Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Ҳоким
Қоровулбозор
Расмийхабар
Tanqiddan
Кун
All tags
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.91K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 30

2022-09-26 07:12:35
Махсус репортаж | Оммавий спортдан катта спортга

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.4K views04:12
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:36:49 #биласизми

26 сентябрь — Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни

1991 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармонига биноан ЎзССР Давлат хавфсизлиги қўмитаси (КГБ) — Миллий хавфсизлик хизматига айлантирилган.

2018 йил 14 мартда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МХХ органларини ислоҳ қилиш ҳақида фармон чиқарган. Унга кўра, 2018 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан ташкилот номи Давлат хавфсизлик хизмати деб ўзгартирилди.

5 апрель санаси хизмат ходимларининг касб байрами этиб белгиланган эди. 2021 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори билан ДХХ касб байрами 26 сентябрга кўчирилди.

Тарихдан маълумки, ҳар бир давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда махсус хизматларнинг ўрни ва роли ҳамиша беқиёс бўлган.

Хусусан, давлат сарҳадларини қўриқлашдан тортиб, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамият осойишталигини таъминлаш ёки ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳар замон ва ҳар маконда махсус хизматларнинг устувор вазифаси ҳисобланган.

Бугун дунёда кечаётган мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистон Республикасини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишда, халқаро муносабатларда унинг миллий манфаатларини қўллаб-қувватлашда Давлат хавфсизлик хизматининг муносиб ҳиссаси бор.

Бугун, 26 сентябрь –Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари куни. Шу муносабат билан Бухоро вилояти ҳокимлиги соҳа ходимларини касб байрами билан муборакбод этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.1K views02:36
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:02:25
#Қутлов

Бугун тинчлигимиз, хавфсизлигимиз, фаровон ҳаётимиз ҳимоячиларининг касб байрами

Конституциявий тузум, суверенитет, ҳудудий яхлитликни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи ушбу тузилма ходимлари мамлакат хавфсизлиги йўлида тун-у кун меҳнат қилиб келмоқда.

Меҳнатингиз ва садоқатингизни қадрлаймиз. Касб байрамингиз муборак бўлсин, ватан ўғлонлари!

Каналга уланиш @olimjuraev
2.1K views02:02
Ochish/sharhlash
2022-09-24 20:56:10
Кун нафаси: Бухорода обод масканлар яратилмоқда

“Ободлик кўнгилдан бошланади”, дейишади. Кўнгилдан кўчган яратувчанлик ҳисси эса хонадонлар, қишлоғу маҳаллалар кўркига кўрк қўшади. Зеро, Ватан — обод манзиллари билан файзу тароватлидир.

Бухоро вилояти ҳокимининг тегишли фармойишига биноан вилоятимизнинг барча туманларида тупроқ йўлларини шағаллаштириш тадбирлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар самарадорлигини кўздан кечириш мақсадида вилоят сектор раҳбарлари ҳудудларда бўлишди.

Маҳаллаларда давом этаётган шағаллаштириш ишларида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари айниқса, ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари алоҳида жонбозлик кўрсатиб, ҳудудлар ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.7K views17:56
Ochish/sharhlash
2022-09-24 20:24:02
Айни пайтда "Пойи Калон" мажмуасида эркаклар ва аёллар ўртасида "Бухоро вилоят ҳокими ва вилоят прокурори кубоги" вилоят очиқ кубок мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Даставвал мусобақада вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, айни йилларда кураш спортининг ривожи ва унинг дунё миқёсидаги брендга айланиб бораётган услуби ҳамда бутун дунё тан олаётганини таъкидлаб ўтди.

Ушбу мусобақа, "Полвонлари кўп юрт-қудратли бўлур!” шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда асосан маҳаллалардаги ёшлар ўзаро куч синашишмоқда.

Бундан ташқари, мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан кучли полвонлар ташриф буюрган бўлиб, баҳслар қизғин давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
91 views17:24
Ochish/sharhlash
2022-09-24 20:23:11
Бухоро вилояти маҳаллалари ободлиги йўлида
Батафсил ўқинг:

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
121 views17:23
Ochish/sharhlash
2022-09-24 20:21:22
Саксовул ўсимлигини ноқонуний кесиш билан шуғулланганлар жавобгарликка тортилади
Батафсил ўқинг:

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
211 views17:21
Ochish/sharhlash
2022-09-24 19:12:10
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 24 сентябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

-"Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрами муносабати билан фахрий устозлар ҳолидан хабар олинмоқда;
- Аҳолига шошилинч тиббий тез ёрдам хизмати сифати ошаяпти;
- Икки ярим минг бош йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди;
- Ташкилот ва таълим муассасаларида "Заковат" интелектуал ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.0K views16:12
Ochish/sharhlash
2022-09-24 08:10:29 Тўқсонбости – даромадли усул
302 views05:10
Ochish/sharhlash
2022-09-24 07:35:12
ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ БУХОРО ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 22-23-сентябр кунлари Бухоро шаҳридаги 4-ИДУМда ўқитувчилар ўртасида математика, физика, кимё ва биология фанларидан республика олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра, ҳар бир фан йўналишида юқори натижаларни қўлга киритган 3 нафардан ғолиб иштирокчи аниқланди.

Ғолиблар билан танишинг

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
842 views04:35
Ochish/sharhlash