Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Кун
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 27.45K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 32

2022-09-07 06:32:34 #2022_йил_1_сентябрдан

Фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтарилади

Ўзбекистон фуқаролари (маҳаллий туристлар) учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (“Cashback”) тартиби жорий этилади.

Саёҳат харажатларини қайтариш махсус электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.

Платформа Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобиль иловаси (SoliqUz) билан интеграция қилинган ҳолда, харажатлар ҳаққонийлиги мобиль илова ёрдамида текширилиб, харид чеки матрицали штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.

Саёҳат харажатларини қайтариш саёҳат қилиш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар назарда тутилганда амалга оширилади:

авиа, темир йўл ва (ёки) автомобиль транспортидан фойдаланиш;
жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланиш;
маданият ташкилотларига ташриф буюриш.

Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

Саёҳат харажатлари фақатгина платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристлар банк карталарига қайтарилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.4K views03:32
Ochish/sharhlash
2022-09-07 06:28:13 https://www.uza.uz/uz/posts/maroqli-tatildan-song-yangi-oquv-yili-boshlandi_405081
1.5K views03:28
Ochish/sharhlash
2022-09-06 20:22:38 #пахта_2022
#ҳосил_карвони

Бугун Ромитан туманида 2022 йил ҳосили учун етиштирилган пахта йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган “Ҳосил карвони” тадбири ташкил этилди.
Шу муносабат билан "Янгиобод" ҳудудида жойлашган "Янгиобод" пахта қабул қилиш масканига биринчи пахта карвони келди.
Маълумот ўрнида, жорий йил ҳосили учун Ромитан туманида жами 249 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 4 минг 413 гектар ҳамда БСТ “Сluster Agrokompleks” МЧЖ томонидан 6 минг 500 гектар майдонда пахта етиштирилди. Қабул масканларига 41 минг 700 тоннадан зиёд пахта хомашёсини топшириш режалаштирилган.
Бунинг учун 285 та терим отряди ташкил этилиб, уларга кластер ва фермер хўжаликлари ишчилари, шунингдек, кўнгилли аҳоли вакилларидан иборат 23 мингдан ортиқ теримчи бириктирилди.
Ҳосилни ташиш учун етарли техника воситалари шай ҳолатга келтирилган.
Қишлоқ хўжалигида ҳам меҳнат унумдорлиги ва сифатида ишчилар учун яратилган қулай иш шароити ва меҳнаткашларнинг саломатлиги, моддий ва маънавий манфаатдорлиги билан боғлиқ бошқа ижтимоий муҳофаза тадбирлари муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан жорий йилги терим мавсумида ҳам теримчиларнинг ижтимоий муҳофазаси, уларга муносиб меҳнат шароити яратиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.4K views17:22
Ochish/sharhlash
2022-09-06 20:22:38
1.3K views17:22
Ochish/sharhlash
2022-09-06 19:08:29 https://www.uza.uz/uz/posts/korgazma-yangi-ozbekistonda-el-aziz-inson-aziz_405004
1.9K views16:08
Ochish/sharhlash
2022-09-06 18:25:02
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоровулбозор_тумани

Барча ҳудудларда бўлгани каби Бухорода ҳам кенг ва равон йўллар, кўприклар қуриш кўлами ва сифати ортиб бормоқда.

Жумладан, шу кунларда Қоровулбозор туманида ҳам бу борадаги ишлар кенг қулоч ёйган.
Ҳозирда “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудидан туман марказига олиб келувчи йўлни кенгайтириш ишлари қизғин амалга оширилмоқда.

Бунда “Юксак бунёдкор” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 3 млрд 670 млн сўм бўлган 3,6 км узунликда пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилмоқда. Шу билан бир қаторда 120 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.1K views15:25
Ochish/sharhlash
2022-09-06 18:09:22 МАКТАБ ДАРСЛИКЛАРИНИНГ ИЖАРАСИ ДОИМИЙ БЕПУЛ БЎЛАДИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида соҳа фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар хусусида атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Қизғин ва турли мавзуларга бой бўлган анжуман давомида журналистларнинг халқ таълими тизими, жумладан, мактаб дарсликларини чоп этиш, уларнинг ижараси, электрон кундалик тизими ва бошқа муҳим саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Таъкидланганидек, эндиликда мактаб дарсликларининг ижара тўловлари доимий равишда бепул бўлади ва айни дамда бунинг механизми ишлаб чиқилиши бўйича Давлатимиз раҳбари томонидан топшириқ олинган.

Тадбир давомида таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва малакасини оширишга доир қатор муҳим масалалар юзасидан иштирокчилар саволларига жавоб берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.2K views15:09
Ochish/sharhlash
2022-09-06 17:30:04
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 6 сентябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

- Исроил давлати офтальмологлари иштирокида тиббий кўрик ташкил этилди;
- вилоятимизда мактабгача таълим қамрови ортиб боряпти;
- фойдаланишга топширилаётган муассасалардан репортаж;
-"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида миллий фото галерия кўргазмаси ўтказилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.1K viewsedited  14:30
Ochish/sharhlash
2022-09-06 17:02:23 https://www.uza.uz/uz/posts/bayram-kunlari-buxoroga-5-ming-nafarga-yaqin-xorizhiy-45-ming-nafar-mahalliy-sayyoh-tashrif-buyurgan_405009
2.1K views14:02
Ochish/sharhlash
2022-09-06 16:20:21 Ғиждувон: “Садбарг” кўп тармоқли корхонаси Жанубий Кореянинг “DIK Co. LTD” компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади
2.3K views13:20
Ochish/sharhlash