Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал B
Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 28.51K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-11-08 16:01:01 ​​ "Бухоро" клубининг ашаддий ишқибозлари!

10 ноябрь куни севимли жамоамиз ўз майдонида "Андижон" жамоасини қабул қилади. Мазкур ўйин бухороликларнинг жорий мавсумдаги сўнгги уй учрашуви ҳисобланади. Ўз навбатида мазкур баҳсда қозонилган ғалаба Ҳаким Фузайлов шогирдларини Суперлига сари янада яқинлаштиради. Шу боис футбол жамоатчилиги диққат-марказида бўладиган ушбу ўйинда жамоамизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Ушбу учрашувда Сиз, азиз ишқибозларнинг қизғин қўллаб-қувватлашингиз футболчиларимизга янада руҳ ва шижоат бериши тайин. Жамоамизни ёлғизлатиб қўймайсиз, деган умиддамиз. Стадионда кўришгунча, азизлар!

Дарвоқе, стадионга кириш мутлақо БЕПУЛ!

ПРО ЛИГА-2022
26-ТУР
10.11.22 16:00

БУХОРО : АНДИЖОН

"Бухоро спорт мажмуаси"

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
489 views13:01
Ochish/sharhlash
2022-11-08 15:53:23 Бухорода тадбиркорлик субьектларига “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида кўмаклашилмоқда

Бугунги кунда Бухорода тадбиркорлик субьектларига “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида кўрсатилаётган амалий кўмаклар натижасида уларнинг сафи тобора ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида ҳудудда қўшимча янги иш ўринлари яратилишига ҳамда бюджетга қўшимча маблағларнинг келиб тушишига хизмат қилаяпти.

Биргина мисол, Бухоро шаҳрида яқин орада йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси яна биттага кўпаяди. Айтиб ўтиш керак, “Shopping Karvon Center Home Market” МЧЖ негизида йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси ишга тушгач, бу ерда 6 мингга яқин қўшимча иш ўринлари яратилади. Натижада бюджетга йиллик 5 милиардга яқин тушум келиб тушиши таъминланади.

Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасида 1 500 мингдан ортиқ кам даромадли оилаларга қўшимча даромад манбалари яратилади.

Таъкидлаш лозим, мазкур корхона ва Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилган. Хусусан, корхонага бириктирилган давлат солиқ хизмати органлари масъул ходимлари уларга солиқ маъмурчилиги йўналишларида яқиндан кўмак бериб келмоқдалар. Яқинда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг кўмаги билан корхонага 2022 йилда харид қилган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғининг ҳисобга олинган 6 миллиард сўмга яқин қисми қайтариб берилди.

Рақамларга таяниб айтадиган бўлсак, Бухоро шаҳрида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 4 153 та корхонанинг муаммолари ўрганилди. Шундан 4 072 та корхона кўмаклашиш зарур бўлганлар тоифасига киритилди. 1 010 та корхонага дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмаклашилди.

Вилоят ДСБ матбуот хизмати.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.9K viewsedited  12:53
Ochish/sharhlash
2022-11-08 15:53:20
1.9K views12:53
Ochish/sharhlash
2022-11-08 14:02:56 Америка Қўшма Штатлари давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу Бухорода
4.4K views11:02
Ochish/sharhlash
2022-11-07 16:11:07
Президент келгуси йилда экспортни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилиши, бундан буён тармоқларга субсидиялар экспорт ҳажмига қараб бериладиган тизим яратилишини таъкидлади.

Бугунги йиғилишдаги топшириқлар ижроси натижасида ҳудудий саноатни ривожлантиришга қўшимча 300 миллион доллар ва 350 миллиард сўм маблағ ажратилиши қайд этилди.

Айтилган марраларга эришилса, келгуси йилда қўшимча 2 миллиард доллар экспорт ҳажмлари таъминланади.

Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бундан самарали фойдаланиб, 2023 йилда 8,2 миллиард долларлик ҳудудий саноат маҳсулотлари экспортини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
740 views13:11
Ochish/sharhlash
2022-11-07 16:10:07
#live

Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсуми доирасида вилоятимизнинг 544 та маҳалласида 5 та ёш тоифасида 14 та йўналишда спорт мусобақалари ташкил этилиб келинмоқда.

Айни пайтда мусобақаларнинг вилоят босқичига старт берилди. Илк мусобақа — стол тенниси спорти бўйича бўлиб ўтмоқда.

Маълумот ўрнида, ушбу мусобақанинг маҳалла босқичида 29 662 нафар ўғил-қизлар иштирок этган бўлса, сектор, туман босқичларда сараланиб, 78 нафар ёшлар стол тенниси мусобақасининг вилоят босқичида ўзаро куч синашишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
864 views13:10
Ochish/sharhlash
2022-11-07 16:01:22
Йиғилишда заргарликда ҳам имкониятлар жуда кенглиги, мамлакатимизда 300 миллион долларлик ички бозор борлиги таъкидланди.

Бу талабни бемалол ўзимизни маҳаллий заргарлар қондириши мумкин. Шу сабабли уларни қўллаб-қувватлаш учун 1 декабрдан бошлаб:

- олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;

- кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;

- олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;

- заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;

- 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).

Тегишли вилоятлар ҳокимларига Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида заргарлик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаларини ишга тушириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
669 views13:01
Ochish/sharhlash
2022-11-07 15:38:02
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, мебелсозликда келгуси йилда маҳсулот ҳажмини 5 триллион сўмга, экспортни 50 миллион долларга етказиш зарур.

Бухоро, Наманган, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Хоразмда 100 га яқин маҳалла мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашгани, уларни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ушбу вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда маҳаллалар атрофида мебель саноат марказларини ташкил қилишга кўрсатма берилди. Шунингдек:

- келгуси йилда 250 та мебелчилик лойиҳасини ишга тушириб, 10 мингта янги иш ўрни яратиш;

- 15 та мебелсозлик саноат зоналари инфратузилмасига 55 миллиард сўм ажратиш;

- мебелсозликка берилган божхона имтиёзлари муддатини 2024 йил 1 январга қадар узайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
866 views12:38
Ochish/sharhlash
2022-11-07 15:26:31
Қурилиш материаллари экспортини 2023 йилда 900 миллион долларга етказиш, ички бозор учун 5 триллион сўмлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга;

- қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун камида 7 йиллик, 2 йил имтиёзли давр билан “Саноат ипотекаси” дастурини ишлаб чиқиш ва бунга биринчи босқичда 50 миллион доллар ресурс йўналтириш;

- Нукус шаҳри, Булоқбоши, Қоровулбозор, Фориш, Чуст, Пахтачи, Сариосиё, Ўзбекистон туманларида қурилиш материаллари индустриал зоналарини ташкил этиш;

- Испания, Италия ва Туркиянинг етакчи корхоналари билан музокара ўтказиб, Ангренда чинни идишлар ва сантехника буюмлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил қилиш;

- келгуси йилда Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида каолиндан кластер усулида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича камида 200 миллион долларлик 10 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
916 views12:26
Ochish/sharhlash
2022-11-07 15:10:06
Ўзбекистон “GSP+” тизимига қўшилганига бир йилдан ошди. Европа бозорида сотиладиган тайёр маҳсулотлар учун транспорт харажатларига 70 фоизгача субсидия берилмоқда.

Лекин, “GSP+”га кирадиган 6 минг 200 та божсиз маҳсулотнинг бор-йўғи 325 тури экспорт қилинаётгани кўрсатиб ўтилди.

Сабаби - корхоналаримиз йирик етказиб бериш занжирларига қўшила олмаяпти, халқаро сертификати йўқ. Сифати яхши бўлса ҳам, маҳсулотини сота олмаяпти.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Европага келгуси йилда саноат экспортини 600 та маҳсулотга, экспорт ҳажмини 700 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.0K views12:10
Ochish/sharhlash