соат 9.00 дан соат 19.00 га қадар корхона истеъмолчиларига иссиқ сув таъминоти тўхтатилишини маълум қиламиз.

"БУХОРОЭНЕРГОМАРКАЗ" АЖ маъмурияти

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.3K views04:10
Ochish/sharhlash
2022-09-06 06:35:32 #ҳудудлар_ҳаёти
#Ромитан_тумани

“Шўробод" маҳалласида 60 ўринга мўлжалланган 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, туман мактабгача таълим тизими раҳбарлари, маҳалла фаоллари, болажонлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамрови ортаётгани таъкидланди.
Замонавий лойиҳа асосида “Прогрес профстрой” МЧЖ томонидан таъмирланган мактабгача таълим ташкилотининг қўшимча биноси 600 млн сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қайта таъмирланди.
Бинода тарбияланувчиларни мактаб таълимига тайёрлаш, уларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун барча қулайлик муҳайё қилинган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
3.2K views03:35
Ochish/sharhlash